Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet102/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Нутқ – таъсир кўрсатиш воситаси.
Нутқ – таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Таъсир кўрсатиш – биз нутқимизни кимга қаратаётган бўлсак, шу кишида биз истаган ҳислар, интилишлар ва ҳаракатларни туғдириш, уларнинг фикрини биз истаган томонга буриш, уларни ўзимиз ҳоҳлаганимизча ўйлашга мажбур этиш, уларни ишонтириш демакдир. Маълумки, нутқ ёрдами билан бошқаларда хурсандлик, қўрқув, ғазаб, руҳланиш ҳисларини туғдириш мумкин, бошқаларда биз истаган интилишларни, ҳаракатларни кузатишимиз мумкин.
Ёзувчи бадиий асар яратаётганида одамларда муайян фикр, ҳис, интилиш туғдиришни, турмушга муайян қараш ҳосил қилишни назарда тутади. Агитатор ўз нутқи билан одамларда муайян сиёсий кайфият, қарашлар, муайян йўлда ҳаракат қилиш истагини туғдиришга интилади.
Нутқ таъсир воситаси бўлиб, у тиббиёт тажрибасида катта роль ўйнайди. Шу нарса ҳаммага маълумки, врачнинг сўзи, яъни унинг бемор билан бевосита нутқий алоқаси кучли суръатда таъсир қиладиган воситаларидан биридир. Сўз оғриқни босадиган, дармон киритадиган ва бошқа шу каби шифобаҳш воситадир. Тажрибали табибнинг айтишларига қараганда, сўз касалнинг жисмоний ва маънавий аламларини баъзан доридан ҳам яхшироқ енгиллаштирар экан. Масалан, врачнинг маслаҳатлари, касалнинг ҳавфсизлиги ва тезда тузалиб кетишига беморда ишонч ва эътиқод ҳосил қилиши ҳам ана шундай таъсир кўрсатадиган нутқий воситалар жумласига киради.
Ўқитувчи ва тарбиячи сўз орқали таъсир кўрсатиш йўли билан ўқувчиларда муайян интизом ва ҳатти-ҳаракат вужудга келтиради. Таъсир кўрсатиш воситаси бўлган нутқ таълим тарбиянинг асосий қуролидир.
Амр-фармон бериш, ўтиниб сўраш – илтимос қилиш, маслаҳат бериш, ўгит-насиҳат қилиш, гапга унитиш, далил-исботлар келтириш ва бошқа шу кабилар сўз воситаси билан таъсир кўрсатиш формаларидир. Нутқ таъсир кўрсатиш во­ситаси бўлиб хизмат қилади, чунки сўзлаб турган кишининг нутқида унинг ҳиссий интилишлари, ирода ва эътиқоди акс этади.
Нутқнинг таъсир ўтказувчи функциясида интонация катта роль ўйнайди. Интонацияда нозик ва мураккаб ҳислар ва ирода хусусиятлари – норозилик, истак, талаб ҳислари ва шу кабилар намоён бўлиши мумкин. Шу сабабли, ўқувчиларда табиат ва турмушдаги бирор ҳодисага қизиқиш пайдо қилиш, билимни янада мустаҳкамроқ билиб олишга иштиёқ уйғотиш учун, шунингдек, уларни маълум бир ҳаракатга йўллаш учун ўқувчиларга таъсир кўрсатмоқчи бўлганида ўқитувчи ўз нутқида талаффузга айниқса алоҳида эътибор бермоғи лозим.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish