Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Ихтиёрий ва ихтиёрсиз тафаккур жараёнлари



Download 1,71 Mb.
bet93/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ихтиёрий ва ихтиёрсиз тафаккур жараёнлари
Бошқа ақлий жараёнлар сингари, тафаккур жараёни ҳам, ихтиёрий ва ихтиёрсиз содир бўлиши мумкин.
Бошқа ақлий фаолият турларига (идрок, эсда қолдириш, эсга тушириш, хаёлга) нисбатан тафаккур кўпроқ ихтиёрий процессдир. Фикрлаш фаолиятида кўпинча маҳсус саволлар қўйилади, масалалар ифодалаб берилади. Жавобларни қидириш, янги масалаларни ечиш вақтида кўпинча биз маълум даражада куч сарфлаймиз, иродамизни ишга соламиз, бун­да баъзан катта қийинчиликларни, тўсқинликларни енгишга тўғри келади.
Ихтиёрий тафаккур муҳокама қилиш тарзида ўтади. Математикадан ҳар қандай масалани ечиш жараёни ихтиёрий тафаккурга мисол бўла олади. Назоратлик қилувчи танқидий тафаккур ҳам, асосан, ихтиёрий тафаккур жараёнидир.
Тафаккур жараёнлари ихтиёрсиз тарзда ҳам бўлади. Бун­да ихтиёрсиз жараёнлар кўпинча ихтиёрий тафаккур билан чамбарчас чирмашиб кетади. Баъзан фаолиятнинг турли соҳаларига: маиший, амалий, илмий-билиш фаолиятларига доир саволлар беихтиёр туғилиб қолади. Қўйилган саволларнинг жавоблари ҳам, худди шунингдек, баъзан беихтиёр қидирилади ва топилади. Бундай ҳолларда фикрлаш жараёнлари сезилмасдан ўтаверади, саволларнинг жавоблари эса фаҳмга келгандай бўлади. Баъзан шундай ҳам бўладики, биз қаттиқ фикр қилиб турган вақтимизда бутунлай бошқача фикрлаш бизда беихтиёр (бирор ниманинг таъсири билан) пайдо бўлади, шу фикрлар онгимизга ўрнашиб олиб, бизнинг эътиборимизни асосий ишдан, шу оннинг ўзида онгли равишда қўйилган вазифадан четга тортади. Кўпинча биз бирон бир вазифани ихтиёрий равишда ўз олдимизга қўйиб, уни ҳал этаётганимизда, шу оннинг ўзида бизнинг олдимизда турмаган бошқа масалаларни ҳам йўлакай ҳал қилиб қўямиз. Шундай ҳоллар ҳам бўладики, ихтиёрий равишда зўр бериб, фикр қилинган вақтда ҳал этилмай қолган масалалар бир оз вақт ўтгач, биз кутмаган ҳолда, ўз-ўзидан ҳал қилиниб қолади.
Йирик мутафаккирлар беихтиёр фикр қилиб турган пайтларида илмий кашфиётлар қилганликлари сингари ҳоллар ҳам оз эмас. Чунончи, шу нарса маълумки, қадимий грек мутафаккири Архимед солиштирма оғирлик қонунини шу масала устида зўр бериб фикр қилган вақтида кашф қилолмас дан, балки ўзи сира кутмаган бир пайтда, ваннада чўмилиб турган вақтида беихтиёр кашф қилган.
Менделеевнинг айтишига қараганда, у элементларнинг даврий системаси жадвалини тузмоқчи бўлиб уч кеча-кундуз тинмай ишлаган. Аммо шунда ҳам бу вазифани ҳал қила олмаган. Шундан кейин жуда чарчаб ўрнига ётган-у, шу онда ухлаб қолган. «Мен тушимда,– дейди Менделеев,– шу элементлар батартиб жойлаштириб қўйилган жадвални кўрдим», Менделеев дарҳол ўрнидан туриб, шу жадвални бир парча қоғозга ёзиб қўйган.
Масаланинг бундай беихтиёр равишда, кутилмаган ҳолда ҳал этилиши илгари зўр бериб қилинган, лекин битмай қолган тафаккур жараёнининг тугалланиши бўлса керак.
Ўзлари масалани мана шундай беихтиёр ҳал этган ва шу жараёнини кузатган кишилар бу процессни мана шу тариқа изоҳлаб берганликларини кўрамиз. Масалан, профессор Бехтеревнинг айтишига қараганда, у тушида ёки эрталаб уйғониши биланоқ, масалани тўсатдан ечишга муваффақ бўлар экан. Бундай ҳолларда ўрганилаётган масала устида ухлашдан олдин ҳам қаттиқ ўйлаш ва диққат-эътиборни шу масалага тўплаш катта роль ўйнаса керак.
Беихтиёр тафаккур жараёнларида муваққат боғланишларнинг вужудга келишида ориентировка рефлекслари катта роль ўйнайди, ориентировка рефлекслари мана шу боғланишларни активлаштиради ва шу боғланишларнинг йўналишига таъсир қилади.
Таажжубланиш ва ҳайратда қолиш ҳислари, қизиқиш ҳисси, ишонч, ишончсизлик ҳисси, шубҳаланиш ҳисси ва айниқса янгиликни сезиш ҳисси ихтиёрсиз тафаккур жараёнларини активлаштиришда катта аҳамиятга эгадир.
Бу ҳислар фикрлаш жараёнларининг туғилишига сабаб бўлади ёки шу ҳисларнинг ўзи тафаккур жараёнлари сабабли туғилади ва ўз навбатида шу жараёнларнинг боришига таъсир қилади.
Конкрет ва абстракт тафаккур
Тафаккур - конкрет тафаккур ва абстракт тафаккур деб иккига бўлинади. Агар биз фикр юритилаётган нарсани идрок қилсак ёки тасаввур қилсак, бу тафаккур конкрет тафаккур деб аталади.
Бизнинг ўзимиз шу онда турган хонамиз тўғрисидаги муҳокамаларимиз мана шундай конкрет тафаккурнинг бир мисолидир. Биз тасаввур қилишимиз мумкин бўлган бирор дарё тўғрисидаги, бирор қурилиш тўғрисидаги, бирор тарихий воқеалар тўғрисидаги муҳокамалар ҳам конкрет тафаккурга мисол бўла олади.
Бу – нарсаларнинг образларига бевосита таянувчн тафаккурдир. Бу- яққол тафаккурдир.
Конкрет тафаккур ҳам предметли яққол тафаккур деб ва яққол-образли тафаккур деб икки хилга бўлинади.
Тафаккур объекти бевосита идрок қилинадиган тафаккур предметли-яққол тафаккур деб аталади.
Ўзимиз турган хона тўғрисидаги, биз деразадан кўриб турган дарахт тўғрисидаги муҳокамаларимиз мана шундай предметли-яққол тафаккурга мисол бўла олади.
Дарс вақтида ўқитувчи бирор гулнинг тузилишини изоҳлаш билан бирга шу гулни ўқувчиларга кўрсатаётганида ўқитувчининг ва ўқувчиларнинг тафаккури предметли яққол та­факкур бўлиши мумкин.
Тафаккурнинг бу тури, асосан, идрокка таянган ҳолда воқе бўлади.
Предметли-яққол тафаккур фақат муҳокамалардагина эмас, шу билан бирга бевосита ҳаракатларда ҳам намоён бўлади. Бундай тафаккур предметли – ҳаракатли тафаккурдир.
Тафаккурнинг бу турини, масалан, кубикларни у ёки бу тартибда тераётган ёки жойлаштираёттан болаларда кўриш мумкин.
Катта ёшдаги кишилар рўзғорга тааллуқли турли буюмлар билан ва хилма-хил меҳнат қуроллари билан иш олиб бораётганларида уларнинг кундалик амалий фаолиятида ҳам мана шундай тафаккур ишга солинади. Тафаккур қилинаётган нарсани идрок қилмасдан, балки фақат тасаввур қилган вақтимиздаги тафаккур образли-яққол тафаккур деб аталади.
Бундай тафаккур хотира тасаввурига ёки хаёл тасаввурига таянади.
Кеча бўлиб ўтган воқеалар тўғрисидаги муҳокамалар, Марсда ҳаёт бормикин деб қилаётган бизнинг муҳокамаларимиз яққол-образли тафаккур намуналари деб ҳисобланиши мумкин. Дарс вақтида ўқитувчи бирор гулнинг тузилишини ўқувчиларга тушунтираётган бўлса-ю, лекин бу гул ўқувчиларга ўз тажрибаларидан маълум ва шу сабабли ўқувчилар шу гул кўрсатилмаса ҳам, уни тасаввур қилишлари мумкин деб ҳисоблаб, ўз дарсрини давом эттираётганида ўқитувчи ва ўқувчилардаги тафаккур яққол-образли тафаккур бўлади.
Ҳар бир киши мураккаб нарсаларни (масалан, машиналарни, табиат ҳодисаларини) бевосита идрок ва тасаввур қилган ҳамма ҳолларда ҳам шу киши конкрет тафаккур қилади.
Абстракт тафаккур умумий ва абстракт тушунчаларга асосланади. Бу – тушунчалардан таркиб топган тафаккур­дир, умумийлаштирилган тафаккурдир, бу тафаккур, асосан, иккинчи сигнал системасининг, нутқ, сигнал системасининг фаолияти туфайли вужудга келади.
Бизнинг алгебра масалаларини ечиш вақтидаги муҳокамаларимиз абстракт тафаккурга мисол бўла олади.
Маълумки, алгебрада биз умуман миқдорларни ва уларнинг турли нисбатларини ишлатамиз, масалан: а+в= с. Бунда а ва в ҳарфлари қандайдир бир миқдорни ифодалайди, уларни қўшган вақтда янги миқдор– с ҳосил бўлади. Шу миқдорларни жуда хилма-хил конкрет нарсаларга, масалан, фалон миқдор пулга, фалон килограмм нонга ва фалон ки­лометр масофага ва бошқа шу кабиларга татбиқ қилишимиз мумкин. Лекин биз бунда (алгебра мисолида) мана шу нарсаларнинг айрим конкрет миқдори тўғрисида фикр юритмасдан, балки мана шу нарсалар ўртасида бўлган умумий миқдор муносабатлари тўғрисида фикр юритамиз. Бунда биз якка образлар ёрдами билан эмас, балки умумийлашган тушунчалар ёрдами билан фикр қиламиз.
Абстракт тафаккур конкрет тафаккурдан ўзининг ғоят кенглиги билангина фарқ қилиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, воқеликни жуда чуқур билишга имкон бериши билан ҳам фарқ қилади. Бунда биз бир ҳукмнинг ўзида ҳамма нарсаларга ва ҳодисаларга алоқадор боғланишлар ва қонунлар тўғрисида фикр юритишимиз мумкин. Айрим абстракт муҳокамаларда биз идрок ҳам қилиб бўлмайдиган, тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган нарсалар тўғрисида фикр юритишимиз мумкин. Биз табиат тўғрисида, умуман қонун тўғрисида, миқдор тўғрисида, сифат тўғрисида, тенглик тўғрисида, борлиқ тўғрисида абстракт фикр юритишимиз мумкин (ва фикр юритамиз). Биз чексизлик тўғрисида ҳам фикр юритишимиз мумкин.
Абстракт тафаккур ҳақиқатга эришишга ва воқеликни тағин ҳам чуқурроқ ва тўлароқ билишга олиб борадиган йўллардир.
Аммо биз абстракт тафаккурнинг хусусиятлари тўғрисида гапирганимизда шуни назарда тутишимиз лозимки, бу тафаккур ва конкрет тафаккур одамнинг яхлит тафаккурини ташкил қилади, бу иккала тафаккур бир-бирига чамбарчас боғлангандир.
Бу боғланиш аввало шундаки, абстракт тафаккур тарихан конкрет тафаккур асосида тараққий қилган. Худди шунингдек, ҳар бир кишининг индивидуал ҳаётида ҳам абстракт тафаккур конкрет тафаккур асосида тараққий қилган. Боланинг энг дастлабки тафаккури конкрет тафаккурдир. Боланинг конкрет тафаккури жараёнида тушунчалар ҳосил бўла бошлаганида ва шу тушунчалар ўзлаштирила бошлаганидагина шу пайтдан бошлаб, болада абстракт тафаккур ҳам пайдо бўлади.
Иккинчидан, (абстракт тафаккур билан конкрет тафаккурнинг бирлиги шундаки, ҳар қандай конкрет фикр абстракт фикрга муайяи бир даражада киради ва ҳар бир абстракт тафаккур жараёни конкрет тафаккурга таянади). Ҳатто энг оддий якка конкрет муҳокамаларда ҳам абстрактлик моменти бор. Масалан, «Бу – тўртбурчак стол» ва «Бу – тўртбурчак қути» деган конкрет муҳокамаларда «тўртбурчак» деган сўзнинг ўзи абстракт тушунчадир.
Шу мисолларда биз идрок қилаётган нарсалар – стол ва қути – бизда мавжуд бўлган «тўртбурчак» деган тушунчага татбиқ қилинади, холос. Бунда абстракт, умумийлаштирил­ган тушунча конкрет (идрок қилинаётган ёки тасаввур қилинаётган) тушунчани ўз ичига олади.
Шунингдек, абстракт тафаккур ҳам конкрет тафаккур билан чамбарчас боғланган ҳолда содир бўлади.
Ҳар қандай абстракт фикр жуда кўп конкрет фикрни албатта ўз ичига олади ва шу конкрет фикрга таянади. Маса­лан, шундай бир абстракт қоидани олиб кўрайлик: «Якка-якка ҳолида учинчи миқдорга тенг бўлган икки миқдор бир бирига тенгдир». Муҳокама конкрет мазмун олиши мумкин бўлган тақдирдагина бу фикр чинакам фикр бўлади. Акс ҳолда бу қоида қуруқ гап, «ёдлаб олинган қоида» бўлиб қолади, холос. Бу қоидани айтган киши ҳақиқатан ҳам чин бир фикрни ифодалаётганлигини исботламоқ учун, шу умумий ва абстракт қоида таркибига кирадиган якка ва конкрет ҳоллардан бир қанча мисоллар топиб бера олиши лозим.
Биз конкрет тафаккурни абстракт тафаккурдан айириб гапирамиз ҳам, лекин аслида биз одамнинг тафаккурида ё конкрет, ёки абстракт элементларнинг устунлик қилишини назарда тутамиз.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish