Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet39/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

II. СЕЗГИ ТУРЛАРИ
Сезгилар хилма-хил бўлади. Турли-туман сезгини қайси сезги органлари ёрдами билан ҳосил қилсак, уларни ўша органларга қараб одатда, қуйидаги турларга, яъни кўриш сез­гилари, эшитиш сезгилари, ҳид билиш сезгилари, таъм (маза) билиш сезгилари, тери сезгилари, мускул-ҳаракат сезгилари ва органик сезгиларга ажратилади.
Сезги органлари қаерда эканлигига ва қаердан қўзғалишига қараб, уларни уч группага ажратиш мумкин: экстерорецепторлар, проприорецепторлар ва интерорецепторлар.
Экстерорецепторлар организмнинг сиртида бўлади - кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм (маза) билиш, тери сезгиси, мускул ҳаракат сезгиси ва органик сезги органлари шу жумладандир.
Бу аъзолар ташқи сезги аъзолари деб аталади. организмимиздан ташқаридаги нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари ана шу аъзолар ёрдам билан акс эттирилади. шу аъзолар орқали келиб чиқадиган сезгилар (кўриш, эшитиш сезгилар ва ҳоказо) экстериорецептив сезгилар деб аталади.
Проприоресепторлар мускул, пай ва бойламларда бўлади. Организмимиз ва ундаги айрим аъзоларнинг турли ҳаракатларини ва вазиятини ана шу аъзолар ёрдами билан сезамиз. Бу аъзолар проприорецептив сезгилар деб аталади. Мускул ҳаракат сезгилари (кнестетик сезгилар) ва мувозанат сезгилари (статик сезгилар) шулар жумласидандир.
Интерорецепторлар гавдамиз ичидаги органлар – тери, меъда, ичак, жигар, ўпкада бўлади. Овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, қон айланиш органлари ва шунга ўхшаш ички органлардаги жараёнлар (қўзғалишлар) вужудга келтирадиган сезгилар шу рецепторлар ёрдами билан белгиланади. Бу сезгилар интерорецептив сезгилар деб аталади. Орган сезгилар деган сезгилар шу жумладандир.



Кўриш сезгилари.
Ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгиларига киради. Биз сезадиган ранглар хроматик ва ахроматик рангларга бўлинади.
Ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб, синганда ҳосил бўладиган ранглар хроматик ранглар деб аталади. Хроматик ранглар камалак ранглари бўлиб, бунга қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк ва бинафша ранглар киради. Бу рангларнинг турлари ниҳоятда хилма–хил бўлиб, жуда кўпдир.
Оқ ранг билан қора ранг, шунингдек, хилма-хил ҳамма кулранглар ахроматик ранглар деб аталади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish