Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


ЎҚУВЧИЛАРГА КАСБГА ДОИР ЙЎЛЛАНМА БЕРИШ МАСАЛАЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet222/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ЎҚУВЧИЛАРГА КАСБГА ДОИР ЙЎЛЛАНМА БЕРИШ МАСАЛАЛАРИ
Ҳар бир ўқувчи мактабда ўқиш мобайнида хусусан меҳнат таълими муносабати билан, у ёки бу даражада келажакка назар ташлайди, ўзи учун маълум бўлган, бинобарин, ўзи ҳоҳлаган фаолият ҳақида хаёл суради, ўзининг келажакдаги касбини тасаввур қилади ва танлайди, шу касб ҳақида ўйлайди. Ўқувчиларнинг қизиқиш-ҳаваслари, хусусан, уларнинг касбга бўлган қизиқишлари ҳақидаги масала шахс психологиясининг бўлимларидан биридир. Лекин бунда вазифа бу қизиқишларни ўрганишдангина иборат бўлмай, балки келажакда оқилона касб танлаши учун ҳар бир ўқувчига ёрдам беришдан иборатдир. Ўқувчиларни келажакда мустақил касб танлашга тайёрлаш масаласи мактаблариииг энг муҳим ва­зифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам психологлар педагоглар билан биргаликда касбга доир билимлар, касбга доир йўл-йўриқлар бериш, касбга доир маслаҳатлар ўтказиш масалаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқлари лозим.
Ишни шундай ташкил қилмоқ керакки, ҳар бир ўқувчи мактабда ўқир экан, мамлакат қандай касб эгаларига муҳтож ва у ўзининг майли, қизиқиши ва қобилиятларига қараб қандай касбни танламоғи керак, деган масалалар бўйича маслаҳатлар олмоғи керак.
Шунинг учун ҳам психологлар олдида ўқувчиларда про­фессионал (касбга доир) қизиқишларни шакллантириш ва қобилиятларини ривожлантириш муаммоси туради. Шунинг билан бирга психологлар ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини аниқлаш методлари ва усулларини қидириш билан ҳам шуғулланмоқлари керак.
Шу нарсани айтмоқ керакки, бизда ўқувчиларга касбга доир йўл-йўриқлар кўрсатиш ҳали етарлича ривожлантирилмаган. Бу ишларни кучайтириш психологларининг долзарб вазифаларидан биридир.
ТАРБИЯ ҲАМДА БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ МАСАЛАЛАРИ
Бизнинг таълим–тарбияловчи; бола шахсини ақлий жиҳатдан ривожлантирувчи таълимдир. Таълим ҳақида гапирганимизда шу нарсани кўзда тутамизки, бизнинг мактабимиз ўқитибгина қолмасдан, балки ўқувчилар ақлини ҳам ривожлантиради, уларни тарбиялайди ҳам. Бизда меҳнат таълими катта тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Шунинг билан бирга, психологиянинг вазифаси ёш авлодга аҳлоқий ва эсте­тик тарбия бериш билан боғланган маҳсус масалаларни ҳам ҳал қилишдан иборатдир.
Лекин, аҳлоқий ва эстетик тарбиянинг психологик асослари етарлича ишлаб чиқилмаган.
Тарбиявий ишда шахсдаги мавжуд ўзига хос психик «микроэлементлар»ни билмоқ керак. Шулар асосида тегишли тарбиявий таъсир туфайли илғор шахснинг юксак аҳлоқий ва эстетик сифатларини ривожлантириш мумкин.
Тарбияланаётган бола–бу ҳоҳлаган бўёқни бериш мум­кин бўлган, ҳоҳлаган нақшни солиш мумкин бўлган тоза пахта эмас; бу инсоний қалбга, туғма куртакларга, қандайдир эҳтиёж ва интилишларга, қандайдир тараққиёт даражасига ва ниҳоят, албатта, ҳали ўзи англаб ола олмаган, қандайдир потенциал имкониятларга эга бўлган жонли одамдир.
Инсон табиатининг манна шу «асосий» кучларини очиш, ривожланаётган одамнинг маънавий ва эстетик имкониятларини ўрганиш психология фанимизнииг яқин вақтлардаги энг муҳим вазифаларини ташкил қилади.
Тарбия психологияси масалаларини ҳал қилишда, албат­та, ирода психологияси, аҳлокий ва эстетик ҳислар психологияси каби долзарб муаммоларни, айниқса, шахс психоло­гияси ва унга оид ёш ва индивидуал хусусиятлари муаммосини янада чуқур ишлаб чиқиши талаб қилинади.
Таълим ва тарбия жараёни болаларнинг ёш хусусиятларини билишни талаб қилади. Шунииг учун ҳам таълим ва тарбия соҳасидаги текшириш ишлари болаларнинг ёш хусусиятларини чуқур ўрганиш билан боғланган ҳолда олиб борилиши керак. Бунда, психолог болаларнинг ёшига қараб ривожланиш қонуниятларини текширар экан, ҳар бир ёшдаги болаларнинг у ёки бу синфда ўқишга нисбатан психологик тайёргарлигини аниқлашга алоҳида эътибор бермоғи керак. Мактаб таълимининг алоҳида ўқув предметлари бўйича билимларни ўзлаштиришга нисбатан болаларнинг ёшига хос имкониятларини ўрганмоқ зарур. Шунингдек, турли ёшдаги болаларнинг атрофдаги муҳитдан бериладиган ҳар хил тар­биявий таъсирларни ўзлаштиришга нисбатан имкониятлари­ни ва болаларнинг бу таассуротларга нисбатан тегишли жавоб ҳаракатларини (реакцияларини) ўрганмоқ зарур. Бо­лаларнинг ўсиб ривожланишида уларнинг ўзларининг ривожланиши, ўз фаолияти ва кейинчалик ўз-ўзини тарбиялаши қандай ўринга эга эканлигини аниқламоқ зарур.
Болаларнинг ёшига мувофиқ ривожланишини ўрганиш ишларида психологлар олдида болалар психикасининг ривожланишини текшириш методларини, уларнинг ёшига хос хусусиятларини аниқлаш методларини ишлаб чиқишдек яна муҳим бир вазифа туради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish