Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ПСИХОЛОГИЯСИ МАСАЛАЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet221/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ПСИХОЛОГИЯСИ МАСАЛАЛАРИ
Психологларнинг илмий текшириш ишларида айниқса меҳнат таълимининг психологик асослари ҳақидаги масала муҳим ўрин олмоғи керак. Мактабларимиз ишининг бу соҳасида психологлар ҳали жуда кам иш қилганлар: бундай тек­шириш ишлари эндигина бошланмоқда, албатта, буни кучайтирмоқ керак. Психологлар ўқувчилар техник билим ва масалаларни ҳосил қилиш қонуниятларини, шунингдек иқтидор ва малакаларни тез ҳамда пухта ўзлаштиришни таъмин қилувчи омилларни ўрганишга эътибор бермоқлари керак. Ўқувчиларда конструктив-техник тафаккурни шакллантиришга алоҳида катта эътибор бермоғи керак.
Меҳнат таълими психологиясига оид масалалар меҳнат психологиясининг бошқа масалалари билан узвий боғланган ҳолда ҳал қилинмоғи керак. Ҳозирги замонда меҳнат психо­логияси масалалари техника прогресси ва меҳнат ҳамда ишлаб чиқаришни рационализация қилиш муносабати билан долзарб тус олдилар ҳамда педагогик психология масалалари билан бир қаторда ўрин олдилар. Меҳнат ва ишлаб чиқариш таълимининг энг рационал методларини топиш ва татбиқ қилиш учун илмий текшириш ишларини олиб бориш керак. Меҳнат ва ишлаб чиқариш таълимининг амалга оширилиши ва умуман мактабларнинг қайта курилиш муносабати би­лан психология фани олдида бир қанча янги, бинобарин, янгича муносабат ва янгича ҳал қилишни талаб қиладиган муаммолар майдонга келди.
Умумий таълимнинг меҳнат таълими билан муносабати ҳақидаги масалани бундай муаммолар қаторига қўшиш мумкин. Бу ўринда назарий билимлар ва умумий ақлий тараққиёт даражаси меҳнат ва ишлаб чиқариш таълимининг муваффақиятига қандай таъсир қилишини аниқлаб олмоқ керак. Шунингдек, меҳнат ва ишлаб чиқариш таълими ўқувчиларнинг ақлий тараққиётига, умуман улар шахсининг шаклланишига қандай таъсир қилишини ҳам аниқлаб олмоқ, керак.
Шу муносабат билан ўқувчилар қандай шароитларда умумий таълим предметларидан олган билимларини амалиётда муваффақиятли равишда татбиқ қила оладилар, иккинчи томондан, ўқувчилар меҳнат таълими жараёнида, у ёки бу материал билан ишлаб (ёғоч, металл ва бошқалардан) муайян буюмларни ясар эканлар, шу билан улар ўзларининг назарий билимларини қандай бойитадилар ва ўз тафаккурларини қандай ривожлантирадилар деган масалаларни ҳам ишлаб чиқмоқ керак.
Ҳозирги замон психологиясининг ва психологларининг энг муҳим вазифаси ўқувчиларни меҳнатга психологик жиҳатдан тайёрлаш муаммосини ҳал қилишдир. Бу ўқувчиларда меҳнат ва меҳнат касбларига бўлган йўналиш ва қизиқишни шакллантириш ҳамда тарбиялаш демакдир. Бу ўқувчиларда, қуйи синфлардан бошлаб меҳнатга нисбатан муҳаббат ва иштиёқ уйғотиш демакдир.
Таълимнинг шу йўсинда меҳнатга йўналганлигини вужудга келтириш ўқувчиларни келажакдаги меҳнат фаолиятига тайёрлашнинг энг муҳим шарти ва биринчи босқичидир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish