Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet177/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

5. Характернинг тараққийси
Киши характери табиий, туғма бўлмай, балки кейин ҳосил бўлади ва тарбияланиб етишади. «Характер таркиб топади, характер ҳосил бўлади» деган иборалар шуни кўрсатадики, одамлар киши характерининг тарбия таъсири билан ўзгариши хусусиятига эга эканлигини ўзларининг кундалик оддий кузатиб боришларидан билиб олганлар.
Буржуа олимларидан бир қанчасининг Кречмер ва унинг изидан борувчилар, одам характери ва унинг тараққийси тамомила кишининг тана тузилиши билан, фақат шу билан белгиланади, деб исботлашга уринишлари фанга хилоф реакцион уринишдир. Бундай олимлар характернинг таркиб топишида шунингдек шахснинг психик ҳаётининг тараққий этишида ижтимоий шароит ҳам, инсоннинг фаолияти ҳам, тарбия ҳам ҳеч қандай роль ўйнамайди деб даъво қиладилар.
Кишининг характери туғма, доимий ва ўзгармайдиган нар­са эмас. Ҳеч бир бола меҳнатсевар, ёки дангаса, ростгўй ёки мунофиқ, ботир ёки қўрқоқ, интизомли ёки интизомсиз бўлиб туғилмайди.
Ҳар бир одамнинг характери темпераменти асосида, иж­тимоий муҳит таъсири билан, тарбия, амалий фаолият жараёнида ва киши ўз-ўзини тарбиялаш билан тараққий қилиб, ўзгариб боради.
Характернинг тараққийси кишининг иродаси, ақл-идроки ва ҳиссиётларининг тараққий қилиб бориши билан мустаҳкам боғлиқдир. Шу сабабли, кишининг иродаси, ақл-идроки ва туйғу-ҳиссиётларининг тараққий қилиб бориши ва уларнинг тарбияланиши ҳақида айтилган фикрларнинг ҳаммаси киши характерининг тараққийсига ҳам тегишлидир.
Характернинг тараққиётида ижтимоий муҳитнинг роли
Кишининг бутун ҳаёти давомида унинг характерининг таркиб топишга ижтимоий муҳит аввало шу киши бирга яшаб ва ишлаб келган жамоа катта таъсир кўрсатади.
Характернинг тараққийсида муҳитнинг роли кишининг болалик чоғларидан бошлабоқ ниҳоят каттадир. Маълумки, бола кичик ёшдан бошлабоқ тақлидчан бўлади. Болалар ота-онасига ва атрофдаги бошқа яқин кишиларига ўхшашликка мойил бўладилар. Улар катталарнинг юриш туришлари, ҳулқ-атвори, имо-ишоралари, дастурхон устида ўзларини қандай тутишлари ва кичкина болаларга муносабатда бўлишларига ва уларнинг гап-сўзларига ҳаттоки уларнинг гап оҳангларигача ҳамма майда нарсаларигача тақлид қилишга уринадилар. Шунинг учун ҳам ижтимоий муҳитнинг таъсири остида боладаги айрим характер хислатлари жуда ёшликдан бошлабоқ, гўё ўз ўзича ҳосил бўлган хусусият тариқасида мустаҳкамлана бошлайди. Катталарга тақлид қилиш хусусияти болаларнинг ўсиб бориш даврида ҳам сақланади. Шунинг учун ҳам бола характерининг тараққиётида катталарнинг болага жуда ёшликдан бошлаб ибрат бўлишлари катта рол ўйнайди.
«Болани фақат у билан гаплашганда насиҳат қилганда ёки унга бирор нарса буюргандагина тарбиялайман деб ўйламанг» - дейди А. С. Макаренко. «Сиз болани турмушингизнинг ҳар бир моментида, ҳаттоки ўзингиз уйда йўқлигингизда ҳам тарбиялайсиз. Сизнинг қандай кийинишингиз, бошқалар билан ва бошқалар ҳақида қандай гаплашишингиз, хурсанд бўлишингиз ёки ташвишланишингиз, дўст ва душманингиз билан қандай муомала қилишингиз кулишингиз газета ўқишинггиз булар ҳаммаси бола учун катта аҳамиятга эга. Гапингиз оҳанги сал ўзгарса ҳам, бола буни дарров пайқаб олади ёки сезади, бола фикрингиздаги ҳамма ўзгаришларни ҳар хил йўллар билан билиб олади, лекин ўзингиз бундан беҳабар бўласиз. Агар сиз уйда қўполлик ёки мақтанчоқлик қилсангиз ёки ичкилик ичсангиз, ундан ҳам ёмони – онани ҳақорат қилсангиз – сиз болангизга ниҳоят катта зарар етказган бўласиз, уларга ёмон тарбия берган бўласиз».
Болалар характерининг таркиб топишида тақлиднинг роли катта эканлигини ҳисобга олиб, ота-оналар ва катта ёшдаги кишилар фақат ўз болаларигагина эътибор билан қараб қолмай, балки ўзларига ҳам ҳар доим эътибор билан қарашлари лозим ўзларида ижобий характер хислатларини ҳар доим тарбиялаб боришлари лозим.
Болаларда, айниқса жуда ёшликдан бошлаб, ижобий, иродавий ва аҳлоқий сифатлар тарбиялаб етказмоқ учун ота-оналар ва тарбиячиларнинг ўзлари бундай сифатларни ўзларида тарбиялашлари ва кўрсатишлари лозим. Ота-оналар ўз фарзандларида қандай сифатларни тарбиялаб етказмоқчи бўлсалар, улар ўзаро бир-бирлари ва бошқа одамлар билан муносабатларида ҳам худди шундай сифатларни акс эттиришлари лозим.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish