Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Характер классификацияси ва типлари тўғрисида



Download 1,71 Mb.
bet175/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Характер классификацияси ва типлари тўғрисида
Биз кишида хилма-хил кўринишда ва турлича намоён бўладиган бир қанча характер хислатлари билан танишиб чиқдик.
Ҳар қайси характер хислати бир биридан ажралган бўлмай, балки улар бир-бирлари билан боғлиқ ҳолда намоён бўладилар. Шунинг учун бир характер хислатининг ўзи ҳам турлича одамларда турлича намоён бўлмоғи мумкин. Чунончи, дадиллик билан қилинадиган бир ҳатти-ҳаракатнинг ўзи маъқул ёки номаъқул, аҳлоқда мувофиқ ёки номувофиқ бўлмоғи мумкин. Кишидаги мардлик сингари характер хислати фақатгина ундаги ирода билан боғлиқ бўлмай, балки ақл-идрок ва туйғу ҳиссиётлар билан боғлиқдир. Мардлик айни вақтда аҳлоқий хислат ҳамдир. Ҳар бир кишининг характери киши шахсида мужассамланадиган турлича хислатларнинг алоҳида бир тарзда бирлашувидир.
Кишилар характерини классификация қилишга ёки ха­рактер типларини аниқлашга уриниш ҳоллари психология тарихида кўп мартаба учраган. Шунга қарамай, ҳанузгача бир характер классификацияси ва типологияси яратилгани йўқ.
Шу сабабли айрим кишиларни характерлашда одатда шу кишига характерли бўлган бир-иккита муҳим белгиси кўрсатилади. Чунончи, баъзи кишиларни мустаҳкам, кучли характерли десак, баъзиларини камтар, меҳнатсевар, яна бошқаларини эса ҳушмуомала, дилкаш ва ҳоказолар деб атаймиз.
Кишининг ўз фаолиятларида, туйғу-ҳиссиёт ва нутқларида, унинг бошқаларга ва ўз-ўзига муносабатларида намоён бўладиган характер хислатлари бу кишининг ўз ҳаётида қандай мақсадларга амал қилишга қараб, ўз ҳаётини ва қиладиган ишларини қандай тушунишга қараб, ижобий ёки салбий бўлмоғи мумкин.
Шунинг учун ҳам унинг барча характер хислатлари юқори аҳлоқий сифат касб этади. Эксплуататор синфлар шароитида қатъият, матонат, мустақиллик сингари характер хислатлари, эксплуататорлик мақсадига қаратилганлиги туфайли аҳлоққа зид, ярамас, характер хислатлари деб ҳисобланади.
Шундай кишилар ҳам учрайдики, уларнинг характерини аниқлаш қийин бўлади. Бундай одамлар ҳақида халқимиз жуда ўринли равишда: «на раҳмонга чироқ ва на шайтонга касов, шунчаки бир одам» деб атайдилар.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish