Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Кишининг ўз-ўзига бўлган муносабатларида ифодаланадиган



Download 1,71 Mb.
bet174/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Кишининг ўз-ўзига бўлган муносабатларида ифодаланадиган характер хислатлари
Кишининг бошқа одамларга бўлган муносабатларида ва ҳатти-ҳаракатларида унинг ўз-ўзига бўлган муносабатларини ифодаловчи характер хислатлари ҳам намоён бўлади. Бу ўз-ўзига баҳо бериш деб аталадиган характер хислатидир.
Жамият ўртасидаги хилма-хил муносабатларида одам ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда ўзини бошқалар билан таққослайди ва ўзида бошқаларга ўхшаш ёки фарқ қиладиган хислатлар топади. Одамда ўзи ҳақида, унинг ўзлиги ҳақида маълум бир фикр пайдо бўлади.
Ўз-ўзига юксак баҳо бериш одамнинг ўзлигини англашнинг муҳим бир томонини ташкил этади. Кишининг ўз-ўзига берадиган баҳоси унинг ҳақиқий сифатларига мос бўлиши ёки мос бўлмаслиги ҳам мумкин. Одам ўзидаги сифатларга ортиқча баҳо бериб юбориш ёки уларга етарли баҳо бермаслиги ҳам мумкин. Шундай одамлар ҳам бўладики, улар кўпчилик томонидан эътироф этилган маълум бир фазилатларга эга бўлиб, бу фазилатларига ўзи ҳам юксак баҳо беради. Ўз-ўзига баҳо бериш кишининг ўз қадр-қимматини, ўз шарафини билиш, юксак сингари характер хислатларида ифодаланади.
Ўз-ўзига юксак баҳо бериш баъзи одамларда ифтихор тариқасида ифодаланади бундай одамлар ўзидаги мавжуд бир фазилатни доим қайд қилибгина қолмай, балки ўзини бошқалардан афзал томонлари борлигини ҳам қайд этади. Ўз қадр-қимматини, иззат-нафсини билиш,фахр салбий хислат эмас, албатта. Бу ерда айрим кишида бўладиган гуруҳланишни кўзда тутилмай, балки бу одамнинг нима биланфахрланишини, ўзи учунфахр деб нимани тушунишини кўзда тутишга тўғри келади.
Фаҳр, иззат-нафс, ўз қадр ва мартабасини билиш, фақат худбинликдан, эгоистликдан иборат бўлиб қолса, у вақтда бундай характер хислати салбий деб ҳисобланади. Бундай хусусият, кўпинча, такаббурлик, манманлик, димоғдорлик, кибрланиш, ғурурланиш тариқасида ифодаланади,
Шундай одамлар борки, олижаноб хислатларга эга бўлади, аммо ҳеч вақт бу хислатини одамларга пеш қилмайди, ҳеч бир ҳолда бу хислати билан керилмайди. Бундай одамлар камтар, оддий кишилар бўладилар; бундай одамларнинг ҳатти-ҳаракатида, гап сўзида такаббурлик, димоғдорлик, ман­манлик бўлмайди. Камтарлик ва соддадиллик киши характерининг ижобий сифатидир.
Камтар одам умум орасидан ўзини ажратиб кўрсатишга, ҳақиқатдаги ёки айниқса, ўрни-таги йўқ хизматларини бўрттириб пеш қилишга уринмайди. У ўзининг бошқалардан афзаллик томонларини агар шундай томонлари бўлса кўз-кўз қилишига интилмайди, ҳамманинг диққатини ўзига қаратишга ҳаракат қилмайди.
Камтар киши одамларга ўзини савлат қилмайди, унинг одамларга бўлган муомаласи, кийими, юриш туриши, нутқи, ўзини тутиши ва одатлари ҳар доим табиий ва самимий бўлади.
Ижтимоий ва шахсий ҳаётда оддийлик ва камтарлик алоҳида аҳамиятга эгадир.
Камтарлик ўз-ўзини танқид ва ўзига нисбатан қатъий талабчанлик билан ўз ишига тўғри баҳо бера билиш, ишидаги камчиликларни кўра билиш, ўз ҳатти-ҳаракати ва фаолиятини таҳлил қила билиш ҳам баҳо бериш билан ўз камчиликларини дадил очиб ташлаш ва уларга иқрор этиш ҳамда уларга ҳалоллик ҳамда виждонан бартараф қилиш чораларини кўриш билан чамбарчас боғлиқдир.
Кишидаги камтарлик баъзан тортинчоқлик, уятчанлик тарзида намоён бўлади. Яна шундай одамлар ҳам учраб қоладики, бирон ғаразни, ўз шахсий манфаатини кўзлаб ва бунга етишмоқ учун бошқа одамлар олдида ўз инсонлик қадр қимматини ерга уришга тайёр туради. Бундай одамларнинг ҳатти-ҳаракатларида ҳушомадгўйлик, тилёғламалик, лаганбардорлик сингари ниҳоят паст қилиқлари кўриниб туради. Одамлардаги лаганбардорлик, тилёғламалик, ҳушомадгўйлик салбий характер хислатидир.
Баъзи одамлар борки улар ҳақиқатда ўзларида бўлмаган фазилатларни ўзларида бор деб кўрсатмоқчи бўладилар. Бундай одамлар ўзига бино қўйган мақтанчоқ, манман кўзбўямачи бўлади, ўзини катта тутиб, гердайиб юради. Бундай кишилар, кўпинча, жуда катта кетиб гапираверадилар-у лекин амалда, ҳақақатдан тутуриқсиз, ношуд, пуч одам бўладилар.
Кишининг ўзида йўқ сифатни бор дегани билан бу гап ҳали унинг характеридаги ҳақиқий ижобий хислат бўла олмайди. Балки, аксинча, кишининг ўзида йўқ сифатни бор деб кўрсатишга уриниши, кишининг ўзини маълум бир фазилат эгаси деб ўйлаб юриши унинг характеридаги хислат бўлиб қо­лади. Шундай қилиб, кишининг чинакам олижаноб хислат­лари унинг ўзида бор деб ҳисобланган, лекин аслида йўқ хислатлар бўлмай, балки шу киши тўғрисида унинг ишига қараб жамоатчилик ўртасида туғилган фикр тасдиқлаган хислатдир. Таълим-тарбия жараёнида олдини олиш бизнинг асосий вазифамиздир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish