Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Ирода билан боғлиқ характер хислатлари



Download 1,71 Mb.
bet170/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ирода билан боғлиқ характер хислатлари
Кишидаги мустаҳкамланиб, унинг шахсий хусусиятига айланиб қолган ирода сифатлари характернинг ирода билан боғлиқ бўлган хислатларидир. Шу сабабли, характер ҳақидаги таълимотда ҳам ўзини тута билиш, дадиллик, қатъият сингари ирода сифатлари устида яна тўхталиб ўтишга тўғри келади. Лекин бу ерда биз уларнинг кишида аҳён-аҳёнда кўриниши устида эмас, балки бундай сифатлар кишининг шахсий фазилатларига айланиб кетишлиги тўғрисида, уларнинг айрим киши характери хислатлари тариқасида намоён бўлиши ҳақида гапирамиз.
Кишининг ирода билан боғлиқ бўлган характер хислатлари, одатда, ундаги эмоционал хусусиятлар билан муайян нисбатда намоён бўлади. Баъзи одамларнинг иродаси туйғу-ҳиссиётларида устун туради. Бундай одамлар ўз мақсадига етишига ҳалал бериш мумкин бўлган ҳар қандай ҳис-туйғуларини дарҳол бостира олади. Одатда бундай одамларни иродаси кучли, мустаҳкам иродали одам дейилади.
Шундай одамлар ҳам бўладики, уларнинг ҳатти-ҳаракатида ҳиссиёт кўпроқ ўрин олади; бундай одамлар ўз ҳатти-харакатларида кўпинча тасодифан туғиладиган ҳис-туйғулари таъсири остида иш кўрадилар. Бундай одамларнинг ҳиссиёти кучли бўлиб, тасодифий кайфият ва туйғу-ҳиссиётга тез берилувчан бўладилар, шу сабабли уларнинг характери ҳиссий характер деб таърифланади. Баъзи одамларда эса иродавий фаоллик ундаги туйғу-ҳиссиётлар билан бирликда «монанд равишда» намоён бўлади, Масалан, меҳнатсеварлик мана шундай характер хислатига эга бўлишдир. Меҳнат фаолияти кишидан чидам ва иродавий зўр беришни талаб қилади, буни эса унда меҳнатга бўлган муҳаббат ҳисси енгиллаштиради, меҳнатни серунум қилади. Ирода билан туйғу-ҳиссиётларнинг мана шундай нисбати беқусур, уйғун характер аломатидир.
Характер кучи ва мустаҳкамлиги
Одамларнинг ўзаро, кундалик муносабатларида ҳам, иш шароитида ҳам киши характери тўғрисида гапирилганда, одатда, унинг характер кучи ва мустаҳкамлиги қай даража намоён бўлишига қараб ҳукм чиқарилади. Киши характеридаги бундай хислат аввало унинг ўз меҳнат фаолиятлари ва ҳатти-ҳаракатларида кўзлайдиган мақсаднинг аниқлик даражасидан иборат бўлади.
Кишидаги иродавий фаоллик интилишдан бошланиши, интилишлар эса қанчалик англаб олинганлигига қараб бир-биридан фарқ қилиши сабабли, одамлар характери ҳам, уларда қандай интилиш устун бўлишига қараб, бир-бирларидан фарқ қиладилар.
Баъзи одамларнинг қиладиган ҳаракатларида ҳали яхши англаб олинмаган интилиш, яъни мойиллик устунликни эгаллайди. Бундай кишиларнинг интилиши, кўпинча, ноаниқ, бемазмун бўлади. Бундай кишилар ҳамма вақт ниманидир қидирадилар, ниманидир қумсайдилар, доимо уларга нимадир етишмайди, нимадир истайдилар, аммо унинг нима эканлигини ўзлари ҳам билмайдилар. Бундай одамларни ҳеч нарса қаноатлантирмайди. Уларда ҳамма вақт зерикиш, ҳомушлик, «нолиш», «тажрибасизлик»ни кўрамиз. Бундай одамларда, кўпинча, кўнгли нотинчлик, безовталик ва ҳовлиқиш бўлади. Бундай одамларнинг ҳатти-ҳаракатларида режасизлик, танглик кўп бўлади.
Баъзи одамлар нимага интилаётганликларини англайдилар, лекин уни амалга ошириш учун фаолият кўрсатмайдилар. Улар ҳамиша ниманидир қумсайдилар, нолийдилар, ўзларини ва атрофдаги кишиларни танқид қиладилар. Бундай одамлар орзу-хаёллар (кўпинча, «яхши» ниятлар) га бериладилар, гоҳо-гоҳо ғайратлари жўш уради, аммо аслида улар фаолиятсиз, сусткаш бўладилар.
Бундай хислатлар, асосан, тарихий ўтмиш кишилари ха­рактери аломатлари бўлиб, замонамиз кишилари характеридан узоқлашиб бормоқда.
Киши характерининг муҳим ижобий хислати мақсадга интилишдир, кишида муайян ҳоҳиш тариқасидаги батамом анг­лаб олинган интилишнинг устун туришидир. Бундай кишилар истаклари нима эканлигини, мақсадлари нимадалигини ва унга эришиш учун нималар қилмоқлиги ва қандай қилмоқ лозимлигини ҳамиша биладилар. Бундай кишилар аниқ мақсад­га эга бўлиб, шу мақсадга мувофиқ ҳаракат қиладилар. Иро­да билан боғлиқ бўлган характер хислати айни вақтда ақл-фаросат билан боғлиқ ирода хислати ҳамдир.
Характернинг ирода билан боғлиқ бўлган хислати қатъиятлилик ва барқарорликдир.
Баъзи одамларни биз қатъиятли, барқарор деймиз, баъзиларини эса қатъиятсиз, мужмал, беқарор деб атаймиз.
Қатъиятли, барқарор одам деб ортиқча иккиланмасдан, тез бир қарорга келадиган кишиларни айтамиз. Қатъият кишининг шу ўринда қай даража ақл-фаросат билан иш кўришига қараб турли тус олади.
Қатъиятнинг ўзи, албатта, киши юксак ғоявий ва аҳлокий тамойилларга асослангандагина ижобий хислат бўла олади. Ҳар доим муҳокама қилиб, асосли равишда, керак бўлиб қолганда шошилмасдан, донолик билан иш кўрадиган одамни ақлли, доно, вазмин одам деб айтамиз.
Лекин характери эътиборли билан қатъиятли бўлган кишилар ичида айрим туйғуларга берилиб, кайфиятига қараб тез, шошқалоқлик билан қарорга келувчи кишилар ҳам бўлади. Бундай одамлар эмоционал, импульсив табиатли бўлиб, улар одатда, ўзларининг шошмашошарликлари, енгилтакликлари ва бетайин бўлишликлари билан ажралиб турадилар.
Қатъият ортиқча иккиланмасдан ўйлаб, тўғри қарор чиқара олганда ва уларни дадиллик билан амалга ошира билгандагина киши характерининг ижобий хислати бўла олади.
Киши характеридаги бу хислат бир қанча нарса ёки имкониятлардан биттасини дарров, тезлик билан ажратиб олиб ҳал этишни талаб этиладиган ва баъзан таваккал билан журъат қилишни талаб этадиган мураккаб бир вазиятда айниқса яққол кўринади.
Қатъиятсизлик, журъатсизлик салбий характер хислатларидандир.
Қатъиятсиз, журъатсиз киши жуда секинлик билан қарор чиқаради, ўзининг чиқарган бундай қарорларинн ҳам, кўпинча, вақтида бажармайди. Бундай одам ҳар хил имкониятли, эҳтимолли ва айниқса таваккал билан журъат қилиш талаб этадиган ишларни бажаришда ўз қарорининг тўғрилигига ишонмай, шубҳаланадиган бўлади.
Барқарорлик қатъият билан яқиндан боғланган бўлиб, ижобий характер хислатидир. Бундай характер хислатига эга бўлган одамлар, одатда, берган. қарорларини ўзгартирмайдилар, бекор қилишмайдилар ва бажармай қўймайдилар. Бундай одамлар ўз сўзида, ваъдасида турадиган, саҳоватли бўладилар; уларнинг сўзи билан иши бир бирига мос бўлади. Бундай одамлар ўз сўзида мустаҳкам, уларга ишонса, суянса бўлади.
Беқарор одамлар деб, ўз қарорларини тез тез ўзгартириб турадиган ёки айниб турадиган одамларни айтамиз. Бундай одамлар ўз сўзида, вадасида турмайдилар, субутсиз бўладилар Бундай одамларнинг сўзига ишониб ва умид қилиб бўлмайди.
Характернинг ирода билан боғлиқ бўлган энг яққол хислати киши иродасининг кучи ва мустаҳкамлигида ифодаланади. Бундай хислатлар ҳар кимнинг характерида ҳам маълум даражада намоён бўлаверади, Худди шундай кучли ирода ва мустаҳкам характерга эга бўлган кишиларни бизда юксак қадрланади.
Характернинг кучи ва мустаҳкамлиги ўзини тута билишлик, дадиллик, чидам ва матонатда кўринади.
Ўзини тута билиш тариқасида намоён бўладиган характер хислати кишининг ўз ҳатти-ҳаракатини назорат қила билишда, ўзини тута билишида, тасодифий юз берадиган ихтиёрсиз ҳаракатларини идора қила олишда, тилини тия билишда, муайян шароитда ножўя ёки зарарли деб исботланган ҳаракатлардан ўзини тия билишда кўринади. Бундай кишилар вазмин, ўзини тута биладиган бўладилар. Бундай одамлар саранжом саришта бўладилар.
Характер кучи дадилликда ҳам кўринади. Дадил одамлар ҳар қандай машаққат ва тўсиқларга қарамай, кўзланган мақсадига эришадиган бўладилар. Бундай кишилар бошлаган бир ишни ўз тинчлигининг бузилишига, ҳатто ўзининг ҳаёти учун ҳавфли бўлишига қарамай, охирига етказадиган, саботли бўладилар. Бундай одамлар журъатли, ботир ва жасур кишилардир.
Матонат шундай характер хислатидирки, бу хислатларга эга бўлган одам собит қадам, чидамли, кўзланган мақсадни амалга оширишда дуч келган ҳамма қийинчиликларга бардош бера оладиган ва уларни енга оладиган бўлади.
Характер хислати тариқасида намоён бўладиган матонат, саботлилик баъзи одамларнинг барча фаолиятларида юз берса, баъзилари эса ўзлари қизиқадиган айрим фаолиятлари соҳасидагина юз беради.
Матонатли кишилар бошлаган ишларини ҳамма вақт охи­рига етказа оладиган бўладилар.
Матонатли одам муваффақиятсизликка дуч келиб қолганда руҳи тушмайди, аксинча, кўзлаган мақсадга етиш йўлида янада қатъият билан киришиб, янги йўл ва воситалар излайди ва мақсадига эришади.
Матонатли одамлар ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчан бўлиш билан ажралиб турадилар. Бундай кишилар ўз кучига ишонадиган бўладилар. Булар мўлжалланган нарсани амалга оширишда дуч келган ҳар қандай тўсиқларга қаршилик кўрсата оладиган, саботли бўладилар.
Б ундай кишилар чидамли, ўз мақсадларига эришиш йўлида учраган тўсиқларга қарши курашларда жисмоний ва руҳий азоб ва мусибатларга бардош берадиган бўладилар. Бу­лар сабр тоқатли, ҳар қандай шароитда ҳам ўзини тута ола­диган, дадиллик, жасорат, матонат кўрсатишга қодир одамлардир. Характер хислати бундай одамлар зўр қаҳрамонликлар кўрсатишга қодир бўладилар. Улар ўз ҳаётини бир асосий мақсадга бўйсундирди ва ҳар қандай машаққат ва тўсиқлардан қайтмай, асосий мақсади йўлида курашади.
Бундай характерли одамларга оптимистик кайфият хос бўлиб, ҳаётга доимо шавқ-завқ билан қарайдилар, порлоқ истиқболга зўр умид боғлайдилар. Улар одамларга, улардаги бўлган имкониятларга ва ўз кучларига, меҳнат имкониятларига ишонадиган бўладилар.
Характернинг салбий хислатларидан бири киши иродасининг бўшлиғидир.
Ирода бўш ёки характери заиф деб, ҳатто арзимайдиган тўсиқ ва қийинчиликларни ҳам енга олмайдиган одамларни айтилади, Бундай одамлар қўрқоқ, журъатсиз бўлиб, озгина қийинчилик ёки муваффақиятсизликка дуч келсалар, ўзларининг қилаётган ишларини тўхтатишлари, ўз қарорларини ўзгартиришлари, кўзланган мақсаддан воз кечишлари мумкин. Улар шароит талаб қилган даражада сабот, сабр тоқат, матонат ва чидам кўрсата олмайдилар. Бундай одамлар юраксиз, ландовур, дангаса, кўнгли бўш бўладилар. Бундай одамларнинг ҳатти-ҳаракатларини, одатда, ўзларидан кўра кўпроқ ташқи шароит идора қилади.
Бундай характерли одамлар умидсизликка мойил бўлиб, ҳаётга, турмушга ношукурлик билан қарайдилар. Улар ҳамма вақт ҳамма ерда, ҳамма одамларда фақат салбий, ёмон томонинигина кўрадилар. Уларнинг фикрича, ўзларидаги барча шахсий камчилик ва етишмовчиликларга бошқалар айбдор. Бундай типдаги баъзи одамлар бепарво, кўнгилчанликка мойил бўладилар.
Бундай характер хислатлари биздан йўқолиб бормоқда .

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish