Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


III. КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet158/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

III. КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Ўқитувчилар ҳосил қилган кўникма ва малакаларни уч турга бўлиш мумкин: таълим, унумли меҳнат ва спорт соҳасига доир кўникма ва малакалар.
1. Таълим соҳасига доир кўникма ва малакалар
Мактабдаги ўқишнинг ҳамма босқичларида ҳар бир предметни ўзлаштириш билан бирга, бир қатор ўқув ва малакаларни эгаллаш ҳам талаб этилади.
Ўқиш жараёнида ўқувчилар даставвал ёзиш, ўқиш ва ҳисоблаш кўникмаси ҳамда малакаси ҳосил қилишлари керак бўлади. Бу кўникма ва малакалар дастлабки, яъни бошланғич кўникма ва малакалар ҳисобланади. Кейинчалик, ана шулар асосида орфография ва математика соҳасида му­раккаб кўникма ва малакалар ҳосил қилинади.
Таълимий кўникма ва малакалар ҳосил қилишда ўқувчиларнинг ақлий фаолиятлари айниқса катта ўрин тутади. Бундай кўникма ва малакалар ҳосил қилиш жараёнида ўқувчи­лар жуда кўп нарсаларни кузатишлари, ўйлаб кўришлари, эсларида олиб қолишлари ва тасаввур этишлари лозим бўлади.
Жуда кўп таълимий кўникмаларда, айниқса орфография ва математика соҳасидаги кўникмаларда қилинадиган иш, асосан, ақлий меҳнатга эга бўлади. Лекин бир қатор таъ­лимий кўникма ва малакаларда (масалан, ёзиш, чизмачилик, расм кабиларда) мускул ҳаракатлари ҳам асосий роль ўйнайди. Таълимий кўникма ва малакаларнинг таркиб топиши зўр диққат ва ирода талаб этади.
Ўқувчиларнинг айрим ҳолларда орфография жиҳатидан саводсизлигига (грамматика қоидаларига доир билимлари бўлса ҳам) хатоларни тузатиш учун етарли диққат қилмасликлари сабаб бўлади. Таълимий кўникма ва малакаларда автоматлашиш ҳеч қачон тўла бўлмайди ва тўла бўлиши ҳам лозим эмас. Бундай кўникма ва малакаларда автоматлашиш, кўпинча, фақат қилинадиган ишнинг содда элементларига қаратилган бўлади.
2. Унумли меҳнатга доир кўникма ва малакалар.
Унумли меҳнатга оид (техникавий) кўникмалар ва малакалар, асосан, ҳаракат аъзолари билан боғлиқ кўникма ва малакалардир.
Ўқувчиларда унумли меҳнат кўникма ва малакалари, асосан, политехника таълими жараёнида ҳосил бўлади. Бундан ташқари, ана шундай кўникма ва малакалар синфдан ташқари машғулотларда, техника тўгаракларида ва техник станцияларда ҳосил бўлади. Бошланғич синфларда ўқувчилар меҳнат кўникма ва малакаларини қўл меҳнати дарсларида қоғоздан, картондан, газмоллардан, пластилиндан ва бошқа шу каби ишланиши жиҳатидан болаларнинг қурби етадиган материаллардан содда нарсалар тайёрлаш йўли билан ҳосил қиладилар. V–VIII синфларда ўқувчилар мактаб ўқув устахоналарида ёғоч ва металлни ишлаш жараёнини ўрганиш ва физика, химия, табииёт ҳамда бошқа фанлардан амалий вазифаларни бажаришлари жараёнида бирмунча мураккаброқ меҳнат кўникма ва малакалари ҳосил қиладилар. Юқори синф ўқувчилари ишлаб чиқариш таъли­ми жараёнида ва корхоналарда ўтказиладиган ишлаб чиқариш амалийаси давомида техникага оид кўникма ва мала­калар орттирадилар.
Ҳар бир унумли меҳнатнинг асосий мақсади (хом ашё ёки полуфабрикат, бирон маҳсулотнинг айрим қисми ёки ҳаммаси тўла ишланишидан қатъий назар) бирон моддий, яъни амалий қимматга эга бўлган маҳсулот беришдир.
Ишлаб чиқариш меҳнатига доир кўникма ва малакалар кўпроқ, мускул ҳаракатларида, асосан, қўл ҳаракатларида, баъзан эса қўл ва оёқнинг биргаликда қиладиган ҳаракатларида ифодаланади.
Дурадгорлик устахоналарида орттирилган қўл ҳаракатларига доир кўникмаларнинг мисоли тариқасида арралаш, қирқиш ва рандалаш кабиларни кўрсатиш мумкин. Металлга қўл билан ишлов беришда уриш ҳаракатлари (зубило билан чопиш ёки кесиш ва темир қирқадиган аррани босиш) катта роль ўйнайди. Болға ёки бошқа асбоб билан ишлаётган одамнинг қўли тобора ортиб борувчи тезлик билан ҳаракат қилади. Бунда уриш ҳаракати ишланаётган нарсадан қатъий назар тезлашиб боради. Шунинг учун уриш ҳаракатида мўлжалга тушириш биринчи ўринда турган мақсаддир. Аксинча, босиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларда қўлдаги асбоб ишланилаётган материалга баб-баравар тегиб, текис ҳаракат қилади.
Берилган вазифани моҳирлик билан бажариш учун ўқувчилардан кўпинча тез ва аниқ ҳаракат қилиш, иш давомида кўз ва қўл ҳаракатларининг бир-бирига мослиги ҳамда дадиллик, мустақиллик ва саранжомлик каби шахсий сифатлар талаб этилади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish