Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet155/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

VI. ИРОДА ТАРАҚҚИЙСИ
Бола туғилган чоғдан бошлабоқ фаоллик кўрсата бошлайди. Лекин унинг фаоллиги ҳали жуда содда ва фақат ихтиёрсиз бўлади.
Ҳар бир кишининг иродаси ихтиёрсиз ҳаракатлар асосида ҳамда организмнинг ўсиши ижтимоий шароит билан боғлиқ ҳолда, фаолият ичида ва асосан, тарбиянинг ва ўз-ўзини тарбия қилишнинг таъсири остида тараққий қилади.
Болаларнинг фаоллиги аввало ихтиёрсиз ҳаракатларда ифодаланади. Бундай. фаоллик даставвал шароитга мослашиш тарзидаги ҳаракатлардан иборат бўлади. Бола ўзи учун янги бўлган нарсаларнинг ҳаммасига, хусусан, ҳаракат қиладиган, овоз чиқарадиган, ёрқин қилиб бўялган нарсаларга нисбатан тез ва тетик муносабатда бўлиб, уларга қайрилиб қарайди, уларга томон интилади, ушлаб кўради, полга ирғитиб ташлайди ҳамда ана шундай асосда дастлабки ҳатти-ҳаракатларни эгаллайди. Мана шундай ҳаракатларда организмнинг ҳаёти гавдаланади, чунки бола бундай ихтиёрсиз ҳаракатлар ёрдами билан ўзининг табиий эҳтиёжларини қондиради. Шунинг билан бирга, бу ихтиёрсиз ҳаракатлар болалар иродасининг тараққиёти учун тайёргарлнк жиҳатидан муҳимдир. Ихтиёрсиз ҳаракатлар туфайли нерв ҳамда мус­кул системалари ўсади ва мустаҳкамланади, айрим органларнинг, яъни – ўнг ва чап оёқнинг, ўнг ва чап қўлнинг, ай­рим бармоқлар ва шу кабиларнинг ҳаракатлари чиниқади. Бундай ҳаракатлар туфайли бола ўз органларининг ҳаракатини сеза бошлайди ва унда ўз органлари ҳамда уларнинг ҳаракатлари ҳақида тасаввур ҳосил буладп. Буларнинг ҳаммаси иродавий ҳаракатлар давомида боланинг ўз органларини онгли равишда бошқариши учун зарурдир. «Қўл, оёқ, бош ва гавда ҳаракатларининг барча элементар шакллари,– деб ёзади Сеченов– ва шунингдек, болалик даврларида ўрганилган барча мураккаб ҳаракатлар, яъни юриш, югуриш, гапириш, кўз ҳаракатлари, бу ҳаракатларни ўрганиб олингандан кейингина иродага бўйсунадиган ҳаракат бўлиб қоладилар» Лекин организмнинг маълум даражада ўсаётган ҳаракатларининг ўзини ҳали ирода деб бўлмайди.
Тўла англаб олинган интилиш, ҳоҳиш, танлаш, қарорга келиш ва зўр бериш каби ирода элементлари кўринган даврдан бошлаб, муайян ёшдаги болаларда ироданинг борлиги ҳақида гапириш мумкин.
(Истак, майл) тарзидаги интилиш болада жуда барвақт, яъни ҳиссиётлар билан бирга юзага келади. Боланинг бирон нарсадан норозилигини ва бундай ҳолатдан қутулиш учун интилаётганини тез-тез кузатиш мумкин. Аммо боланинг бун­дай интилишлари ҳали англаб олинмаган интилишлар бўлади. Таҳминан икки ёшга етмаган болада, тарбия ва ўз ўйин фаолиятининг таъсири остида анчагина тажриба тўпланади, яъни у маълум тасаввурлар бойлигига эга бўлади, хаёл қилиш қобилияти эса бошланади ва бола шулар асосида фикр қила бошлайди. Шунинг билан бирга, бу ёшдаги болада англаб олинган интилишлар ва ҳоҳишлар пайдо бўла бошлайди. Аммо шуни айтиш керакки, бу интилишлар ва ҳоҳишлар узоқ, даврларга қадар, асосан, болада туғиладиган эмоцияларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун бу даврдаги ҳаракатлар, асосан, кучли эмоционал (ҳиссий) майл таъсири остида содир бўлади. Бу оддий – иродавий ҳаракатлардир.
Доимий суръатда машқ қилиш давомида болада секин-аста онгли равишда иродавий зўр бериш қобилияти ўса бош­лайди. Бундай машқлар дастлаб, асосан катталар раҳбарлиги остида бўлиб туради. Одатда, бунақа болага биронта вазифа, юмуш топширилади. Масалан, «фалон жойга бориб кел», «Анави нарсаларни олиб бер», «Уйнинг расмини сол» ва шунинг кабилар. Бунда бола атрофдаги катта одамларнинг ҳоҳишлари ва қарорлари билан ҳаракат қилади.
Катталар томонидан болаларга ана шундай «вазифалар» топширилиб турилар экан, кўпчилик ҳолларда, албатта бун­дай вазифаларнинг тарбиявий таъсири ҳамда бола иродаси­нинг ривожланишига бўлган таъсири кўзда тутилмайди. Бун­дай вазифалардан кўзланган мақсад болаларни бирор юмуш билан банд қилиш ёки ота-оналарга хос бўлган қизиқувчанлик нуқтаи назаридан боланинг нимага қодир эканлигини синаб кўришдан иборат бўлади. Ҳақиқатда эса бундай «вазифалар» болалар иродасини эффектив ривожлантиришга ва жумладан, ҳаракат мақсади ва воситаларини англашга, тартиб-интизом малакаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Иродани мустаҳкамлаш ва ўстиришда болаларнинг тақлидий ҳаракатлари, яъни бошқаларнинг иш-ҳаракатларига тақлид қилиш жуда катта аҳамиятга эгадир. Оддий тақлидий ҳаракатлар болада жуда эрта, яъни тўрт-беш ойлик бўлган даврдан бошлабоқ пайдо бўла бошлайди. Болалар бир ёшдан ошганда эса анча мураккаб тақлидий ҳаракатларни қила оладилар. Мана шулардан кўриниб турибдики, кишининг иродаси фақат тарбия таъсири остида ўсиши мумкин, Иро­давий фаолиятга доир дастлабки машқлар катталарнинг раҳбарлиги остида ёки катталар кўрсатмаси билан воқеа бўлади.
Болалар икки ёшдан ошганда мотивлар курашининг бошланғич аломатларини кўриш мумкин. Масалан, болага бир вақтнинг ўзида олма билан ҳолвани кўрсатиб, «шулардан биттасини ола қол»–десак, бундай ҳолда боладаги иккиланиш, яъни мотивлар кураши аниқ кўринади: бола гоҳ олмага, гоҳ ҳолвага қарайди, қўлини гоҳ олмага, гоҳ ҳолвага узатади. Мотивлар кураши шунинг билан тугайдики, бола бу нарсалардан бирини ўз қўли билан олади, «олмани» ё «ҳолвани» оламан дейди. Аммо шуниси ҳам борки, бола шу ондаёқ ўз қарорини ўзгартириб қўйиши мумкин. У бир вақтнинг ўзида қўлларини ҳам олмага, ҳам ҳолвага чўзиши мумкин. Лекин бу ҳодиса мана шу ёшдаги боланинг иродавий жараёнларида ҳали қатъийлик, барқарорлик йўқлигини кўрсатади, холос.
Уч ёшли болаларнинг ҳаракатларида ташаббускорлик борлигини кузатиш мумкин. Бу ёшдаги бола маълум йўл танлай олади ва маълум вазиятни эгаллашга интилади ҳамда олдига қўйилган талабларни англай олади.Боқча ёшининг кейинги босқичларида бола иродаси ўзииинг бутун жиҳатлари билан тўла-тўкис таркиб топади. Лекин шунга қарамай, бола иродасини ҳали тўла такомиллашган деб бўлмайди.
Болаларнинг ҳаракатларида ихтиёрсиз фаоллик ва ҳиссиёт жуда катта ўрин олади. Болалар маълум бир қарорларга ўзларида туғилган бир талай ҳиссиёт таъсири билан келадилар; шунинг учун, болаларнинг қарорлари тез-тез ўзгариб туради. Улар ўз қарорларини тез-тез, ҳаттоки амалга ошириш пайтида ҳам ўзгартириб турадилар. Агар болаларнинг олдиларига қўйилган мақсад уларга қаттиқ таъсир қилиб, ҳиссиётларини уйғотса ва завқ туғдирса, бундай пайтда болалар ўзларига хос равишда ирода кучи ва қатъийлик кўрсатишлари мумкин. Болалар ҳали ўзларини яхши тута олмайдилар ва бетоқат бўладилар. Болаларда мустақиллик ҳали кам бўлади. Улар ўзларининг ҳаракатларида доимо катталарнинг ёрдамига муҳтождирлар.
Болаларда иродавий ҳаракатларнинг ўсиб бориши билан бирга, ихтиёрий фикрлаш жараёнлари ҳам ўсади.
Боқча ёшидаги болаларнинг иродаси, асосан, ўйин жараёнида кўринади. Ўйин болалар иродасини вужудга келтирувчи, ўстирувчи ва мустаҳкамловчи амалий машғулотдир. Болалар ўйин жараёнида ўз олдиларига содда бир мақсадларни қўядилар ва учраган қийинчиликларни енгиб бу мақсадларни амалга оширишга муваффақ бўладилар. Қоидали ўйинлар хусусан катта аҳамиятга эгадир. Ўйин қоидаларини бажариш болани ўз ҳаракатларини ўйин ўйновчиларнинг умумий мақсадлари билан мослашга ўргатади, жавобгарлик ҳиссини тарбиялайди, вазминлик ва интизомлиликни ривожлантиради.
Аммо боқча ёшидаги болалар иродаси фақат ўйин жараёнидагина кўриниб қолмай, балки бу ёшдаги болаларга мансуб бўлган баъзи бир меҳнат фаолиятларида, яъни ўз-ўзларини эплашда, полиздаги ва боғдаги ўсимликларни парвариш қилишда ҳамда бошқа шу кабиларда кўринади ва таркиб топа боради.
Боқча ёшидан бошлаб инсон иродаси тараққиётининг асосий воситаси сифатида меҳнатнинг аҳамиятини ҳисобга олиш зарурдир.
Болаларни меҳнатга қатнаштириш уларни қувонтиради ва роҳат бағишлайди. Меҳнат билан боғлиқ бўлган ишларда жисмоний ва ақлий фаоллик, катталарнинг топшириқларини онгли бажариш иродавий зўр бериш, белгиланган мақсадига эришиш учун интилиш ва ташаббус кўрсатишда намоён бўлади.
Ўйинларда ва ўзларига мос меҳнат фаолиятларида бола­лар ўзларининг ва бошқаларнинг иш-ҳаракатларига «яхши» ёки «ёмон» деган тарзда амалий баҳо бера бошлайдилар.боқча ёшидаги болалар умуман «яхши иш» билан «ёмон иш» нимадан иборат эканлигини ажрата бошлайдилар. «аҳлоқсиз» ҳатти-ҳаракатлар содир бўлиб қолган пайтда уларда уялиш ҳисси юзага келади.боқча болаларининг ўйинларида ва бошқа ўзаро муносабатларида кўпинча улардан – «уялмайсан-ми!» – деган киноя сўзларни эшитиши мумкин.
Шундай қилиб, боланинг боқча ёшидаги даврида ироданинг бошқа сифатлари билан бирга ироданинг аҳлоқий сифатлари ҳам ривожланиб ва мустаҳкамланиб боради.
Албатта, болаларнинг ҳаракатларида ихтиёрсиз фаоллик ва ҳаяжонлиликнинг намоён бўлиши катта ўрин эгаллайди.
Шунинг учун болаларда иродани ривожлантириш мақсадида уларнинг ўйинлари учун қулай шароит туғдириб бериш лозим (албатта, зарарсиз ва оқилона ўйинлар учун). Шунинг билан бирга уларни уй меҳнатида кучларига яраша қатнаштириш керак.
Бундан ташқари шуни ҳам назарда тутиш лозимки, катталарнинг – ўйинчоқларни йиғиштириб қўй, кийимингни тахлаб қўй, ювинганингдан сўнг сочиқни жойига осиб қўй ва шу каби системали талаб ва топшириқлари ирода ҳамда унинг сифатларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
Уй меҳнатида иштирок қилиш болаларга ўзларини оила жамоасининг аъзоси деб ҳис қилиш имконини беради, катталарнинг ҳайриҳоҳлик ва ҳаттоки ҳурмат билан муносабатда бўлишларини юзага келтиради,
Боқча ёшидаги болаларда мускуллар билан боғлиқ, бўлган (жисмоний) иродавйй ҳаракатларнинг ривожланиши билан бирга ихтиёрий ақлий ҳаракатлар қобилияти ҳам, яъни ихтиёрий идрок ва кузатувчанлик, ихтиёрий эсда олиб қолиш ва эсга тушириш, ихтиёрий тафаккур – ўйлаш (чунончи, топишмоқ топиш пайтида ўйлаш) қобилиятлари ҳам ривожланади.
Болалар иродасини ривожлантиришда боқча жамоасининг роли жуда каттадир.боқчада болаларнинг жамоа бўлиб ўйнайдиган ўйинларида ва ўзаро биргаликда ўзларига хизмат қилишларида ташаббускорлик, қатъиятлик, дадиллик ва чидамлилик каби характер хислатлари юзага кела бошлайди.
Боқча ёшидаги даврда (3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда) болаларнинг иродалари бутун таркибий қисмлари билан (яъ­ни онгли равишда мақсад қўйиш, мақсадга эришиш воситалари ва йўлларини танлаш, қарорга келиш ва шунинг кабилар) тўла равишда таркиб топади. Мактабга ўтиш пайтига келганда болаларда (7 ёшли) энди ироданинг айрим сифатлари ривожланади ва мустаҳкамланади.
Мактаб ёшидаги болаларнинг иродаси анча камол топган бўлади. Мактабдаги вазифаларни бажариш учун, асосан, иро­давий фаоллик, ихтиёрий диққат ва ихтиёрий хотира керак бўлади. Мактаб ўқувчиси маълум бир вазифани бажариш учун доимо иродавий зўр бериши керак. Мактабда бола ундан нима талаб қилинса, шуни бажариши керак. Бола ўзининг бутун ҳатти-ҳаракатларини мактабнинг талабларига бўйсундириши лозим. Ўқувчи баъзан ўзи учун ёқимли бўлган жўшқин шодлигини ушлаб қолишига, тийишига тўғри келади: у ўқувчи бўлганлиги ва шу муносабат билан унинг ўртоқлари ҳамда оиладаги янги вазияти, яъни ана шундай мотивлар уни қизиқарли ўйин, қизиқарли гап ва сайргоҳлардан воз кечишга мажбур этади. Мактаб интизоми ўқувчилардан вазминлик, ўзини тута билишлик, уюшқоқлик, барқарорлик ва жавобгарликни талаб қилади. Тўгараклардаги ишлар ташаб­бускорлик ва мустақилликнинг ва шу билан бирга ўз вазифаларига нисбатан масъулият билан қарашнинг талаб қилади. Мактабдаги ўқиш жараёнида ўқувчиларнинг ақлий тараққиётлари ҳамда савияларининг кенгайиши ўз-ўзларини назорат қилиш ва ҳатти-ҳаракатларига танқид кўзи билан қараш қобилиятини ўстиради. Ўртоқлари билан кенг кўламда муносабатда бўлиш ўз шахсий интилишларини жамоа иродасига бўйсундира билишга ёрдам беради. Мактабда дунё қараш таркиб топа бошлайди ва ҳулк-атвор нормалари ўзлаштирилади. Ана шундай ҳулк-атвор нормалари асосида аҳлоқ тамойиллари аниқлана бошлайди. Бу нарса иродавий ҳаракатларда барқарор, онгли ва саботли бўлишнинг ва шунинг билан бирга ўз вазифаларига нисбатан масъулият билан бирга ўз вазифаларига масъулият билан қарашнинг муҳим шартидир.
Ироданинг таркиб топиши учун ўқувчилар қизиқишларининг ортиб бориши катта аҳамиятга эга. Мактаб ёшидаги ўсмир ва ёшларда маълум ҳаётий идеаллар вужудга кела бошлайди ва улар ўзлари учун маълум касбни танлай бошлайдилар. Ўспирин ва ёшлар ўзларининг яқин келажаклари, ўз касблари ҳақидаги ёрқин орзулар билан яшайдилар. Бу қизиқишлар ва идеаллар саботлилик ва дадиллик, ташаббус­корлик, изчиллик каби иродавий сифатларнинг тараққий этишига ёрдам беради. Ёшларда қизиқиш ва идеаллар бўлиши уларнинг ўз иродасини тарбиялаш зарур эканлигини англашда ёрдам беради.
Ирода тарбияси – ташаббускорлик, дадиллик, ўзини тута билиш, саботлилик, чидамлилик, тамойиллилик, камтарлик ва интизомлилик каби иродавий сифатларни ўстириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.
Ирода тарбияси болаларда ёмон сифатлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва агар бундай сифатлар пайдо бўлса, уларни йўқотишдан иборатдир.
Болалар иродасининг салбий томонларидан бири ўзига ишонмасликдир. Ўзига ишонмаслик ҳолати ўқиш, меҳнат, ўйин ва шу каби фаолиятларда тез-тез қайтарилиб турадиган муваффақиятсизликлар туфайли юзага келади.
Ф. И. Ивашченко томонидан ўтказилган текширишларнинг кўрсатишича, ўқиш шароитида ўқувчиларнинг ўзларига ишон­маслик ҳолатлари асосан қуйидаги сабаблар туфайли юзага келади: а) ўқишда изчиллик тамойилига риоя қилмаслик туфайли, б) ўқувчиларга кучлари етмайдиган, яъни ортиқ та­лаб қўйиб юбориш орқали, в) айрим педагоглар, ота-оналар ва шунинг билан бирга синфдошларнинг ўқувчилар кучига, хотира қобилиятлари ва фаҳм-фаросатларига ишончсизлик билдириши туфайли, г) ана шундай ўқувчиларни ёмон баҳо олганликлари учун қўрқитиш ва жазолаш орқали».
Ирода тарбияси тафаккур ва ҳиссиётлар тарбияси билан маҳкам боғлиқдир. Биз болаларда тафаккурни тараққий эттиришимиз билан бирга, биз уларда ўз олдига тўла англаб, муайян мақсадлар қўя олиш ва жуда яхши асосланган қарор ва ҳаракатлар танлай ола билиш қобилиятини ҳам тарбиялаймиз Болаларда ижобий аҳлоқий ҳисларни тарбиялар эканмиз, бунинг билан аҳлоқий қарор қабул қилишга ва шу­нинг билан бирга, ўз қарор ҳамда ҳаракатларига аҳлоқий баҳо беришга одатлантириб борамиз. Ватанпарварлик ҳиссини ва виждоний бурч ҳиссини тарбиялаш айни вақтда ҳаракат мотивларини тарбиялаш ҳамдир. Аммо ирода тарбиясини фақат тафаккур ва ҳиссиётни ўстиришдангина иборат деб тушуниш ярамайди. Барча аҳлоқ нормаларини яхши билиш ва жуда яхши англаш ҳамда бу аҳлоқий нормаларни чуқур ҳис қилиш ва лекин уларга амалда риоя қилмаслик мумкин. Масалан, кўпинча, жуда ақлли, софдил ва жўшқин ҳиссиётли бўлишларига қарамай, фаолиятсизликлари ва иродаларининг кучсизлиги билан ажралиб турувчи кўп сентиментал (ортиқ даражада ҳиссиётга берилган) одамлар мана шундай бўладилар.
Иродани муваффақият билан ўстириш мақсадида шундай бир шароит топиш керакки, бунда тарбиявий таъсир тарбияланувчиларнинг кундалик ҳаётларидаги реал ҳатти-ҳаракатлари билан аҳлоқ нормаларини билишлари ўртасида бирдамлик бўлишини таъминласин.
Ўз иродаси ва умуман иродани тарбиялашда иродавий зўр бериш қобилиятини ўстириш марказий ўринда туриши лозим. Мақбул бўлган ҳар қандай қарорни амалга оширишга одатланмоқ керак. Қабул қилинган қарорни амалга оширишга ўргатиш ва ўрганиш керак. Ҳар қандай қарорни амалга ошириш малакасини ҳосил қилиш ва қийинчиликларни енгишга одатланиш керак. Киши ўзини ҳар қандай бошлаган ишини охиригача етказишга, ҳеч қачон ярим йўлда тўхтаб қолмасликка ўргатиши лозим. Иродани шундай ўстириш керакки, ло­зим бўлган ҳолларда кишининг барча кучи – жисмоний, эмоционал ва ақлий кучи иродавий ҳаракатларда бир ерга тўплана оладиган бўлсин.
Ирода тарбияси – шахсни фақат бирон-бир айрим жиҳатдан эмас, балки уни ҳамма жиҳатдан, ҳамма томондан баравар тарбиялашдир. Иродали киши – пухта ақл, ёрқин ижобий хаёл ва кучли аҳлоқий ҳиссиётларга эга бўлган ғоявий кишидир. Аммо, энг муҳими, иродавий киши қатъий ҳаракат қилиб, ўзининг онгли ва тамойилли қарорларини ҳамма вақт бажара оладиган ҳамда қийинчиликларга қарши курашиб, тўсқинликларни енга оладигаи фаол кишидир. Иродали одам фаол ва саранжом-саришта бўлади.
Бизга ижодий ташаббускор, азмкор, ўз кучларига ишонган, дадил, саботли, ботир, жавобгарликни сезадиган, интизомли – бир сўз билан айтганда – мустаҳкам иродали одам­лар керак.
Иродани тарбиялашда юксак иродавий сифатларга эга бўлган кишилар ҳаётидан мисол келтириш катта аҳамиятга эга.
Ироданинг сифатларини амалий ҳаётда ҳосил қилиш ва намоён қилиш учун космонавтларимиз космик фазога учишдан олдин жуда катта ва ҳар хил машқ тайёргарликларини ўтказганлар. Масалан, «Восток – 2» кемасининг экипажи билан ўтказилгал прессконференцияда А. А. Леонов ўзи ҳақида шундай дейди: «1964 йилнинг апрель ойидан то 1965 йилнинг март ойигача бўлган вақт мобайнида ўтказилган машқларда мен велосипедда 1000 км дан ортиқроқ, чанғида фақат 1965 йилнинг кишида 300 км га яқин, кросс (чопиш) машғулотларида ҳам 300 км га яқин йўлни босиб ўтдим 150 мартадан ортиқроқ. ўтказилган вестибуляр машқларга (мувозанатни сақлаш машқлари) катта эътибор ажратилди».
Бундай машқларнинг натижалари дунёда мисли кўрилмаган жасорат, яъни совет космонавти А. А. Леоновнинг космик кемадан космосга чиқишини таъминловчи энг муҳим шароитлардан бири бўлди. Бутун дунёни ларзага келтирган йигирма минут давомида қаҳрамон космонавт тўла равишда ўзини тута билишни намоён қилиб, бир қатор мураккаб ишларни бажарди, яъни космик кемадан очиқ космосга чиқди ва яна қайтиб кемага кирди, кеманинг ташқарисида туриб ер ҳамда чексиз космос ҳодисалари устидан бир қатор қимматли илмий кузатишлар ўтказди, вазнсизлик ҳолатида ўз ҳаракатларини мақсадга мувофиқ бошқара олди. Ана шундай шароитда (албатта, катта таваккаллик билан) Леонов ўзини оғир тутиб, аниқ, оқилона ва хатосиз ҳаракат қилди. Мана шуни ҳақиқий ирода деса бўлади.
Фақат катта қаҳрамонона жасоратлардагина эмас, балки одам ўзининг ўқиш ва меҳнат каби кундалик фаолиятларида ҳам ўз иродасинииг юксак сифатларини намоён қилиши, ривожлантириши лозим.
Кимки кучли иродали, саботли ва чидамли бўламан деса, у ўз олдига оқилона вазифалар қўя билиши ҳамда бу вазифаларни амалга ошириш йўлида учрайдиган қийинчиликларни енгишни машқ қилиши керак.
Ирода тарбияси айрим ҳоллардагина ирода кўрсата билиш қобилиятини ҳосил қилиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Иродани тарбиялаш – иродавий сифатларни мустаҳкамлаш ва уларни ҳар бир шахснинг доимий лаёқатларига, сифатларига айлантириш демакдир. Шахснинг мана шундай мустаҳкам, доимий сифатлари характернинг айрим томонларига айлана боради. Шунинг учун ирода тарбияси айни вақтда характернинг иродавий томонларини тарбиялаш ҳамдир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish