Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet115/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Х БОБ
ДИҚҚАТ
I. ДИҚҚАТ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА.
Биз бундан олдинги бобларда ақлий фаолиятнинг айрим турларини баён қилганда диққатнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтган эдик. Ақлий фаолиятнинг барча турларида диққат иштирок қилади. Бизнинг иш-ҳаракатларимиз ҳам диққат иштироки билан содир бўлади.
Диққат деб онгни бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга актив қаратилишини айтамиз; биз ўз фаолиятимиз жараёнида идрок ва тасаввур қиладиган ҳар бир нарса, ҳар бир ҳодиса, ўзимизнинг қилган ишларимиз, уй ва фикрларимиз диққатнинг объекти бўла олади.
Диққат пайтида онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишидан иборатдир; бунда гўёки онг доираси анчагина тиғизланади. Ана шундай торайиш ва тормозаниш туфайли онг доираси жуда ҳам ёрқинлашади. Онгнинг энг тормозланган ва бинобарин энг ёрқин нуқтаси диққатнинг фокуси (яъни маркази) деб аталади. Ана шу фокусга тушган барча нарсалар (идрок қилинаётган предметлар, тасаввурлар, фикрлар) жуда тўла, ёрқин ҳамда жуда аниқ акс эттирилади.
Диққатга ҳамма вақт у ёки бу даражадаги фаоллик хосдир. Бундай фаоллик онгнинг бир нуқтага тўпланишининг кучайиши ва маълум вақт мобайнида диққат қаратилган нарсага онгнинг актив йўналтирилишини сақлаб туришдан иборатдир.
Диққатимиз қаратилган объектлар онгимизнинг тўпланган «зонасида» жуда аниқлик ва яққоллик билан акс эттирилади. Бу ерда яна шуни ҳам назарда тутиш керакки, диққат – идрок, хотира, хаёл, тафаккур ва нутқ сингари алоҳида пси­хик процесс эмас. Диққат ҳамма психик жараёнларда кўринади. Биз «шунчаки» диққатли бўла олмаймиз, балки биз диққат билан идрок қиламиз (қараймиз, эшитамиз), диққат билан эсда олиб қоламиз, ўйлаймиз, диққат билан муҳокама юритамиз, гаплашамиз. Диққат ақлий жараёнларнинг сифатини таъминлайдиган ички фаолликдир. Диққат ҳар қандай фаолиятнинг зарурий шартидир. Мана шу ҳол француз олимларидан Кювьени ўз замонасида гениалликни чидамли диққат деб таърифлашга ундаган эди. Масалан, у Ньютоннинг гениаллиги диққатининг кучи ва барқарорлигидадир, деб кўрсатади. Ньютоннинг ўзи «Сиз бутун дунё тортилиш қонунини очишга нима туфайли муяссар бўлдингиз» деб берилган саволга – «Фикри-зикрим доимо шу масалага қаратилганлигидан муяссар бўлдим», деб жавоб берган.
Албатта, диққатга бундай баҳо бериш унинг аҳамиятини ҳаддан ташқари ошириб кўрсатишдир. Лекин бу баҳо диққатнинг инсон фаолиятининг барча турлари учун аҳамияти катта эканлигини кўрсатиб беради. Дарҳақиқат, ўтин ёриш, ер чопиш каби энг оддий ишларни ҳам, машиналар билан ишлаш, илмий текширишлар олиб бориш каби энг мураккаб ишларни эса диққатнинг иштирокисиз бажариб бўлмайди.
Диққат ўқиш ишининг ҳам зарурий шартидир. Ўқувчиларнинг дарс материалларини муваффақият билан ўзлаштиришлари, даставвал диққатнинг мавжуд бўлишига боғлиқдир. К.Д.Ушинскийнинг айтишича: «Диққат руҳий ҳаётимизнинг, шундай ягона бир эшигидирки, онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали ўтиб киради». (Педагогика курси программасининг проекти. «Совет педагогикаси», 1938 й. №5, 109-бет).
Айрим ўқувчиларда учрайдиган ўзлаштира олмаслик ҳолатининг сабабини аввало улар диққатининг етарли эмаслигидан қидириш керак. Хотиранинг бўшлиги, ўқув материал­ларини ўзлаштиришнинг бўшлиги, асосан, диққатнинг бўшлигидан келиб чиқади.
Мана шунинг учун ҳам педагог ўқитиш ишида юксак муваффақиятга эришишни истар экан, ўқувчилар диққатини ва, хусусан, энг барқарор ва энг кучли диққатини уюштириш ҳамда тарбиялаш ҳақида жон куйдириши лозим.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish