Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Мактабда таълим жараёнида нутқнинг ўсиши



Download 1,71 Mb.
bet114/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Мактабда таълим жараёнида нутқнинг ўсиши.
Болалар нутқининг ўсишида уларнинг мактабда ўқиши айниқса катта роль ўйнайди.
Бола мактабга кирмасдан олдин ўзи қандай гапираётганлиги устида ўйлаб ўтирмасдан, ўз нутқидан алоқа ва билиш воситаси тариқасида фойдаланади.
Мактабда эса бола гаплашаётган тил ўқитиладиган ва ўрганиладиган илм бўлиб қолади. Мактабда ўқиётган бола ўз она тилининг грамматикаси билан шуғулланиш натижасида, ўз нутқини грамматика қоидаларига мувофиқ суръатда онгли равишда тузишни ўрганади. Грамматикани ўқиб ўрганиш жараёнида бола нутқининг фонетика жиҳати аниқланади, нутқнинг морфология жиҳати тўғри бўлиб боради, нутқнинг синтаксис тузилиши анча такомиллашади.
Нутқнинг айрим жиҳатларига хос бўлган бу сифатлар фақат грамматикани ўқиб ўрганиш натижасидагина ўсиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, мактабда ўқитилаётган бошқа фанларнинг таъсири остида ҳам ўсади.
Мактабда ўқитилаётган ҳамма фанларни ўрганиш ва шу фанлар билан шуғулланиш жараёнида ўқувчи нутқининг луғат бойлиги бойийди, сўзларнинг мазмуни чуқурлашади ва кенгаяди, ҳар қайси сўзнинг, ҳар қайси терминнинг маъноси аниқланади. Адабиёт дарслари билан шуғулланиш ўқувчилар нутқининг ўсишига айниқса катта таъсир қилади. Ўқувчилар адабиёт дарсларида тўғри тузилган нутқнинг энг яхши наъмуналари билан танишадилар.
Тилга доир маҳсус машғулотларда, шунингдек, бошқа фан­ларни ўқитиш вақтида, ўқитувчилар ўқувчилар олдига ўз нутқларини муайян талабларга жавоб берадиган қилиб тузиш, масалан, муайян саволга тўлиқ ва кенг жавоблар бериш, муайян режа асосида ҳикоя қилиб бериш, бир нарсани ҳадеб такрорлай бермаслик, равон тузилган, тўлиқ гаплар билан тўғри гапириш ва бошқа шу каби вазифаларни қўядилар.
Болаларнинг ёзма нутқни эгаллашлари уларнинг нутқини ўстиришда муҳим босқич бўлади. Ўқувчи ёзма нутқни тўғри тушунишни ўрганиб олади, ўз фикрларини ёзма нутқ ҳолида баён қилиш ва бошқаларга тушунтиришни ўрганади. Китоб ўқиш ва айниқса ўзидаги фикрларни ёзма тарзда ифодалаб, баён қилиб бериш тилнинг грамматика тузилишини эгалламоқ учун катта аҳамиятга эгадир. Ёзма баён қилиш вақтида фикрни тўлиқ тушунтириб бериш зарурлиги ўқувчини ўзи ёзаётган нарсанинг мазмунигагина диққат бериб қолмасдан, балки, шу билан бирга, ўзининг қандай қилиб ёзаётганига ҳам эътибор беришга мажбур қилади, уни ўзи ёзган фикрни қайта-қайта ўқиб, ўз нутқини анализ қилиб кўришга мажбур қилади. Ўқувчи ёзиб баён қилаётгани-да, кўпинча, бу ишини бир неча марта қайта кўриб чиқишга, ўзгартиришга, тўлдиришга, қайтадан ишлаб чиқишга мажбур бўлади.
Ўқувчи ўқитувчининг топшириғига биноан ёзма ишлар бажараётганида ўзининг шу ишига баҳо берилишини, аммо бу баҳо ишнинг фақат мазмунига қарабгина берилиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, ўз фикрининг «қандай тил» билан баён қилинганига қараб ҳам баҳо берилишини олдиндан билиб туради. Мана шу ҳолларнинг ҳаммаси болани ўз нутқини грамматика ва логика талабларига мувофиқ келадиган қилиб, онгли равишда тузишга мажбур этади.
Ёзма нутқни эгаллаш оғзаки нутқни ва айниқса мо­нолог нутқни тўғри ва кенгроқ қилиб тузишга ёрдам беради.
Ўқувчи мактабда берилган топшириқни тайёрлаш вақтида шу топшириқни ўзига-ўзи гапириб беришни муттасил машқ қилиб туриши ўқувчи нутқининг ўсишига катта таъ­сир қилади. Ўқувчи дарсларни тайёрлаётган вақтда шу дарсларни китобдан ўқибгина қолмасдан, балки, одатда, у китобдан ўқиган нарсаларини китобни ёпиб қўйиб, ўзига ёки ёнидаги шеригига сўзлаб ҳам беради. Бундай ҳолларда ўқувчи ўзи тайёрлаётган дарсни грамматика қоидаларига тўғри риоя қилган ҳолда айниқса тушунарли қилиб оғзаки гапириб беришга интилади. Ўқитувчи ўқувчининг нималарни билганлиги ва билганларини қандай гапириб бериши билангина кифоя қилмасдан, балки, шу билан бирга, шу билган нарсасини қандай қилиб ва қай тариқа гапи­риб бераётганига ҳам эътибор беришини ўқувчи яхши б илад и.
Ўқувчи овоз чиқариб, айнан, ёки ўз сўзлари билан такрорлаш йўли билан ўзининг артикуляция аппаратини машқ қилдиради, ўз нутқининг қай даражада тўғрилигини назорат қилади, шу билан бирга ўзи ўзлаштирган билимларнинг тўғрилигини ва мустаҳкамлигини ҳам назорат қилади.
Албатта, ўқувчи нутқининг ўсишида ўқитувчининг нутқи катта роль ўйнайди, чунки ўқитувчининг нутқи ўқувчилар учун намунали нутқ, ҳисобланади. Шу сабабли, ҳар бир ўқитувчи ўқувчилар нутқини ўстиришга интилиб, ўзи ҳам ўз нутқини такомиллаштириш устида тўхтовсиз ва тинмай ишлаши лозим.
Мазмунли, тўлиқ фикрли, тўғри тузилган ва услуб жиҳатидан чиройли бўлган нутқни ўстириш мактабда болаларнинг ўқитиш соҳасида қўйилган муҳим вазифаларнинг биридир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish