Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Болалар нутқи грамматика тузилишининг ўсиши



Download 1,71 Mb.
bet113/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Болалар нутқи грамматика тузилишининг ўсиши.
Тилга кира бошлаган бола ўз нутқида дастлаб, бош келишикда келадиган бир неча отларни ва инфинитив ҳамда буйруқ формада келадиган баъзи феълларни ишлатади.
Болаларнинг дастлабки гаплари бир сўздан иборат булади. Шу билан бирга, боланинг айтган битта сўзи – гапи бир неча маънога эга бўлиши мумкин. Масалан, бола: сут (шут) деяр экан, бундан: «Сут бер», «Сут ичаман», «Ана сут» деган ва бошқа шу каби маъноларни ифодалаши мумкин. Шунингдек, бола: мушук деяр экан, бу билан: «мушук мени тимдалади», «мушукни менга бер», «мушук билан ўйнаётибман» деган гапларни айтаётган бўлиши мумкин.
Болаларнинг тили чиқишининг мана шу дастлабки босқичида баъзан уларнинг гапи бир неча (икки-уч) сўздан ибо­рат бўлиши мумкин. Лекин бу сўзлар бириктирувчи юкламалар ёрдами билан ёки шу сўзларнинг формасини ўзгартириш йўли билан боғланмаган бўлади. Масалан, бола қўлига қоғоз ушлаб олиб онасига; «Сулат, қайпоқ», деб мурожаат қилади. Боланинг онаси илгари унга шунақа қоғозга сурат солиб берган, ёки қоғоздан қалпоқ ясаб берганлиги учун ҳам, у боласининг нима демоқчи бўлганини тушунади. Бола «Ойи, менга қоғоздан қалпоқ қилиб бер, қоғозга чизиб бер» деган маънони ифодалаб, кейинчалик узун гапни иккита сўз билан айтиб қўя қолади, яъни: сурат, қалпоқ.
Бола бир ёки бир неча сўздан иборат гапни айтиш билан ўз фикрида бўлган ва айтмоқчи бўлган нарсасини қўл ёки имо-ишора билан кўрсатиб берганидагина боланинг олдида турган кишилар унинг мана шу чала-чулпа гапини тушунишлари мумкин. Тилга кирган бола билан бир вазиятда турган вақтингиздагина унинг гапини тушуниш мумкин.
Лекин бола бир ярим ёшга тўлгандан кейин, айниқса уч ёшга қадам қўйганда она тилининг грамматика тузилишини эгаллай бошлайди.
Бола оз ва кўп тушунчасини жуда эрта фарқ қила бош­лайди. Бола икки ёшга тўлгунича катта ва кичик тушунчасини ҳам фарқ қила бошлайдиган бўлиб қолади (ака, опа, «нинни», ука). Шунингдек, бола келишикларни ҳам жуда эрта (икки ёшгача) фарқ қила бошлайди. Аммо караткич келишиги урнида, кўпинча, тушум келишиги ишлатади (би­зни уйимиз). Болалар бу ёшда феълларни шахс ва замон эътибори билан ҳам бирмунча тўғри ишлатадиган бўлиб қолади. Болалар буйруқ феълини анча тез ва барвақт ўзлаштириб оладилар.
Бола икки ёшга тўлиб, уч ёшга ўтганида содда гапларни тўғри тузиб гапиришни ўрганади. Бола: «Сут бер». «Бобов суяк ейди», «Сурат килиб бер», «Уйқим келди» деб гапирадиган бўлиб қолади. Энди бола нутқи бевосита ўзи турган вазиятдан ташқаридаги нарсалар, шу пайтдаги бирон иш-ҳаракат билан бевосита боғланмаган нарсалар ҳақида ҳам гапира бошлайди, яъни ўзи бевосита кўриб турмаган нар­салар тўғрисида гапира бошлайди.
Бу хилдаги нутқ эса тасаввурларга асосланиб фикр қилишнинг ифодасидир.
Икки ярим ёшдан беш ёшгача бўлган болаларнинг ўзича сўз ясай бошлаши мактабгача тарбия ёшида бўлган бола­нинг катталардан эшитган сўзларинигина такрорлаб қолмас­дан, балки, шу билан бирга, грамматика формаларини ҳақиқатдан эгаллай борганликларни кўрсатувчи белгидир. Бу сўз ясаш шундан иборат бўладики, шу ёшдаги болалар ўзлари билган сўзларнинг шаклларига ўхшатиб сўз туза бошлайдилар: «нон»–«нанна», «ош»–«ошша», «у ерга»–«ўттага» ва ҳоказо.
Болалар тўғри тарбияланиб борганларида, айниқса мактабгача тарбия ёшига етганларида, уларда тилнинг грамма­тика формаларини амалий равишда эгаллаш жуда тез қадам билан олға қараб боради. Шу ёшда болалар мураккаб гап синтаксисини ҳам эгаллаб оладилар. Боланинг нутқида бир-бири билан боғланган қўшма гаплар пайдо бўлади. Болалар­нинг нутқда содда гап, бош гап, эргаш гап ва ҳоказолар аниқ, кўрина бошлайди. Уларнинг нутқларида мураккаб гап­лар ишлатилади. Бу гапларда бирор сабабият, мақсад, хулоса, изоҳ, шарт ва шу кабилар акс эттирила бошлайди. Нутқнинг тузилишидаги бу мураккаб формалар тафаккурнинг мураккаброқ формалари ўсиб боришига боғлиқдир. Болаларда нутқ ўсишининг ана шу босқичида ҳодисаларнинг сабаблари ва бир-бирига боғланиши тўғрисида турли саволлар туғила беради. Шу ёшдаги болалар катталардан муттасил: «Нега?», «Нима учун?» деб сурай берадилар.
Бола етти ёшга етганида оғзаки нутқнинг грамматикасини амалий йўл билан эгаллаб олади дейиш мумкин. Бола­нинг нутқни ана шундай амалий эгаллаб олиши кейинчалик савод чиқариш ва тилиинг грамматикасини ўрганишга имкон беради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish