Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


II. ДИҚҚАТНИНГ ФИЗИОЛОГИК АСОСЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet116/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

II. ДИҚҚАТНИНГ ФИЗИОЛОГИК АСОСЛАРИ.
Диққатнинг физиологик асосини бош мия пўсти қисмидаги «оптимал қўзғалиш нуқтаси» ташкил қилади. Бундай жойни яққол қилиб кўрсатиш учун И. П. Павлов шундай тасвирлайди:
«Агар бош суягига қараганда унинг ичидаги мия кўринадиган бўлса, агар катта мия ярим шарларида оптимал қўзғалиш учун энг яхши шароит туғилган нуқтаси йилтиллаб кўринадиган бўлса эди, онги соғлом бўлиб, бир нарсани ўйлаб турган одамнинг миясига қараганимизда, унинг миясининг катта ярим шарларида жуда ғалати жимжимадор форма бўлиб, сурати ва ҳажми ҳар лаҳзада бир ўзгариб, турланиб, жимир-жимир қилиб турувчи ёруғ нарсанинг у ёқдан-бу ёққа югуриб қимирлаб турганини ва мия ярим шарининг бу ёруғ нарса атрофидаги бошқа ерлари бирмунча хира тортиб турганини кўрар эди». (Польное собрание сочинений, III том, 1-китоб, 248-бет).
Оптимал қўзғалиш нуқтаси манфий индукция қонунига кўра, бош мия пўстининг бошқа жойларида тормозланишни вужудга келтиради.
«Мия ярим шарларининг оптимал қўзғалишга эга бўлган қисмида, – дейди И. П. Павлов, – янги шартли рефлекслар енгиллик билан ҳосил бўлади ва дифференцировкалар муваффақиятли равишда пайдо бўлади. Шундай қилиб, оптимал қўзғалишга эга бўлган жой айни чоғда бош мия ярим шар­ларининг ижодга лаёқатли қисми деса бўлади. Мия ярим шарларининг суст қўзғалган бошқа қисмлари бундай хусусиятга қобил эмас. Уларнинг айни чоғдаги функцияси, жуда нари борганда, тегишли қўзғовчилар асосида илгари ҳосил қилинган рефлексларни бир тартибда қайта тиклашдан иборатдир. Бундай қисмларнинг фаолияти биз онгсиз, автоматлашган фаолият деб атайдиган субъектив фаолиятдан иборатдир»1.(Ўша китоб, 277-278 бет). Бош мия ярим шарларининг тормозланган қисмига таъсир қилувчи қўзғовчилар идрок ва тасаввурнинг ёрқин образларини туғдира олмайди.
Мия пўстининг оптимал қўзғалган жойи («йилтиллаб турган нуқтаси») ўз ўрнини алмаштириб туриши диққатнинг бир нарсадан иккинчи нарсага кўчишини ва шунинг билан бирга, онгимизнинг маълум нарса, маълум фаолият турига қарата йўналтирилиши ва тўпланишини шартлайди.
Диққатнинг физиологик асоси бўлмиш оптимал қўзғалиш ўчоғи ҳақидаги И. П. Павлов таълимоти билан академик __ А. А. Ухтомскийнинг олиб борган текширишлари бир-бирига тўғри келди. Бу текширишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлди. Агар нерв системасига бир қанча қўзғовчилар бир вақтда таъсир этса, бош мия пўстида шу оннинг ўзида бир неча қўзғалиш ўчоқлари пайдо бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир қўзғалши ўчоғи бош мия пўстининг ҳамма ерига тарқалишга, иррадиацияланишга мойилдир. Шунинг учун айрим қўзғалиш ўчоқлари ўртасида тўқнашиш ва «кураш» содир бўлади. Бу кураш натижасида қўзғалиш ўчоқларидан бири ҳукмрон (доминанта) бўлиб олади. Мана шу ҳукмрон бўлиб олган қўзғалиш ўчоғини академик Ухтомский «доминанта» деб атайди. Ухтомскийнинг берган таърифига кўра, доминан­та – бу айни чоғда марказда содир бўладиган реакциялар характерини бир қадар белгилаб берувчи ҳукмрон қўзғолиш ўчоғидир.
Доминанталар мавжуд бўлган пайтда бошқа қўзғалиш ўчоқлари («субдоминанталари» – нисбатан кучсиз қўзғалиш ўчоқлари) кўпинча йўқолиб кетмайдилар. Улар доминантага қўшилиб, уни кучайтирадилар ёки доминанта билан кўраша бошлайдилар. Бу кураш жараёнида субдоминанта доминанта бўлиб олиши мумкин, илгариги доминанта эса субдоминан­та бўлиб қолиши мумкин. Ҳукмрон қўзғалиш ўчоғи бўлган доминанта диққатимизнинг маълум нарсага йўналтирилиши ва тўпланишининг физиологик асосидир.
Диққатнинг сиртқи аломатлари, одатда, организмнииг алоҳида мослашув ҳаракатларида ташқаридан кўринади. Масалан, муайян бир нарсани эътибор билан идрок қилганимизда, биз бу нарсага алоҳида тарзда разм соламиз; бунда биз нарсага анчагина синчиклаб қараймиз, ҳидлаб кўрамиз ва унга диққат билан тикиламиз. Бирон нарсани диққат билан эшитишда ўнг ёки чап қулоғимиз орқали яхши ўқиб олиш учун бошимизни шунга мослаган ҳолда бурамиз. Бунда биз гапга қулоқ солиб, диққат билан тинглаймиз. Агар диққатимиз ўз фикримизга қаратилган бўлса, у пайтда кўзларимиз бир қадар чўкиб, гўёки «чуқурлашиб» кетгандай бўлади. Агар диққатимиз ижодий хаёл билан боғлиқ бўлса, бунда кўзларимиз «узоқларга» тикилган бўлади.
Диққатнинг орта бориши билан нафас олиш ҳам ўзгаради. Бундай ҳолатда нафас олиш бир оз сусайиб, ҳаво олиш ва чиқариш гоҳо секинлашади, гоҳо чуқурлашади. Баъзан нафас олишимиз тўхтаб ҳам қолади. Бирон нарсани эшитаётган ёки кўраётган пайтимизда нафасимиз ичимизга тушиб кетади.
Диққат пайтида мускуллар системасида ҳам ўзгариш пай­до бўлади. Барча ортиқча ҳаракатлар тўхтатилиб, организм қимирламай қолади. Мускуллар системаси айрим бир таранг ҳолатда бўлади. Диққат пайтида организм алоҳида вазиятда бўлади. Аммо бу вазият диққатнинг фақат ташқи ифодаси бўлибгина қолмай, балки унинг маълум йўналиши ва барқарорлигини сақлаб турувчи шартлардан бири ҳамдир. Одатда, биз ишимизда организмнинг диққат пайтида сиртдан мослашувига эътибор берамиз. Шунинг учун кўпинча, бирор ишни бошлашдан олдин организмимизни шу ишга мослаб, муайян бир вазиятда туриб оламиз.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish