Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти


-мавзу: Талабалар ўқув машғулотларини назорат қилиш ва тартибга келтириш



Download 1,63 Mb.
bet26/27
Sana08.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#756458
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
PFOMdan ma\'ruza matni

17-мавзу: Талабалар ўқув машғулотларини назорат қилиш ва тартибга келтириш

Режа:
1. Назорат атамаси ҳақида тушунча


2. Фаолият мазмуни ва тушунчасини хақида
3. Ўқув машғулотларини назорат қилишда ўқитувчига қўйиладиган талаблар
Таянч иборалар: талаба, ўқув машғулоти, назорат, фаолият мазмуни, ўқув машғулоти, ўз-ўзини бошқариш, педагогика, тамойиллар, таълим бериш, талаблар.
Мустахкамлаш учун саволлар:
1. Назорат атмаси ҳақида тушунча беринг?
2. Фаолият мазмуни ва тушунчасини очиб беринг
3. Ўқув машғулотларини назорат қилишда ўқитувчига қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
4.Ўкув машгулотлари укитувчи томонидан кандай назорат килинади?
5.Мустакил ишлар кандай ташкил этилади?
6.Мустакил ишларни бошкариш укитувчига кандай талаблар куяди?
7.Адабиётлар Билан кандай тартибда ишланади?
8.Корректсия килиш деганда нимани тушунасиз?
9.Ўкув машгулотлари кандай корректсия килинади?

«Назорат» атамасини қоилашга педагогик ўқув жараёнида ва педагогик психофогияда турлича ёндашилади. Педагогика назариясида ва педагогик амалиётда «назорат» атамаси «кенг» ва «тор» маънода учрайди. «Кенг маънода нимадир текшириш, «тор маънода эса, кибернетика руҳиятидадан келиб чиқиб, «ўз-ўзини бошқариш учун характерли бўлган тескари алоқа тамойилидир». «Педагогика» ўқув қўтланмасида бу тушунча юқоридагидек изоҳланади. Бундан келиб чиқадики, «ўқувчи!арнинг ўқув машғулотларини назорат қилиш ташқи тескари алоқани ва ички тескари алоқани таъминлайди». «Ташқи тескари алоқа» тушунарли бўлиб: бу ўқув материалининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини текшириш дегани (назорат-сўровлар, ёзма ишлар, имтиҳонлар ва ҳ.к.), буларни барчасини ўқитувчи ташкиллаштиради. «Ички тескари алоқада эса, «ўзгача» -ўқувчининг ўз-ўзини текшириши, бу ҳақида бир нечта умураий сўзлар, улардан ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқаришида «тескари алоқа»нинг «ички» характерини нимадан таркиб топганини тушуниш мумкин. Бу ҳам барибир «машинали» ёки «машинасиз» дастурлаш воситаларини қўллаш орқали ўқитувчи ёрдамида ташкилаштирилади. «0ъз-ўзини назорат қилиш атамасини қўллаш орқали муаллиф, ўқувчилар аниқ савол ёки масалаларда ўзини текшираётиб ўзларининг қай меъёрда материални ўзлаштирганларини текширадилар. Бошқача қилиб айтганда, улар ўз-ўзларини текширадилар ва баҳолайдилар. Бу эса амалиётдан малум бўлганидек, ўқитувчи ёки муаллиф томонидан ўз-ўзини текшириш саволлар бўйича амалга оширилади. Бу ҳам таркиби бўйича «ташқи назорат»га киради.


Педагогик психологияда «назорат» тушунчаси бирмунча ўзга маънода — «ўқув жараёни»дек - қўлланилади. Ўқувчиларнинг ўқув машғулотлари жараёни ва унинг таркибий дементи сифатида киради. Назорат - ўқув машғулотининг сўнгги натижаси бўйича ўзлаштириш сифатини текшириш каби эмас, балки ўқувчининг ўз ақлий жараёнларини унинг таркиби ва тавсифи (принсиплари, қонуниятлари, қоидалари) бўйича ўқилаётган ўқув топшириқларининг тўғри бажарилиши учун мўлжалли асосдек хизмат қилувчи назария каби амалга оширилади.
Билимларни ўзлаштириш жараёнини бошқариш механизми ҳақида гапирилганда, Н.Ф.Талзина назоратни унинг созлашдаги зарурий таркибий элементи сифатида қарайди. Агар бошқарилаётган жараён мавзуси билан ҳамжиҳатликда борадиган (ёки дастурли ўқитиш учун - дастур) бўлса, унда ҳеч қандай коррексия талаб қиладиган қўшимча ҳаракатларни юзага келтирмайди. Бироқ жараённинг қандайдир дастурдан чекинишини кўриш биланоқ, педагог унинг чекиниши характери ҳақидаги тескари алоқа жадвали бўйича тушаётган маълумотларни қўллаб, дарҳол, талаб этилган соҳага йўналтирилган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича тадбирларни қўллайди. Бу созловчи ҳаракатда, тескари алоқа назорат каналидек чиқади, улар педагогик жараённинг охирини кутиб ўтирмасдан, жараённинг бориши ҳақида маълумотларни олади. бу эса унга дарров таъсир ўтказади. Ўқув машғулотларининг бориши бўйича назорати ва коррексияси - мана шу назоратнинг тушунилишида нималар муҳим, агарда ўқув машғулотлари тугаган бўлса, энди аралашишнинг иложи йўқ. Агар ўқув жараённинг натижаси шундай бўлса, инсон ўзлаштира олмаган ёки дастурни ёмон ўзлаштиргани, фақатгина жараён охирида бўлади, бунда эса энди уни тўғрилашга имконият бўлмайди.
Тескари алоқани ўқув жараёнида қўлланилиши қуйидаги икки муаммо эчимини ўз ичига олади. Биринчидан, томондан ўқитиш мақсадида, бошқа томондан эса ўқитишнинг психологик назарияси асосида назорат остидагилар тавсифномаси мажмуйини ажратиб кўрсатади. Буни эса ўқитувчи дастурлар тузишда асос қилиб олади. Умумий қоида қуйидагилардан ташкил топади яъни мустақил тавсифнома назоратга олинади, уларнинг таркибий ўзгариши бир сифат ҳолатидан бошқасига ўтишига олиб келади.
Иккинчидан, тескари алоқанинг частотаси (оралиғи)ни аниқлаш, кузатувчининг тескари алоқа деб номлагани мукаммал деб ҳисобланади. Ўқув жараёнига ушбу ҳолатни механик тарзда олиб ўтиш самарали чиқмаган. Бунинг сабаби қуйидагича изоҳланади; назорат ўқув жараёнида фақатгина тескари алоқа функсиясини бажарибгина қолмай, балки мустаҳкамлаш функсиясини ҳам бажаради. У ўқувчининг мотиватсион муҳити билан ҳам шунингдек боғлиқдир.
В.В.Давидов назоратни ўқув машғулотидек кўриб, унинг остида бошқа ўқув машғулотларининг ўқув масалалари ва шарт-шароити талабларига мослигини аниқлашдир. Назорат ўқувчига ҳаракатламинг услубий таркибини ўзгартириб, олинаётган натижа ва эчилаётган масала шароитлари хусусиятларининг у ёки буниси билан унинг алоқасини аниқлашга имкон беради. Шунинг натижасида назорат ҳаракатларининг оператсион таркиби ва уларнинг бажарилиши тўғрилиги керакли ҳажмини таъминлайди.
Назорат, уни бажариш шароитларининг оператсион ҳаракатлар таркибига мослигини аниқлашга имкон бериб, таркибсиз рефлексларга асосланади. Таркибий рефлексияни инсон томонидан шахсий ҳаракатлари асосида кўриб чиқиш ва излаш билан боғлиқ.
Шу тариқа психологик нуқтайи назарда талабанинг ўқув фаолияти деганда - ўз-ўзининг назорати, ўзининг ўқув фаолияти борасида аниқлигини таъминловчи спетсифик ўқув фаолияти шакли тушунилади.
Ўз-ўзини назорат қилишнинг педагогик тушунчаси эса, ўқув фаолиятини вақти-вақти билан текшириб, боришни эмас, балки ўзлаштириш натижалари бўйича ўқувчи томонидан ташкиллаштирилган ўқув фаолияти дир.
Ҳозир эса, биз ўз-ўзини назорат қилишнинг ўз-ўзини бошқаришга асосланган ўқитиш услуби ва талабанинг ўқув фаолияти сифатида қарамоқдамиз. Бундан келиб чиқиб, биринчи курс талабасининг (иложи борича тезроқ, шахсий ўқув фаолиятини шундай тўғри ва аниқ ташкил этиши керакки, унда ўқув материали уни ўзлаштириш давомида зудлик билан,. кечиктирмай ўзлаштирилсин. Демак, бир неча кун тайёрланиб ва дарҳол, бир уринишда ўқилган дастурлар бўйича жавоб бермаслик учун, имтиҳон сессияси келишми кутиб ўтирмасдан, ҳеч нарсани орқага сурмасиик, ўзлаштирилмаган маъруза матнлари ва ўқилмаган илмий матнлар ва ўқув адабиётларни тўпламаслик керак. Афсуски, кўп биринчи курс талабалари бундай йўл тутишмайди. Талабаларнинг бундай иш услуби олдиндан маълурн: билимлари саёз, парчаланган, ҳаёт ва амалиёт билан кам боғланган, исботланмаган, узуқ-юлуқ, шунинг учун кўпи унутилган эсдагилари ҳам бир-бири билан, мантиқий боғланмаган, ўзлаштирилмаган қисқаси, фан предмети бўйича илмий топшириқларнинг бутунлиги, аҳамияти узвий^ боғлиқ ҳолатдек тушунилмасдан эсда олиб қолинган.
Биринчи кунданоқ талабанинг психологик ритм бўйича, кунма-кун, янги илмий маълумотларни ўзлаштириш учун ўқув фаолиятининг назоратига уни ўргатиш лозим, бу педагогика ва услубиёти тили бўйича ўз-ўзини назорат қилиш деб аташ мумкин.
Юқорида таъкидланганидек назоратга ўргатиш берилган муаммо бўйича махсус ўқув машғулотларини англатиши лозим эмас. Балки ўқув фаолияти шарт-шароитларидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Ўқув фаолияти қуйидагича ташкиллаштирилади: талаба ўқув топшириқларини бажариш жараёнида, уни эчиш бўйича барча фикрий оператсияларини қадамма-қадам назорат қилиб, ўрганилаётган назарияга айнан мос равишда бажарилсин, фақатгина шу шароитда у исталган натижага эриша олади.
Назоратнинг ўқув фаолиятига ўргатиш бўйича алоҳида ташкиллаштирилган машғулотлари одатда, ўтказилмайди, чунки белгиланган фаолиятига ўқитиш жараёнининг ўзи дарслар давомида амалга оширилади, Бир вақтнинг ўзида топшириқнинг шартларини ўйлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва талабалами баҳолаш, эчимларини режалаштириш ва қабул қилиш бўйича бошқа ўқув фаолиятини биргаликда бажариш билан амалга оширилади. Бироқ, ўқув фаолиятлари ўқитувчи томонидан шундай ташкиллаштирилиши керакки, уни амалга оширилиши жараёнида ўқувчининг қандай қилиб ўрганилаётган назариянинг меъёрлари, қоидалари, қонунлари ва бошқа талабларини қўллашига бутунлай боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, топшириқлар шундай тузилиши керакки, унинг эчими аниқлиги шу талабларга риоя этишга боғлиқ бўлсин.
Психологик назарияни ўқишда ҳам бошқа назарияларда бўлгани каби, талабалар психологик фактларни текшириш ва билишга мўлжалланган машқлами эчишда улардан фойдалансин. Масалан, психологик фаолият тушунчасини ўзлаштириш учун талабаларга берилган ўқув топширтқларига мурожаат этамиз. Қуйида келтирилган топшириқларни аниқ ва тўғри эчиш учун талаба «фаолият» тушунчасининг белгииари билан ўзининг ақлий оператсия жараёнларини доимо таққослаши зарур.
Бу белгилар эса, талабаларга ёздириб борилади: аwал тушунчанинг дифференсиасияси, сўнгра фаолият таркиби (мотивнинг қандайдир талаб билан боғлиқлиги, мақсади, воситаси натижаси). Мана энди талаба топшириқни бажаришда эҳтиёжлар даражасига қарайди. Унда психологик фаолият белгиларининг мавжудлиги ёки йўқлиги таҳлил қилинади. Агар мавжуд бўлса, унда бу «фаолият»ни тушунчасига тааллуқли, агар йўқ бўлса, унда бу «фаолият» психологик маънода эмаслигидан иборат.
Юқорида ўқув оператсияларини кўриб чиқиб, таҳлил қилинади. Талаба ўқув топшириқларини доимий назарияга асосланиб эчади, ҳал қилади, уларнинг бажарилиш жараёнини эса (фаолият тушунчаси) мана шундай назорат қилишдир. Э.АКомилова тадқиқотларида ушбу тушунчага мисоллар талайгина.
Шундай қилиб, қуйида келтирилган мисоллар фаолият тушунчасини мазмунан очиб бера оладими?
л.Чарчаган мусофир, оёқларига дам бериш учун, тўнка устига ўтирди.
Менделеевнинг ҳозирги кунда «ЕИементларнинг даврий системаси» номи билан танилган, кимёвий элементлар жадвали тушига кирган ўша жадвални у 1869-йил ўзи кашф қилган ҳолда қонун яратган эди. Жадвал унинг тушида кўринганлиги фаолият бўла оладими?
Талаба маърузани маъносига тушунмасдан, таркибини тўлиқ ўзлаштирмасдан, тез ёзаяпти. У фаолият билан баридми?
Ўқувчи шеър ёдлаяпти, иккинчиси эса аллақачон ёдлаган ва ҳозир жим ўз ўртоғини эшитяпти. Икковидан қай бин фаолият билан банд? Ёки икковими? Нима учун?
Тегирмон тармоғи ёқилди, у ишлаяпти, қоплар тез унга тўлаяпти. Бу эрда учта феъл мавжуд. Улардан қай бири фаолиятни англатади?
Навбатчи муҳандис тантанавор равишда янги гидростансиядаги «асосий тармоқни ишга туширади ва шундан сўнг мана 40 йилдирки ГЕС ишламоқда, аwал бошида электр энергиясини Ўзбекистонга, эндиликда вилоятларга узатмоқда. «Ишга туширди» ва «ишлаяпти» феълларидан қай бири фаолиятни англатади ёки икки тушунча ҳам мазмунан бир хилми?
Тренировкада спортчининг югуриши ва қонунбузарнинг назоратчидан қочиши, югуриш — бу эрда қайси бири фаолият.
Кўзини очган инсон тепасида айиқ бошини кўриб қўрқувдан бақиряпти? Бу фаолиятми?
Болалар меҳмон кутиш ўйнашяпти, дастурхон безатиляпти, дастурхон газетадан (овқатли тарелкалар, қошиқлар, пичоқлар, ўйинчоқли, газета қоғозидан салфеткалар, «нон» ва ҳ.к.) «меҳмонтар» (қўғирчоқлар)ни ўтказишади, дарҳол барчасини бузишади (меҳмон қилмасдан) яна бошидан овқат пиширишади, стол тузатишади, меҳмонларни ўтказишади ва ҳ.к. улар фаолият билан машғулми?
Кутилмаганда, севган командаси дарвозасига киритилган голдан стадиондаги (тораошабинлар) мухлисларнинг ҳайқириғи фаолиятми?
Командир яқинлашаётган танкдан қўрқиб, орқага қочаётган аскарлардан бирини кўриб, «Тўхта, ёт!» деб бақираяпти. Фаолиятми?
Ёзувчи мана ярим соатдан бери нимадир ёзиш учун стол устида ўтирибди, лекин ёзмаяпти. Бу эрда фаолият борми?
ЕҲМда маълумот бериляпти: сизнинг ҳаракатингиз хато. Бу нима фаолиятми?
Телефон тармоғининг нариги тарафидан кимдир жавоб бермоқда: «Сиз рақамни нотўғри тердингиз». Жавоб бераётган томонга нисбатан бу фаолиятми?
Кўриб турганимиздек, бу мисоллар оддий турмушдан олинган, жуда содда.мисоллардир ва бундай машқлами тайёрлаш ўқитувчи учун унчалик қийинчилик туғдирмайди.
Бироқ талаба бу саволларнинг бирортасига ҳалт тўғри жавоб бера олмайди, агар қўИ остида фаолиятнинг психологик тушунчаси илмий таркибини шу тушунча белгилари ёзилган асосли қўлланмаси бўлмаса ва мана келтирилган машқиарнинг шароитларини баҳолаш ва таҳлил қилиш, эчимини ўйиаб топиш ва унинг тушунчасини талабанинг доимий таққослаши ёрдамида ўрганилаётган белгилари ёзилгани билан уларуинг тўғрилигини аниқлаш бўйича ўқув фаолиятидир. Бу назариянинг ўқув ҳаракати ва айнан у «фаолият»нинг психологик илмий тушунчасини шакли белгисини, қайта ўрганишсиз, машқиарнинг амалий психологик жиҳатдан фактларда берилган тушунчага тегишлилиги ёки тегишли эмаслигидек ҳаракатлами амалий ишлаш жараёнида қўшимча ўрганишларсиз ўзлаштиришдир. Тушунчанинг илмий таркибини ўзлаштириш амалий ўзлаштириш натижасида бажарилади, чунки уни ҳаётга тааллуқлилигини тушуниш ва тушунганларни мустаҳкам эслаб қолишда рўй беради.
Берилган ўқиш фаолиятини ташкиллаштиришга келганда бунда исталган ўқув материалини бундай тарзда ўзлаштирилишини орқага суришга имтиҳон сессиягача ташламасдан ўрганиш билан эришилади. Ўқув фаолиятининг назоратининг психологик тушунчаси юқоридагиларда ўз аксини топади.
Юқорида ўқув оператсияларини кўриб чиқиб, таҳлил қилинади. Талаба ўқув топшириқларини доимий назарияга асосланиб эчади, ҳал қилади, уларнинг бажарилиш жараёнини эса (фаолият тушунчаси) мана шундай назорат қилишдир. Э.А.Камилова тадқиқотларида ушбу тушунчага мисоллар талайгина.
Шундай қилиб, қуйида келтирилган мисоллар фаолият тушунчасини мазмунан очиб бера оладими?

  1. Чарчаган мусофир, оёқларига дам бериш учун, тўнка устига ўтирди.

  2. Менделеевнинг ҳозирги кунда «Елементларнинг даврий системаси» номи билан танилган, кимёвий элементлар жадвали тушига кирган ўша жадвални у 1869 йил ўзи кашф қилган ҳолда қонун яратган эди. Жадвал унинг тушида кўринганлиги фаолият бўла оладими?

  3. Талаба маърузани маъносига тушунмасдан, таркибини тўлиқ ўзлаштирмасдан, тез ёзаяпти. У фаолият билан бандми?

  4. Ўқувчи шеър ёдлаяпти, иккинчиси эса аллақачон ёдлаган ва ҳозир жим ўз ўртоғини эшитяпти. Икковидан қай бири фаолият билан банд? Ёки икковими? Нима учун?

  5. Тегирмон тармоғи ёқилди, у ишлаяпти, қоплар тез унга тўлаяпти. Бу эрда учта феъл мавжуд. Улардан қай бири фаолиятни англатади?

  6. Навбатчи муҳандис тантанавор равишда янги гидростантсиядаги «асосий тармоқни» ишга туширади ва шундан сўнг мана 40 йилдирки ГЕС ишламоқда, аввал бошида электр энергиясини Ўзбекистонга, эндиликда вилоятларга узатмоқда. «Ишга туширди» ва «ишлаяпти» феълларидан қай бири фаолиятни англатади ёки икки тушунча ҳам мазмунан бир хилми?

  7. Тренировкада спортчининг югуриши ва қонунбузарнинг назоратчидан қочиши, югуриш – бу эрда қайси бири фаолият.

  8. Кўзини очган инсон тепасида айиқ бошини кўриб қўрқувдан бақиряпти? Бу фаолиятми?

  9. Болалар меҳмон кутиш ўйнашяпти, дастурхон безатиляпти, дастурхон газетадан (овқатли тарелкалар, қошиқлар, пичоғлар, ўйинчоғли, газета қоғозидан салфеткалар, «нон» ва ҳ.к.) «меҳмонлар» (қўғирчоғлар)ни ўтказишади, дарҳол барчасини бузишади (меҳмон қилмасдан) яна бошидан овқат пиширишади, стол тузатишади, меҳмонларни ўтказишади ва ҳ.к. улар фаолият билан машғулми?

  10. Кутилмаганда, севган командаси дарвозасига киритилган голдан стадиондаги (томошабинлар) мухлисларнинг ҳайқириғи фаолиятми?

  11. Командир яқинлашаётган танкдан қўрқиб, орқага қочаётган аскарлардан бирини кўриб, «Тўҳта, ёт!» деб бақираяпти. Фаолиятми?

  12. Ёзувчи мана ярим соатдан бери нимадир ёзиш учун стол устида ўтирибди, лекин ёзмаяпти. Бу эрда фаолият борми?

  13. ЕҲМда маълумот бериляпти: сизнинг ҳаракатингиз хато. Бу нима фаолиятми?

  14. Телефон тармоғининг нариги тарафидан кимдир жавоб бермоқда: «Сиз рақамни нотўғри тердингиз». Жавоб бераётган томонга нисбатан бу фаолиятми?

Кўриб турганимиздек, бу мисоллар оддий турмушдан олинган, жуда содда мисоллардир ва бундай машқларни тайёрлаш ўқитувчи учун унчалик қийинчилик туғдирмайди.
Бироқ талаба бу саволларнинг бирортасига ҳали тўғри жавоб бера олмайди, агар қўл остида фаолиятнинг психологик тушунчаси илмий таркибини шу тушунча белгилари ёзилган асосли қўлланмаси бўлмаса ва мана келтирилган машқларнинг шароитларини баҳолаш ва таҳлил қилиш, эчимини уйлаб топиш ва унинг тушунчасини талабанинг доимий таққослаши ёрдамида ўрганилаётган белгилари ёзилгани билан уларнинг тўғрилигини аниқлаш бўйича ўқув фаолиятидир. Бу назариянинг ўқув ҳаракати ва айнан у «фаолият» нинг психологик илмий тушунчасини шакли белгисини, қайта ўрганишсиз, машқларнинг амалий психологик жиҳатдан фактларда берилган тушунчага тегишлилиги ёки тегишли эмаслигидек ҳаракатларни амалий ишлаш жараёнида қўшимча ўрганишларсиз ўзлаштиришдир. Тушунчанинг илмий таркибини ўзлаштириш амалий ўзлаштириш натижасида бажарилади, чунки уни ҳаётга тааллуқлилигини тушуниш ва тушунганларни мустаҳкам эслаб қолишда рўй беради.
Берилган ўқиш фаолиятини ташкиллаштиришга келганда бунда исталган ўқув материалини бундай тарзда ўзлаштирилишини орқага суришга имтиҳон сессиягача ташламасдан ўрганиш билан эришилади. Ўқув фаолиятининг назоратининг психологик тушунчаси юқоридагиларда ўз аксини топади.
Талабалар ўқув фаолиятининг корректсияси
«Назорат» атамаси психологик тушунчаси бўлган билан бир қаторда педагогик кўриниши ҳам мавжуд. Юқорида айтиб ўтилганидек «педагогик назорат» деганда «ниманидир текширилиши» тушунтирилиб, унда ўқув жараёнида эса ўқувчи фаолияти унинг натижалари, билиш кўникмаси ва тушунчаси сифатида текширишдир.
Услубий илмий тартибда психологияни ўқитиши методикаси илмий педагогиканинг қисмидир. Шунинг учун талабаларнинг ўқув фаолияти натижалари назоратни ташкиллаштириш услуби психологиядан ташқари яна педагогик назария ва педагогик амалиёти тажрибасига ҳам асосланиши керак. Бу ўқитиш натижалари назоратнинг барча усул ва услубларига тааллуқли ва ўқув материалининг индивидуал суҳбатларда гуруҳ машғулотларида ёзма назоратда, курс ва диплом ишларида, синов ва имтиҳонларида ўзлаштирилганлиги сифатини даврий аниқлаш билан амалга оширишнинг шакл ва вақти бўйича фарқларда чегаралар мавжуд эмас. Барчаси пайдо бўлган шарт-шароитлар ва шунга мос ўқитувчининг фикрлари асосида ташкил этилишига боғлиқ. Масалан: агарда илмий адабиётга бўлган энгил қарашларни сезилса, у ҳолда ёзма сўров шаклида ёки семинар машғулотларда тавсия этилган маълумотномалардан муҳим маълумотларни ўзлаштиришлари зарур бўлган жиҳатларни муҳокама қилиш орқали талабалар билимни текширишни ташкиллаштириш мумкин.
Ўқитишнинг якуний текшириши деганда эса, семестр ёки йиллик (ўтилган курс бўйича) битирув давлат имтиҳонларини ёки диплом ишларини тушуниш қабул қилинган.
Баъзи бир ҳолатларда курс ишларини ҳам ўз ичига олади, чунки бир томонидан қандайдир муҳим илмий муаммони ўзлаштириш тугалланади, бошқа томондан курс имтиҳони ёки диплом иши (берилган фанда) бўйича тайёрлов босқичи вазифасини бажаради. Шу тариқа курс иши тенг меъёрда курсни ўзлаштиришдаги оралиқ натижага келишдек ёки ўрганилаётганлардан узвий муаммосини ўзлаштиришнинг якуний натижаси сифатидаги кўрсаткичидек қаралиши мумкин. Шунинг одатда учун курс ишларини ёзаётганда уни бажариш вақти ва сифатига этарлича қатъий талаблар қўйилади. Бу нафақат ўқиш, балки яна илмий изланиш машқларини эчишдир.
Ўқиш фаолиятининг асосий педагогик функтсиялари қуйидагилар:
- ўтилган ўқув материалини талаба томонидан ўзлаштирган сифатини текшириш ва баҳолаш;
- барча талабаларнинг ўқув дастурини ўзлаштириши умумий ва ўз олдиларига қўйилган мақсад билан ўқиш натижаларини таққослаш воситасида ўқув жараёнининг самарасини баҳолаш;
- йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва эришилган ютуқларни кўпайтириш бўйича асосий йўналтирувчи чораларини режалаштириш, ўқув фаолиятини ташкиллаштиришнинг самарали усул ва услублари талабаларнинг мустақил ишларини ташкиллаштиришни ўзлаштириш ва кенгайтириш ва ҳ.к.
Семинар синов ва имтиҳонлар назорат ишлари курс ва бошқа ёзма ишларини ўтказгач, шунингдек, амалий ва лаборатория машғулотларини текшириб бўлгач ўқув дастурини тузатиш ва унинг сифат кўрсаткичини оширишга йўналтириш бўйича чоралар кўрилади.
Педагогик назорат жадвалини самарали ишлаш учун бир неча талабаларга жавоб бериш зарур.
Биринчидан назорат объектив бўлиши керак. Бу дегани барча ўқитувчи ва талабалар ўқув фаолияти ҳолатини баҳолаётганда келишилган умумий жиҳатлардан уларнинг нимага асосланганлигини олдиндан барчага маълум бўлиши керак.
Иккинчидан, назорат натижасида қўйилган баҳолар ҳажми ўзгармас деб ҳисобланади ва ҳеч қайси тарафдан на назоратчи, на назорат қилувчи томонидан шуҳбаланишга йўл қўйилмайди, чунки улар иккала томонга ҳам маълум бўлган объектив критерияларига асосланганлигидир.
Учинчидан, назорат ва унинг натижалари ошкораликни талаб қилади, чунки ҳар бир қизиққон шахс (ўқитувчи ёки талаба) декан ёки кафедра мудири уларни тўлиқ ўрганиб чиқишлари, уларга асосланган хулосалар чиқаришлари мумкин бўлсин. Хулосалар ўзлари учун ишончли ва жадвал ижобий ишларни ҳар бирига алоҳида тааллуқли бўлган ўқув жараёнини йўналтирилишининг зарурий қисмлари бўйича танланган бўлиши керак.
Қўйилаётган баҳоларнинг асосланганлиги ва объективлигини таъминлашнинг этарлича қулай ва таъсирчан воситаси олий ўқув даргоҳларининг тажрибаси кўрсатганидек ўқув муассасада махсус ишлаб чиқилган, факултетда расман тасдиқланган, шунга мўлжалланган ўқув кенгашида талабаларни семестрдан семестрга ўтиши, курсдан курсга кўчиришдаги аттестатсия шароитлари ҳақидаги ҳужжатга боғлиқдир. Ушбу ҳужжат турлича номланиши мумкин. «Талабалар аттестатсияси шартлари» ёки «дастурни ўзлаштириш даражасини баҳолаш критериялари» ва ҳ.к. Бироқ мақсади битта назорат қилинаётган объектни баҳолашга бир хилда ёндашишдир. Мисол сифатида бундай ҳужжат вариантларидан бирини келтириш мумкин. Олий ўқув юртларининг бирида тажриба тариқасида ишлатилган ва ишлаб чиқилган психолог амалиётчиларни тайёрловчи муассаса томонидан талабаларни назорат қилувчи, ўқитувчилар томонидан ҳам умумий қониқиш ҳосил қилган ҳужжатларидан бирини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ундаги ҳамма нарса ҳам ҳар томонлама аниқлаштирилган бўлмаслиги идеалдан узоқ бўлиши (умуман идеал амалда бўлиши ҳақиқатдан йироқ) мумкин, аммо у шуниси билан яхшики у икки томонга назорат қилувчига ҳам, назорат қилинувчига ҳам, айнан нима текширилиши ва бу қандай баҳолаши ҳақида этарлича аниқ қатъий мўлжалларни беради.
Мана шу талабаларнинг дастурни ўзлаштириш сифатини баҳолашга тааллуқли ҳужжатдан барча.
Факултет талабаларини аттестатсияси шартлари

        1. Талабалар аттестатсияси улар ўқиган ўқув фанининг ўзлаштириш даражасига кўра, имтиҳон ва синовлардаги текширувлар натижалари бўйича ўтказилади.

        2. Ўзлаштириш даражаси. Талабанинг бўлажак амалиётчи психолог мутахассиси ва унинг бўлажак касбий фаолиятига тааллуқли тайёргарлиги умумий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Шунинг учун имтиҳонда ундан икки назарий (билимга) ва амалий (маҳоратга) қисмлардан иборат саволларга жавоб бериш талаб қилинади. Агар савол тузилишида бундай бўлиниш бўлмаса доимо шунга тайёр бўлиши керак. Талаба доим назарий ҳолатларни ўзи билган ҳаётий мисоллар асосида кўрсатиб бериши керак.
Бу дастурни ўзлаштириш чуқурлиги китоб матнини (дарсликлар ва бошқа адабиётлар) услубий тўғри эслаб қолиши (хотираси бўйича айтиб бериши) бўйича баҳоланмайди, аксинча олинган билимларни амалий ҳолатда қўллай билиши бўйича баҳоланади.
3. Талабалар билимларига алоҳида психологик тсикл бўйича ўқув фанларига қўйилган талаблар:
- психология тарихи бўйича – имтиҳон билетлари талаб қилаётган ҳажми ва ракурсда психология ривожига йўналтирилган аниқ босқичини талаба билиши, бундай ривожланиш қандай амалий талаблардан келиб чиққанини асослаш, тушунтира олишини, исботлаб бериши;
- умумий психология бўйича назарий саволларни билиши ва ўз билимини амалиётда қўллай олиши аввалдан берилган амалиёт топшириғини бажариши ёки назарий ҳолатни кўргазма қилувчи ё тасдиқловчи ҳаётдаги мисолларни келтириш;
- педагогик ва ёш психология бўйича талабанинг онтогенезда шахснинг психик ривожланиши ҳақидаги қонуниятларни, шунингдек болалик чоғида бу ривожланишнинг асосий босқич ва даврлари ёки тарбия ва таълимнинг психологик асослари ҳақида шахснинг психик ривожланишининг умумий шаклларини билишидан иборат. Шунингдек имтиҳон қилинаётганда самарали педагогик амалиётнинг асосида ётувчи, унинг илмий пойдевори сифатида хизмат қилувчи психик ривожланишининг қонуниятлари асосидаги мисолларда кўрсатиб бера олиши лозим.
Ижтимоий психология бўйича ижтимоий гуруҳларга киритилган инсонларнинг фаолияти ва хулқ-атвори қонуниятлари ҳақидаги яна шунингдек ана шу гуруҳларнинг психологик тавсифи ҳақидаги саволларни билиши, гуруҳнинг хатти-ҳаракати ёки гуруҳ фаолиятидаги ҳолатларни таҳлил қилиш учун шу билимларни қўллай олиши:
- махсус курслар бўйича умумпсихологик ижтимоий психологик ва педагогик-психологик қонуниятларни оммавий аҳамиятини болалар ва катталарга таълим ва тарбия беришдаги назарий ва амалий топшириқларини эчиш учун билиши ва шу билимларни педагогик ҳолатларини психологик баҳолаш ва таҳлил қилиш учун ижодий қўллай олиши.
4. Имтиҳон ва синовлардан ташқари талабани аттестатсия қилиш учун асос бўлиб, унинг семинар ва амалий машғулотлар натижалари, курс ва назорат ишлари сифати бўйича ўқитувчи томонидан аниқланган оралиқ баҳолашларини ўтказиш ўзлаштиришига хизмат қилиши мумкин.
Бундай ҳолатда талаба берилган фан бўйича имтиҳонсиз (синовсиз) «аъло» баҳо билан аттестатсия қилиниши мумкин.
Бу эрда этарлича талабанинг билими ва маҳоратига аниқ ва қатъий талаблар белгиланади. Шубҳасиз ҳужжатнинг қулайликлари деб – талабанинг ўқув фаолиятининг шундай натижасики, ўқитиш сифатини ҳам назарий билимларга ва уни ҳаётда қўллашнинг амалий маҳоратига боғлиқдир. Ўқитувчи назорат қилинувчи назоратчиларга олдиндан таниш бундай критерий ўқитишни ва талабанинг ўқув фаолиятини бошидан аниқ жиҳатдан йўналтириб,психология бўйича ҳолатларда амалий топшириқларни эчишдаги маҳоратини кўрсатиш асосида текширишни назарда тутади.
Ҳозиргача этарли даражада аниқланмаган ва қайта ишлаш талаб қилувчи (балки дарс жараёни давомида изланишларни талаб қилувчи) «маҳорат» ва «билиш» тушунчаларининг аниқ таркиби ҳақидаги савол беришган. Гап шундаки, турли ўқитувчилар ва бошқа назорат қилувчилар унга турли хил таркибларни киритишлари мумкин. Бироқ психологик жиҳатдан ўқувли инсон этарлича ишонч ва аниқлик билан ушбу тушунчалардан яширин манбани англаб олиши мумкин. Бу кўрсатилган жиҳатларни қўллаш маҳорати талабаларга салмоқли фойда келтиради, оғзаки жавоб бериш учун имтиҳонларда улардан қандай билимларни назорат талаб қилиниши ва улар нимани ушбу билимларга илова сифатида ҳаётий масалалар асосида кўрсата олишлари лозимлиги юзасидан учун аниқ таассурот қилиб оладилар.
Ушбу жиҳатларни имтиҳонларда билим ва маҳоратларини текшириш учун қўллаш услуби оддий, ҳар бир билимга битта назарий савол ва битта топшириқ киритилади.
Одатда саволлар олдиндан талабаларга маълум бўлади, уларнинг билимларини текшириш учун имтиҳонга киритилган ва дастур билан ҳамжиҳатликда тузилган ва талабаларга маълум қилинган психологик топшириқлар тўпламини қўшиш керак шу орқали улар имтиҳонларга тайёргарлик тартибида барча берилган тўплам топшириқларини эчадилар.




Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish