Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти



Download 1,63 Mb.
bet23/27
Sana08.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#756458
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
PFOMdan ma\'ruza matni

Биринчиси: Ички ишлар кучлари Шимолий Осcтиянинг фавқулотда ҳолат эълон қилинган ҳудудида автомобил йўлидаги назорат пункитида хизмат олиб бораётган эди.
Автомобиллардан бири назорат пунктида қисмнинг талабига биноан тўхтамади, шлагбаум тагидан ўтиб катта тезликда узоқлашиб кета бошлади. Қисм раҳбари Колашников автоматидан огоҳлантирмай туриб автомобилга ўқ узади, бунинг натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлади, йўловчи эса милитсияга олиб келинади. Кейинги текширишлар натижасида автомобилда тақиқланган юк йўқлиги, автомобил эса йўловчи самолётга кеч қолаётганлиги сабабли тўхтамаганлиги аниқланади.
Иккинчи ҳодиса худди шу каби, шу туманда бўлади, фақатгина фарқи шундаки, ҳайдовчи ҳалок бўлганидан кейин автомобилдан яширилган қурол ва ўқ дорилар борлиги, ҳайдовчи ва йўловчи эса қамоқхонадан қочган хавфли жиноятчилар бўлиб чиқдилар.
Иккинчи ҳолда ҳам офетсерламинг ҳаракатларини қуролдан қонунда кўрстилган тартибдан риоя қилиб қўлланилгани ҳисобига олиб, фаолият психологияси нуқтайи назаридан баҳоланг.
3. Бир-бирига душман бўлган профессор Буров ва дотсент Воронов Комуев оролида иккаласи биргаликда овда бўладилар профессор Буров чап кўзига ов пичоғи урилишидан ўлади (суд тиббий эксперти бу зарба «лнсон кучи билан берилмаган» деб хулоса чиқаради). Воронов терговда шундай дейди; «бизнинг шундай ўзаро ёмон муносабатларимиз оролда яна ҳам кескинлашди. Мен билмайман балки охир оқибат ўзимни ушлаб туролмай, бир вазиятда ўзимни йўқотиб қўйиб мен ҳақиқатдан ҳам профессорни ўлдиришим мумкин эди, лекин мен уни ўлдирмадим» кейин Буров қандай қилиб ўлганини у гапириб беради, кўлнинг нарги қирғоғида туриб у қарама-қарши қирғоқда турган Буровни кўрганини, тўсатдан у турган жойдан ўқ овозини эшитилганини айтади, югуриб келиб қараса у чап кўзига пичоқ уриб ўИдирилганини, милтиқ эса ёнида ётганини кўради. Яқин орада бошқа ҳеч ким бўИмаган.
Савол: Раҳбарлар ва ҳамкасблари обрўси баланд, ишончли одам деб ҳисоблаган Вороновнинг айтганларига ишониш мумкинми ёки йўқми: ишнинг қайси бир вазиятлари, шу жумладан, Вороновнинг ҳикоясидан ҳам вазиятлар сизга психолог— экспертнинг эътиборига лойиқдек кўринади (бу эрда ҳақиқий ҳодиса тасвирланган, суд Вороновни айбдор деб ҳукм чиқаради, кейинчалик ҳукм бекор қилиниб Воронов айбсиз деб топилиб озод этилади) нима учун Вороновни айбсиз деб топиш мумкин бўлди, қачонки бошқа ҳеч қандай юқорида айтилгандек ташқари қўшимча маълумотлар бўИмаган тақдирда? Вороновга нисбатан бириучи суд ҳукмини агарда психологик экспертиза қилиш талаб этилса, сиз қандай фикр юритган бўлар эдингиз?
Жабрланувчи аёл унга босқинчи ламинг ҳужум қилган жойидан бошқа ҳеч нарсани тасвирлай олмайди, бу эса бир кўчанинг кичик кўчаларидан бифида бўфган эди.
Терговчи, жабрланувчи кўрсатиб бермоқчи бўфган ҳужум қилинган кўчага аёлни олиб боради (у балки кўчани таниб қолар) ҳақиқатдан кичик кўчалардан бирини дарвозаси ва унинг тагидаги ахлат яшигидан дарҳол танийди. Нима учун аёл илгари, терговчи кабинетида ана шу белгиларни (давоза, ахлат яшиги) тасвирлаб бера олмайди, аёлни ҳужум содир этилган жойга олиб борар экан нимага ишонган эди.
5. Гувоҳ жиноятчиларни айни қайси куни ҳовлида кўргани аниқ санасини эслаб олмайди. Уни гувоҳ сифатида шахсан таниган ва ҳақиқатдан бир ярим икки ҳафта илгари кўрганини, шунда терговчи унга охирги пайтлардаги ҳамма ҳодисаларни қонунга қарамай эслаб чиқишни таклиф этади. Шундан кейин гувоҳ жиноятчини кўрган аниқ куни ва аниқ соатини айтади. Нима учун у энди эслади, илгарироқ эмас, гувоҳнинг хотирасини ишлатиш учун қайси психологик қонундан фойдаланилди?
6. Гувоҳ бир одам билан сўроқ эшиги олдида дуч келади. Бу одам қидирилаётган жиноятчи бўИган, ёки ҳеч бўИмаганда ўша бўлиши мумкин эди. Аммо гувоҳ ҳеч ҳам терговчига ёрдам қила олмайди, чунки жиноятчининг кўринишини сўз билан тасвирлаб бера олмайди. Лекин унга қоғозга расмини чизиб бериш таклиф этилганда, у бу ишни жуда яхши ва ишонч билан бажаради. Демак, у белгиларини билган, нима учун унда сўз билан кўринишини тасвирлаб бера олмаганди?
7. “Баҳорнинг ўн этти лаҳзаси” филмида шундай эпизод мавжуд, бунда Штирлис ўзининг немис ҳамкасби хонасига гўёки бош оғриғи дорисини сўраб киради, аслида эса гестапа қўлга туширган радистканинг чамадони уни қизиқтирар эди, шубҳа туғдирмаслик учун чалғитувчи саволлар билан ўзининг чамадонга қизиқишини (ниқоблашга) яширган ҳолда ҳаракат қилади, у гестапани кабинетига кириш билан дарҳол таблеткалар ҳақида савол беради ва кетаётгаруда ҳам ўзининг мумкин бўИган тақиб қилувчиламинг эътиборини чалғитишга ҳаракат қилган Штирлис психологиянинг қайси қонунидан фойдаланади?
8. Хаёлий ёки ҳақиқий жиноятчи гувоҳлар эътиборини чалғитиш учун шунга ўхшаш услублардан фойдаланиш мумкинми, судда жиноятчи қўллайдиган ёки қўллаш мумкин бўИган шу чалғитувчи услубларнинг психологик таъсиридан гувоҳни озод этиш учун терговчи ёки жиноят қидирув инспектори нима қилиш керак?
9. Ўсмир гиёҳванд модда сотиб олади, лекин кимдан сотиб олганини айтмайди, милитсияда унга жазо берилмаслигини гиёҳванд модда сотиб олиб ҳеч қандай жиноят содир этмаганлигини фақатгина гувоҳ сифатида иштирок этишини тушунтирадилар, жиноятчи сотган одамни эса уни қўлга олишда ёрдам беришни тушунтирадилар, лекин ўсмир ўз фикрида туради; «Билмайман, кўра олмадим, эсимда йўқ нима учун у керакли кўрсатмаларни бермаяпти? Ҳақиқатдан ҳам билмайдими ёки бирор нарсадан қўрқадими? Қўрқса нима учун? У билан қандай қилиб психологик алоқа ўматиш мумкин: психолог консултант сифатида сиз нима маслаҳат берар эдингиз.
10. Умуман гувоҳнинг ёки жабрланувчининг аниқ ҳақиқий кўрсатмалари бериладиган бош тортишларнинг қандай психологик сабабалари бўлиши мумкин, яъни жиноятга алоқаси йўқ ва шубҳадан ҳоли ва айбсиз одамлар нима учун шундай йўл тутадилар. Агарда қўрқса нимадан ва нима сабабли? Бундай одамларга обектив гувоҳлик кўрсатамаларини бериб ҳақиқатни юзага чиқишига ёрдам беришлари учун психолог қандай ёрдам бера олади.
11. Нима учун баъзи одамлар суд олдида ёки тергов пайтида гувоҳ сифатида иштирок этиб, ёзма равишда ёлғон кўрсатма учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришга қарамай ёлғон кўрсатма берадилар. Психолог консултант сифатида сизга ёлғон кўрсатмалар мумкин бўлмаслиги ёки ҳеч бўИмаганда кам учрайдиган ҳои бўлиши учун нима қилишни маслаҳат берган бўлар эдингиз.
Агарда жиноятчини ёки шубҳаланувчини таниш керак бўИган одам уни кўрмаган, лекин унинг ўзига хос овозини эшитган ва эслаб қолган бўлса, унга таниш нарсани сиз қандай ташкил этган бўларедингиз: уни таниб олиш пайтида овозини ўзгартиришга ҳаракат қилса нима қилиш керак, мисол учун бўғилиб гапирса?
Юридик психология - психология тармоқлари ичида мураккаб бўлиб, бунда шахсдан ҳуқуқий билимлар билан бирга психологик билимдонлик ҳам талаб қилинади.



Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish