Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти


-мавзу: Ёш ва педагогик психологияни ўқитишнинг методик ўзига хослиги



Download 1,63 Mb.
bet21/27
Sana08.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#756458
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
PFOMdan ma\'ruza matni

13-мавзу: Ёш ва педагогик психологияни ўқитишнинг методик ўзига хослиги


Режа:
1. Ёш ва педагогик-психологияни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари.
2. Ёш психологияси психология фанининг мустақил соҳаси сифатида.
3. Педагогик-психология тарбиянинг психологик муаммоларини ўргатувчи соҳаси сифатида.


Таянч иборалар: ёш даврлар, педагогик психология, мақсад, вазифа, мустақил таълим, тарбия, психологик муаммолар, топшириқ, психологик масалалар.


Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Ёш даврлар психологияси Фани нимани урганади?

  2. Ёш даврлар психологияси Фани неча булимдан иборат?

  3. Педагогик психология фанининг максади нимадан иборат?

  4. Ижтимоий психология Фани нимадан бахс этади?

  5. Психология фанларини укитишда кандай усуллардан фойдаланилади?

Бу психологиянинг икки амалий соҳаси, агарда уларни биргаликда ягона ўқув фани сифатида қараладиган бўлса, болалик йилларида ёшнинг ривожланиши ва инсонни ўқитиш ҳамда тарбиялашнинг самаралилигини психологик шароитларни тушунтириш учун умумпсихологик назарияни қўллашдан иборат бўлади.


Бу фанларни ўрганиш талабалар, ўқитувчилар ота-оналар, ҳар қандай катта одам учун амалий аҳамиятга эга бўлади. Талаба учун эса ҳар хил ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятларини тушуниб олиш ҳамда уларга ўйин ва ўқув фаолиятини ташкил этишда таъсир кўрсатиш, фаолиятда шахснинг яхши хислатларини ривожлантириш учун бўлажак фаолиятида ушбу соҳадаги билимларидан фойдаланишни ўрганиб олишига ёрдам беради.
Инсоннинг ёши психик ривожланиши қонунлари онтогенезини ўзлаштириб олиш ўқитувчига ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш малакалари бўйича педагогик ишларни мақсадга мувофиқ ташкил этишга уни илмий йўналишида олиб боришга, ўз-ўзидан бораётган жараённи кўп жиҳатдан бошқариладиганга айлантириш имконини беради. Бундай билимлар ҳар қандай ота-она учун ҳам керакдир.
Ёш ва педагогик психологияни ўқитишнинг методик хусусиятлари ҳақида қисқача тўҳталиб ўтамиз.
Психологиянинг бу икки соҳаси битта ёки иккита мустақил ўқув фанидан иборат бўлиши мумкин, ўқитиш методикаси улар битта ёки иккита ўқув фани сифатида ўрганишга боғлиқ бўлади. Педагогик олий ўқув юртлари психология факултетлари учун улар иккита мустақил фандан иборат бўлади, бошқалар учун эса (пед. ўқув юрти психология факултети бўлимлари ва педагогик бўлмаган ўқув юртлари учун) ёш ва педагогик психология одатда битта фан сифатида ўқитилади. Ўқитишнинг методикаси қандай бўлиши кераклиги эса психология фаннинг бу соҳаларининг мазмунини очиб берилганда аниқ бўлиб боради.
Ёш психологияси психология фанининг мустақил соҳаси сифатида инсон психикаси ёши динамикасини ўрганади. «Қисқача психологик луғатда» таъкидланганидек (1985), «деярли педагогик психология мазмуни билан мос келади; ўзининг тарихий ривожланишида уларни бир биридан деярли ажратиб бўлмайди. Ёш ва педагогик психологиянинг ҳақиқий бирлиги - инсон онтогенезда ривожланувчи ва ўзгарувчи ўрганиш, объектидир. У ёш психологиясида ривожланиш қонуниятларини боришида иштирок этади. Педагогик психологияда эса - педагогнинг мақсадга мувофиқ ҳаракатлари жараёнида ўқитиш ва тарбияловчи восита сифатида иштирок этади». Бошқа манбаларда ёш психологияси деярли болалар психологияси билан аралаштирилиб юборилади, яъни уларнинг мазмунан бир хил деб қаралади, мисол учун «Қисқача психологик луғатда» болалар психологиясига доир деарли маълумот мавжуд эмас, ёш психологияси ҳақида эса маълумот мавжуд. Лекин «психологик луғатда» (1996) ёш психологияси ҳақида ҳеч гап айтилмаган, аммо болалар психологияси хақида катта бўлим мавжуд бўлиб унга кўра ички шароитни ҳисобга олишда ва шахсда психологик ўзгаришларга эришгандагина самара бериши мумкин. Ёш ва педагогик психология фанининг амалий соҳаси сифатида ўзининг илмий доирасидаги соҳаси аниқ психологик ҳодисаларни тушунтириш (яъни таълим ва тарбия, ривожланиши ҳодисаларини) учун бўлганлиги каби уларни қайта ўзгартириш учун ҳам хизмат қилади (яъни ривожланиш қонунларга биноан ўқитиш ва тарбиялаш ҳақиқий жараёнларни ташкил этиш учун). Бу шуни англатадики талабаларга ҳодисаларни тушунтириш учун улар илмий текшириш методларини эгаллаб олишлари керак, (мисол учун, нима учун бир билимлар бошқаларидан кўра осон ўзлаштирилади, қолганлари қийин ўзлаштирилишини тушунтириш учун ёки болани ўсмирлик кризиси даврида муваффақиятли тарбиялаш асосида қандай сабаблар ётишини). Бундан ташқари аниқланган фактни ўзгартириш учун психологик билимлар кўринишини билиш, яъни ташкил этувчи тажрибалар методларини билиши керак (бу масалани талаба ёш психологияни ўрганиш даври давомида ҳал этиш мумкин).
Педагогик психология - тарбиянинг психологик муаммоларини ўргатувчи психология фанининг соҳаси, ёш психологияси эса - инсон психикаси ривожланишининг ёш босқичларини ўрганади.
Нима учун психологиянинг бу икки соҳаси кўпинча бирлаштирилади ва бир қатор ўқув юртлари ўқувчилари битта ўқув фани сифатида ўқитадилар, сабаб нима тушунтириб беринг.
Миллий психологиямизнинг фундаментал тушунчаси (бу тушунчани психология фанига киритган Л.С.Выготский давридан бошлаб) фаолият тушунчаси ҳисобланади. Шунинг учун педагогик психологияда инсоннинг психик ривожланиши унинг фаолияти негизида юзага келиши сифатида қаралади; фаолиятнинг ўзгариши инсон онгини ўзгаришига олиб келади ва ҳар бир ёш даврида психик ривожланишига таъсир кўрсатадиган ва унинг кейинги ёши даврига ўтишини белгилайдиган қандайдир асосий, этакчи фаолият тури мос келади.
Биз амалий фанлар билан иш олиб бораётган бўлганимиз учун семинар – амалийлар, семинар - мунозаралар, «иш - ўйинлар» «мозговая атака» даврида суҳбат, талабаларнинг шахсий мустақил фикрлаш ва амалий характерларини фаоллаштирувчи бошқа методлар ёрдамида амалий ўқитиш методлари ҳамда усулларига алоҳида эътибор беришимиз керак. Маърузалар ва айтиб ўтилган фаол методларни қўллаш билан амалий машғулотларнинг турли шакллари ҳамма талабалар - бўлажак ўқитувчилар томонидан ёш ва педагогик психологиянинг назарий ва амалий муаммоларини ижодий ўзлаштиришларини таъминлаши керак.
Талабаларнинг ўқув ҳаракатларини дастурлаштириш, уларнинг фикрлашларини ўрганаётган курснинг асосий саволларига йўналтириш учун ўқув масалалари тўпламини тузиш керак (фаол фикрлашни талаб этувчи саволли топшириқлар). Қуйида талабаларда бажариш кўникмасини ҳосил қилиш учун керак бўлган шундай ўқув топшириқлар тўпламининг тахминан намунаси келтирилади.
Бу асарни ўқиб чиққандан кейин «тарбия» тушунчасининг психологик мазмунини (педагогик эмас) - «таъсир кўрсатишини» сиз психологик нуқтаи назари билан келишган ҳолда қандай қабул қиласиз?
Тарбиячилар шахснинг ривожланиши психологик қонуниятларга хақиқатан таниш сифатида, тарбия амалиётига (методикасига) сиз нима янгилик киритиш таклиф этган бўлар эдингиз?
Талабаларга қўйидаги топшириқлар берилади;
Семинар машғулотларида қуйидаги саволларни мухокама этишга тайёрланг; психологияда ўқитиш ва ривожланиш нисбатлари билан боғлиқ бир неча нуқтаи назарлар мавжуд; а) психик ривожланиш ўзининг қонунлари бўйича боради, ўқитиш эса, ижтимоий тажриба шаклланиши сифатида, ривожланиш эса эришилган даражага таяниши керак, яъни ривожланиш жараёнининг ортидан бориши керак (Ж.Пиаже), б) психик ривожланиш унинг бутун объективлиги деб фараз қилинишига қарамай тўғри йўлга қўйишдагина (психологик асосланган) ўқитиш билан ўз-ўзини бошқариши мумкин, яъни таълим ривожланишидан олдинда бўлиши, ўзининг ортидан эргашувчи, ривожлантирувчи бўлиши керак (Л.С.Выготский, Д.Б.Елконин, В.В.Давидов ва бошқалар), в) ўқитиш - бу ривожланишнинг ўзидир, яъни ривожланиш ва таълим бир нарсадир (Е.Тордайк), келтирилган нуқтаи назардан қайси бири сизнингча тўғрими? Нима учун қолганларини нотўғри деб ҳисоблайсиз, асослаб беринг.
Амалий машғулотга тайёрлаш тартибида, биринчи саволга ўз жавобингиздан келиб чиққан ҳолда, масалани эчимига ёндашинг. Психология бўйича машғулотда бир хил талаблар ўқув материал-ларини тушунарли даражада (дидактиканинг принтсипларидан бири ана шундай) берилиши керак деб ҳисоблайдилар, бўлмаса ўқувчилар тушунмайдилар, бунга айримлар қарама-қарши чиқишади; «унда таълим ривожланиши қандай қилиб ортидан олиб юради»? Агарда тушунарлилик бугунги даражадан юқорига кўтарилмаслилиги унда ўқувчиларни ўзининг ривожланишида қолиб кетишига мажбур этамизку, ким хақлигини тушунтириб беринг, (психологларнинг ривожлантирувчи ўқитиш ҳақидаги асарларини ўқиб чиқинг ва таҳлил қилинг; В.В.Давидов А.М.Матюшкин ҳамда Дж.К.Флейвелкининг «Жан Пиаженинг генетик психологияси» китобига якуний сўзини; П.Я.Галперин, Д.Б.Елконинларнинг. «Ж.Пиаженинг болалар фикрлашларини ривожланиши ҳақидаги назариясини таҳлил қилиш», ва бошқалар
Ривожланиш ва таълим назарияси хақида ўқиб чиқиб, семинардаги муҳокама қилинаётган қарама- қаршиликлар мазмунини таҳлил қилинг ва қуйидаги саволга аниқ жавоб қайтаринг; нима олдинда - юради - таълимми ёки ривожланиш? Таълим ривожланиш жараёни ортидан бориши керакми? Ёки уни ўзи ортидан бошлаши керакми? Тушунарлилик дидактик тамойилини қандай тушуниш керак?
Талабаларга топшириқлар. Семинар машғулотда ривожланиш ва таълим ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш бўйича қуйида келтирилган тажрибани тахлил қилиб чиқинг.
4-5 ёшли болаларга иккита А ва Б га бир хилда сув қуйилган идишларни кўрсатади ва агарда А идишдан каттароқ бўлган В идишга ҳамма сувни қуйилса, сувнинг миқдори ўзгарадими деб сўрайдилар ва уни болаларга кўрсатадилар. Кўпчилик болалар сув қанча бўлса шунча қолади ёки шундай бўлади деб жавоб қайтарадилар, бу эрда суюқлик миқдори хақидаги савол кўргазмали намоён этилади, сўз билан «фақатгина назарий» кўринишда қуйидагича (агарда унга қуйсак), шундан кейин ҳақиқатдан ҳам сувни А идишдан В идишга қуйилди. Лекин бу ишни болаларнинг кўзи олдида эмас, балки сувни қуйиш пайтида идишларни мато билан тўсиб туриб болаларга кўрсатмай бажарадилар, кейин дарҳол олиб ташладилар. Энди Б ва В идишлардан сув болалар кўзи олдида яққол кўриниб турар эди. Энди болаларнинг кўпчилиги Б идишни кўрсатадилар чунки ундаги сув баландлиги юқори эди. Нима бўлди; нима учун сўз билан тушунтиришда болалар (хаёлида, назарий манзарани аниқ кўрмай туриб) сувни қайта қуйган билан унинг миқдори ўзгармаслигини яхши тушунадилар. Унинг хатолигини ўзгарса ҳам (В идиши кенгроқ эди), бу тажрибани ўз тадқиқотларида фойдаланган психологлар буни боланинг тушунчаси ривожланаётгани билан тушунтирадилар. Мисол учун «миқдор» ва «сабаб» (сони нима учун ўзгарди, деган саволга болалар чунки қуйдик идишга деб жавоб қайтардилар) болаларда тасаввурида катталарникидан фарқли умуман бошқача маънога эга бўлиши мумкин ва улар нима ҳақида сўраётганларини тушунмаслиги мумкин.
а) Бу ривожланиш ўз - ўзидан бўладиган жараён деб ҳисоблаган Ж.Пиаже ҳақ деганими, бу таълимга боғлиқ эмасми? Бу ўз-ўзидан ўтиб борадиган керакли ривожланиш даражасини кутиб ўтирмай таълим бу ривожланишга нима этмаётган бўлса шуни киритиб унинг даражасини кўтариш кераклигини билдирмайдими?
б) Нима учун болалар сувни сўз билан (назарий) қуйилганда тўғри жавоб бериб хақиқий (кўргазмали) қуйилганда хатога йўл қўядилар;
Талабаларнинг мустақил ишлари ва уларни семинар машғулотларига тайёрлашда ўқув масалаларни тузишда қуйидаги саволлардан фойдаланиш мумкин;
Ўқувчиларнинг ёши психологик хусусиятларидан келиб чиқиб ва керакли ўқув қўлланмаларини ўқиб чиқиб қуйидаги иккита саволга жавоб беринг;
а) қандай қилиб ўқувчилар, ота - оналар, мактаб раҳбарлари ёши, ривожланиши ҳар бир даври учун хос бўлган таълим ва тарбиялашда фаолиятнинг этакчи турларини ҳисобга олишлари керак. (мисоллар билан кўрсатинг)?
б) эҳтиёжлар доирасидаги ривожланишдаги қарама - қаршилик бирлигини, унинг оператсион - техник имкониятларини, таълим ва тарбияда қандай қилиб ҳисобга олиш мумкин (жавобларни ҳар бир ёш даври учун алоҳида тайёрланг).
Ривожлантирувчи таълимнинг маъноси нима, қандай ўқитишларни ривожланган деб айтиб бўлмайди (алоҳида таълим амалиётида)?
Амалий таълимда учрайдиган ўқитиш мотивларини айтиб ўтинг ва уларнинг ҳар бирнинг асосида қандай талаблар ётишини тушунтириб беринг.
П.Я.Галпериннинг босқичма - босқич билан ақлий ҳаракатларни шакллантириш психологик контсептсиясининг таълимнинг бошқа ҳамма контсептсияларидан принтсипиал фарқи нимада?
Л.С. Выготскийнинг ҳозирда унинг шогирдлари ва издотшлари томонидан ривожлантирилаётган тарихий-маданий назарияси маъносини ёш ва педагогик психологияга нисбатан қисқача қандай ифода этган бўлар эдингиз?
Анъанавий ўқитиш назариясида психологияда ва педагогикада бўлгани каби хатолар ўқитишда албатта бўлади, баъзан ҳатто бу фойдали ҳам бўлади. Муаммога тўғри муносабатда бўлганда деб ҳисоблаш қабул қилинган, чунки «хатоларда ўрганилади», ақлий ҳаракатларнинг босқичма-босқич шаклланиш назарияси асосида (П.Я.Галперин ва унинг издотшлари) ташкил қилинган ўқитиш хатосиз бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Бу фикрни тўғри лиги бир неча бор тажрибалар билан исботланган, бир неча юз минглаб бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ўқитиш бўйича ўтказилган тажрибаларга якун ясаб И.Ф.Талзина шундай ёзади; «ўзлаштириш аста-секинлик билан хатолардан халос бўлиш сифатидаги тасаввурларни ўзлаштиришнинг хақиқий табиатига тўғри келмайди деб тўла ишонч билан айтиш мумкин, билимсизликдан билимга йўл умуман олсак бехато бўлиши мумкин».



Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish