Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти


-мавзу: Юридик психологияни ўқитишнинг методик хусусиятлари



Download 1,63 Mb.
bet22/27
Sana08.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#756458
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
PFOMdan ma\'ruza matni

14-мавзу: Юридик психологияни ўқитишнинг методик хусусиятлари

Режа:
1. Юридик психология ҳақида тушунча


2. Юридик психологиядан масала ва саволлар
3. Саволлар тузишда психологик хусусиятларни инобатга олиш


Таянч иборалар: юридик соха, қонун, ҳуқуқ, қоида, ҳуқуқий фаолият, психик ҳаёт, ўқитиш, тафовут, давлат, таълим тизими, бошқарув, юрист, масала, топшириқ.


Мустаҳкамлаш учун саволлар.
1. Юридик психология фанини ўқитишдан мақсад нима?
2. Ушбу фанни ўқитишда ўқитувчига қўйиладиган талабалар нималардан иборат?
3. Юридик психологияда лаборатория машғулотлари қандай тартибда ташкил этилади?

Юридик (ҳуқуқий) психология-ҳуқуқий қоидаларни қўллаш ва ҳуқуқий фаолиятда иштирок этаётган одамларнинг психик ҳаёти хусусиятлари ва қонуниятларини ўргатувчи фандир, бошқача айтганда, бу ҳуқуқ доирасида қўлланилиш ва унинг субектлари, яъни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари психологияси ҳақидаги фандир. Юридик психология давлат таълими тизимида юридик институтлар ва университетларнинг юридик факултетларида ўрганилади, у ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизими ўқув юртларида иқтисодий ва бошқарув ўқув муассасаларида ўқитилади. Талаба юристларга бу фанни ўқитишдан мақсад олим-ҳуқуқшунослар юристнинг психологик маданиятини шакллантиришни мақсад деб биладилар; бу маданият юридик фаолиятни самарасини оширади, унинг инсонпарварлашувига ёрдам беради. «Юристнинг психологик маданияти — деб ёзади муаллифлардан бири — юридик органларнинг хизматчиларда доимо психологик билимлар бўлишини ҳамда юқори маданиятли муносабатларни таъминловчи қўшимча услублар шаклланишини ҳам кўзда тутади».


Шундай қилиб, гап психологик билимли юристлар ҳақида боради, чунки уларнинг фаолиятида одамлар билан ишлаш биринчи ўринда туради ва бу ишнинг муваффақиятли бўлиши учун ана шу одамларнинг психологиясини билиш керак. Юридик психология фани бошқа ўқув юртларида ҳам ўқитилади: ижтимоий ҳимоя, ишлаб чиқариш педагогикаси, бизнес (менежмент ва маркетинг) соҳаларида ишлаш учун амалий психология бўйича ихтисосликдаги талаблар шу билаии бирга бу эрда ўқитиш умумий психология ва психология фаннинг бошқа соҳалари асосида ўқитилади ва бўлажак психологлардан фарқли психология фанларининг катта тўплами ўқитилади. Шунинг учун, албатта, психологлар учун юридик психология курси дастурига умумий психологик саволлар киритилмайди, бошқа психологик бўлмаган мутахассислик талабалар учун улар ўқув фанининг мазмунини тахминан ярмини ташкил этади.
Мамлакатимиз ҳуқуқий давлат йўлида борар экан юридик (ҳуқуқий) психология келажакда ҳуқуқ ўрганиладиган ҳамма ўқув юртларида ўқитилади деб кўзда тутиш мумкин.
Гап шундаки, бу фанни ўрганишда талаба—психолог психологиянинг назариясига эмас балки ҳуқуқий билимларни қўллаш фаолияти жараёнида ҳақиқий юзага келадиган турли вазиятларни психологик таҳлил қилишга асосий эътиборларни қаратишлари керак. Бу билан у ўзини қонунни ҳимоя қилиш органлари ишчиларига уларнинг фаолиятларида психологик ёрдам берувчи консултант ёки эксперт вазифаларини бажаришга тайёрлайди. Бошқача айтганда, юридик психологияни ўрганишда талаба — юрист учун унинг мумкин бўлган мижозлари одамлар психологияси ҳақида билимларни олиш асосий ҳисобланса, талаба — психолог учун эса — юристнинг фаолиятининг психологик мазмунини ўрганиш ҳисобланади. Бунинг учун у юрист-пруденсияларда бўлмаса ҳам, унда ҳеч бўлмаганда юридик психологиядан билимлари бўлиши керак, ана шуларни ҳисобга олиб асосий йўналтирувчи муаммоли саволлар ва ўқув масалалари тузилган.
Қуйидаги таклиф этилган масалалами ҳал этиб талаба — психолог ўзини бири терговчи, бири судя, бири айбланувчи, бири гувоҳ, инспектор, адвокат ёки прокурор ўрнида хаёлан тасаwур этади. Бундай ролларда хаёлан бўлиш юридик психологияни асосан ўқув ва махсус юридик адабиётлари бўйича ўрганишга тўғри келиши сабабти керакдир. Мана шунинг учун психолог тасвирлаш мақсадида аниқ бир фаолиятни тасаwур этиш керак (сабаблари, мақсадлари, ҳаракат, восита ва услублами, фаолиятидан кутилган ёки ҳақиқатдан эришилган якуний натижани) ва хаёлий диалог методи бўйича юрист каби қарорга келиши керак: «Ушбу вазиятда мен нима қилган бўлар эдим?»; «Психологик нуқтайи назардан қайси бири тўғрироқ; сўроқ қилинаётганнинг жавобини тўғри деб ҳисоблашми?» ёки ҳеч бир гап айтмасликми «нима учун гувоҳ судя берган саволлардан хабардор экан яққол кўриниб турган бўлса, уларга жавоб бермаяпти? Хоҳламаяптими? Аниқлигига ишонмайдими? Бирор нарсадан ёки бирор одамдан кўрқадими?» Иштирокчиламинг ҳаракатлари ва турли ҳуқуқий вазиятлами ўрганиб, психолог ўз касби сифатида билган психология қонунлари нуқтайи назаридан юзага келган муаммоларга жавоб излайди, вазиятлами эса талаба ўқув ва илмий юридик адабиётлардан бадиий (яхши детектив) асарлардан ва ҳаётнинг ўзидан олади.
Албатта, фаннинг «юридик психология» дарслигидан фойдаланиб ўрганган анча яхши бўлар эди, лекин биринчидан, юридик бўИмаган ўқув юртлари учун бундай дарсликнинг топилиши қийинлиги, иккинчидан, аниқ бир ҳуқуқни қўллаш фаолияти психологик мазмунда эмас балки юридик маънода тасвирланган. Шунга қарамай «Юридик психология» дарсликлари бўйича ҳар қандай бошқа «соф» юридик китоблардан кўра юрист фаолиятининг психологик аспектларни ўрганса яхши бўлади. Яна бир маротаба таъкидлаймиз; одамларнинг хулқи ва ҳаракатлари, фаолиятини психологик тушунтирувчи консултант ёки экспертнинг ролида иштирок этувчи психолог учун энг асосийси турли касбий вазифаларни бажараётган юрист фаолиятининг психологик тузилишини билишдир. Фаолиятни билиб ва амалий ёндашиш тамоийилига таяниб, у ҳар доим шу турдаги масалаларни малакали ҳал эта олиши мумкин бўлади. Шундай қилиб, талаба-психологларга турли вазиятлар моделларини тасаwур этувчи (атайлаб ёки билмай туриб қилган қонунга хилоф ҳаракатлар чигал вазиятлар, эҳтиётсизлик билан қилинган ҳаракатлар бартараф этилиб, бўлмайдиган куч таъсири остида зарар этказиш ҳамда ҳуқуқий қоидани нотўғри талқин этиш ва шу сабабали ҳуқуқни бузувчи ҳаракатларни амалга ошириш ёки зарар келтиришга олиб келиш пайтида муносиб ёки администиратив жавобгарликка тортилишини психологик баҳолашни талаб этиладиган вазиятлами тасвирловчи вазиятли масалаларни таҳлил қилиб, ўрганиб чиқиш таклиф этилади. Масалалар ҳамма вазиятлами жазолаш ёки оқланиши мумкин боиган у ёки бу ҳуқуқ қонунларга мос келадиган категорияли ҳодисаларга тааллуқлидир. Шунинг учун талаба ҳуқуқий нуқтайи назаридан ҳамма ҳаракатларни қонунга мувофиқ бўлишига ишониши мумкин, бироқ моҳияти йўлига маънавий — эстетик томондан адолатсиздек ёки умуман зарарли мисол учун қуйидагича масалада (қурол ишлатиб ўлимга олиб келган натижаси билан тугаган ҳолатда) бўлиб кўриниши мумкин, бундай изоҳни бериб ўтишимиздан мақсад қуйидагиларни кўрсатиш: психологдан ҳодисанинг юридик эмас қонунга жавоб берадиган ёки жавоб бермайдиган томонларини эмас, балки фақат психологик томонларни ўрганиш талаб этилади, чунки қонуннинг аниқ моддасини унга айтиб берадилар (буни билиш шарт эмас, бироқ билса зарар бўлмайди). Вазиятли масала ва саволлар:
1. Ҳар қандай фаолиятнинг психологик тузилишига маълумки сабаблар, мақсади, воситаси ва натижаси киради. Ана шу нуқтайи назардан кенг тарқалган ҳуқуқни қўллаш фаолияти турларини ўрганиб чиқинг: турли қонунга бўйсунувчи ҳужжатлар ва ижроия органларнинг бошқа ҳужжатлари ва ижроия органларнинг бошқа ҳужжатлари асосида қонунни ижросини назорат қилувчиламинг терговчи: йўл хизматчиси нозири, прокурорнинг суддаги "айбловчи сифатидаги фаолияти, судянинг, адвокатнинг қонунни ижро этилишини назорат қилувчи прокурорнинг, ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бошқа вакиллари ва бошқалар.
2. «Милитсия ҳақидаги» қонунда қандай ҳолларда милитсия ходими огоҳлантирмасдан қурол ишлатишга (мумкинлиги) ҳуқуқи борлиги ҳақида айтилган. Сизга икки ҳодисант ҳавола этамиз.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish