ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
МАМЛАКАТ ЭРМАТОВА
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ
ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИ ҚЎҒИРЧОҚЛАР
ВОСИТАСИДА ТАРБИЯЛАШ МЕТОДОЛОГИЯЧИ
Тошкент “Fan va texnologiya”, 2019
УЎУ: 373.24 (075)
КБК 74.100.58
Э-80 Эрматова М.Қ. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш методологияси. Қўлланма. – Т.: “Fan va texnologiya”. 2019.
ISBN 978-9943 – 4494 – 1 – 1
Ўзбекистон таълим тизимида мактабгача таълим ташкилотлари таълим тизимининг биринчи бўғини ҳисобланиб муҳим ўрин тутади. Мазкур қўлланмада мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланучиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш методологияси масаласи таҳлил қилиб берилди.
Қўлланма мактабгача таълим ташкилотлари мураббийлари, ота-оналар, бошланғич таълим ўқитувчилари ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
УЎУ: 373.24 (075)
КБК 74.100.58
Маъсул муҳаррир:
Н.Усмонов – ф.ф.н., доцент.
Тақризчилар:
А.Мелибоев – п.ф.н., доцент
Н.Қушвақтов - п.ф.н
Тақризчилар: Н.Усманов
Филология фаналари номзоди, доцент
Н. Қушвақтов
Педагогика фанлари номзоди.
ISBN 978-9943 – 4494 – 1 – 1
«Fan va texnologiya» наширёти, 2019.
КИРИШ
Ўзбекистонда ёш авлодни ақлий, аҳлоқий ва жисмоний жихатдан баркамол вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йуналишларидан бирини ташкил қилади. Бу ишда мактабгача таълим ташкилотлари нинг ўрни хам беқиёсдир. Чунки бу муассасаларда боланинг илк ижтимоий тарбияси амалга оширилади. Шу сабабли мактабгача таълим ташкилотлари да олиб борилаётган таълим ва тарбия жараёнини кўчайтириш, бу борадаги ишларни мақбуллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди [ 5 ].
Оилада болани жисмоний ва аҳлоқий жихатдан тарбиялаш ишига киришилади, мактабгача таълим муассасасида бу тарбияларга ақлий тарибиялаш хам қўшилади. Шу маънода мактабгача таълим муассасасида амалга ошириладиган тарбия – бу ижтимоий тарбиядир. Ижтимоий 3-6 ёшлар оралиғида ҳаётга ва жамиятга олиб киради. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “ёш авлодга замонавий билим ва тарбия бериш учун мураббийларнинг ўзи бундай талабларга жавоб бериши керак. Биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади.” [ 1 ].
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини замонавий даражада тарбиялашнинг усуллари ва шакиллари кўп. Улардан бири қўғирчоқлар воситасида тарбиялашдир. Аммо мазкур масаланинг методологик асослари тадқиқ этилганича йўқ. Биз бу ўринда ана шу муаммолани таҳлил қилишга жазм қилдик.
Қўлланмага доир фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |