I БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИ ҚЎҒИРЧОҚЛАР ВОСИТАСИДА ТАРБИЯЛАШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ.
Ўзбекистон таълим тизимида шахснинг ижтимоий тарбияси мактабгача таълим ташкилотларида бошланади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентимиз Ислом Каромов мазкур таълим ташкилотлари да амалга ошириладиган таълим ва тарбия ишига киришишдан аввал қўйидаги масалаларни идрок қилиб олишни тавсия қилган эдилар:
“ - Норасида болаларни мияси, онги нимани ўзида сингдира олади, нимани қабул қилмайди. Ки бу масалани илмий жихатдан тадқиқ қилган?
- болаларимизга қачондан бошлаб, қандай қилиб, қандай усулда ва услубда миллий вадирятларимиз, урф-одатоаримизни ўргатишимиз, чуқур англатишимиз керак?” [ 1 ].
Ҳақиқатдан бу саволлар кишини ўйлантиради. Негаки мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига бир неча хусусиятлар хос:
биринчидан, 3-6 ёшли тарбияланувчилар физологик ва психологик ривожланиш босқичда бўлади;
иккинчидан, тарбияланувчиларнинг мияси ва онги нимани тақдим қилса, шуни қабул қилади;
учинчидан, тарбияланувчилар мазкур муассасаларда илк бор ижтимоий мулоқотга киришади ва ижтимоий муносабат бошлайди ва ҳ.к.
Демак, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида амалга ошириладиган тарбия педагогик ва психологик жиҳатдан асосга эга бўлган усуллар ва шаклларга таяниши керак. Шундай шакиллардан бири қўғирчоқлар воситасида тарбиялашдир.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ўқиймиз:” қўғирчоқ- одамга ёки бошқа бирор нарсага ўхшатиб ясалган болалар ўйинчоғи [ 9 ]. Шу маънода қўғирчоқ ўйинчоқнинг бир тури ва утарли ашёлардан ясалади. Қўғирчоқларнинг тўла, ясаш, шартли ва натурал кўринишлари бор. Қўғирчоқларни шартли равишда икки кўринишга бўлиш мумкин:
одам тимсоли ифодаланган қўғирчоқлар;
ҳайвонлар тимсоли ифодаланган қўғирчоқлар.
Бутун дунё ҳалқларида қўғирчоқ мавжуд, ҳатто қўғирчоқ театирлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Инсоният қачондан бошлаб қўғирчоқ ясаш бошаган ва уни қайси даврдан бошлаб тарбия воситасига айлантирганлиги масалалари аниқланган эмас. Лекин, олимлар қўғирчоқлар эрамиздан аввалги X-XI асарларда мавжуд бўлганлигини қайд этдилар [ 8 ]. Бизнинг фикримизга, қўғирчоқнинг ясалиши сабаб айнан тарбия зарурияти бўлган. Чунки қўғирчоқнинг қўйидаги хусусиятларга эгалиги тарбия воситаси сиқатида қабул қилинган:
а) қўғирчоқлар юмшоқ майин ва эстетик ранг-баранг ашёлардан ясалади, бу болада қизиқиш ўйғотади;
б) бола қўғирчоқ билан овунади ва ўзи хоҳлаган тарзда ўйнайди;
в) қўғирчоқ болада идрок, тассавур ва фикр уйғотади;
г) бола қўғирчоқ билан муносабатга кииришади, уни яқин кишиси сифатида қабул қилади;
д) қўғирчоқ боланинг онгини ўсишига таъсир кўрсатади ва ҳ.к.
Зеро, мана шу амаллар туфайли қўғирчоқлар тарбия воситаси сифатида қабул қилинган. Айниқса мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини (3-6 ёшли болаларни) қўғирчоқлар воситасида ақлий, аҳлоқий, маънавий, эстетик ва мадагий жихатдан кутилган даражада тарбиялаш имкониятлари мавжуд. Бу масаланинг қўйидаги уч муҳим методологик асоси мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |