1-чизма. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялашнинг методологик асослари.
Бу методологик асослар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш ишини ташкилий-ҳуқуқий ва ғоявий жиҳатдан таъмин этади. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз Ислом Каромов асарларида миллий қадирятларимиз, турмуш-тарзимиз ва орзу-интилишларимизга мос ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга доир концептуалфикирлар ва даъватлар илгари сурилган. Жумладан, бир ўринда Президентимиз “миллий маданиятимизга мосқўғирчоқлар яратиш” тўғрисида фикр юритган [ 2 ]. Ҳақиқадан ҳам қўғирчоқлар муайян ғоя, фикр ва қарашни ифодалайди. Эътибор берилса, хорижда ишлаб чиқилган баъзи қўғирчоқлар миллий қадирятларимиз ва турмиш-тарзимизга зид бўлган хусусиятларга эга. Бундай қўғричоқлар қипялонғоч, қўпол, хунук, қўрқинчли қиёфали ва овози сассиз, ваҳимали, туйғусиз бўлади. Табийки, бундай хусусиятларга эга қўғирчоқлар боланинг диди, онги, туйғуси ва характерига салбий таъсир қилади. Шу маънода Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз Ислом Каромов қўғирчоқлар миллий тарбия кантекстигаэга бўлиши кераклигини илгари суради [ 3]. Айни пайтда, баъзан қўғирчоқ ишлаб чиқарувчиларимиз “миллийлик” деганда халқимизнинг XX аср бошларигача бўлган турмуш-тарзи ва кейинишни тушинадилар, шу сабабли ҳозирги қиёфамиз миллий маданиятимиз акс этган қўғирчоқлар кам учрайди. Ёки 3-6 ёшли боланинг вужуди ва оҳирлигидан катта қўғирчоқлар ишлаб чиқариш урф бўлмоқда. Баъзан эса қўғирчоқларнинг ранги ва дезайин ҳам талабга жавоб бермайди. Ваҳоланки, қўғирчоқ педагогик, психологик ва этетик қонуниятларга жавоб берсагина тарбия ввоситасида айланади.
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялашнинг навбатдаги методологик асоси ҳуқуқий-меъёрий хажжатлардир. Бунда айниқса, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги , “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари, Кадрлар тайёрлаш дастури, Оила кодекси, намунавий ўқув дастурлари, мактабгача таълим давлат стандартлари каби ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар муҳим ўрин тутади. Чунончи, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида мактабгача таълим “бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакиллантирш мақсадини кўзлаши” белгилаб қўйилган. Демак, мактабгача таълим муассасасида қўғирчоқ тарбия воситаси сифатида танланганида қуйидаги уч талабга риоя қилиши лозим: 1) қўғирчоқ бола соғлигига салбий қилмаслиги хусусиятига эга бўлиши: 2) қўғирчоқ боланинг ижтимоий етуклиги ижобий етуклиги ижобий таъсир қилиши; 3) қўғирчоқдан таълим-тарбиявий характерда фойдаланиш кераклиги. Бу талабларга риоя қилиш мактабгача таълим ташкилотлари да қўғирчоқни тарбия воситаси сифатида қабул қилишни ҳуқуқий таъминлайди. Шунингдек, ушбу қонуннинг 30-моддасида ота-оналар ва қонуний вакиллар боланинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва таълим олиши учун жавобгар еканлиги белгилаб қўйилган. Шу маънода ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари қўғирчоқ танлаш ва ундан тарбия воситаси сифатида фойдаланишга бола давлат олдида маъсул ҳисобланди.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида” Порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи оммавий аҳборот воситаларидан қойдаланиш, адабиётларни тарқатиш ҳамда филимларни намойиш этиш таъқиқланиши” белгиланган. Бу норма мактабгача таълим ташкилотлари да қўғричоқлардан тарбия воситаси сифатида фойдаланишда қуйидаги қоидаларга риоя қилишни тақазо этади:
1) қўғирчоқлар порнографик, шафқатсизлик ва зўравонлик хусусиятига эга бўлмаслиги;
2) қзғирчоқлар болага жисмоний, ақлий, аҳлоқий ва маънавий зара кўрсатмавлиги тарзда бўлиши;
3) қўғирчоқлар бола ҳуқуқи, эркинлиги ва қадр-қимматини таҳқирламаслик кўринишда бўлиш;
4) қўғирчоқлар жиноят олами иллатларини ифода этилган қиёфада бўлиши.
Бу қоидалар мактабгача таълим муассасасида қўғирчоқларни тарбия воситаси сифатида танлаш асосларидир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мактабгача таълим ташкилотлари да тарбия ишини ташкил қилиш асослари аниқ белгилаб қўйилаган. Учнончи, “мактабгача таълим боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шакилланишини таъминлайи.унда ўқишга интилиши ҳиссини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди” [ 6 ]. Демак, мактабгача таълим ташкилотлари да ташкил қилинадиган тарбия таълим бериш характерида бўлиши керак. Бундан ташқари, Дастурда мазкур муассасаларнинг тарбия жараёнида қўғирчоқлардан ҳам фойдаланишнинг асослари қўйидагича ифодаланган:
- тарбиячиларнинг малакали бўлиши;
- замонавий ўқув-услубий қўлланмалар техник воситалар, ўйинчоқлар ва ўйинлар яратиш, улардан фойдалани,
- мактабгача тарбиянинг барчп турлари бзйича малакали консультациялар хизматини йўлга қўйиш ва ҳ.к. [ 6 ].
Маъилум бўладики, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялашнинг ўзига хос ҳуқуқий-меъёрий методологик асослари мавжуд.
Зеро, мазкур масаланинг кейинги методологик асоси педагогик меросдир. Педагогик меросимиз мумтоз асарлар ва илмий тадқиқотлар (ишланмалар)дан иборат. Чунончи, қўғирчоқлар воситасида ўйинлар ва таълимий машғулотлар ўтказганда қўғирчоқлар “тили” билан мутафаккирларимизнинг ҳикматли фикирларини айтиш бола онгига тез таъсир қилади. Аҳмад Яссавий (1103-1666), Алишер Навоий (1441-1530), Заҳриддин Муҳаммад Бобур (1483-1530), Бобораҳим Машраб (1640-1711), Абдурауф Фитрат (1880-1938) каби мутафаккирларимизнинг ҳикматли инсонийлик, ватанпарварлик, ҳалқпарварлик сингари ҳояларга оид шеърлари ва ҳикматли сўзлари бу борада жуда кўп келади.
Педагог олимларимиз томонидан мактабгача таълим ташкилотлари нинг тарбиявий ишларида турли воситалар, усуллар ва технологиялардан фойдаланиш асослари ишлаб чиқилган [ мас. : 10;12;13;16;18;21]. Мисол учун. Н.Тилябова мазкур муассасаларда тарбияланувчиларнинг инсонпарварлик ҳис-туйғуларини тарбиялашда қўғирчоқлардан ҳам фойдаланиш кутилган самарани беришини алоҳида таъкидлайди [21], Н.Раҳмонқулова ўз тадқиқотида мактабгача вакичик мактаб ёшидаги болаларнинг мослаштирилган таълим воситасида тарбиялашда қўғирчоқлар ҳам муҳим мослаштирувчи восита эканлиги тўғрисида таъкидлаб ўтади [ 18 ]. Буларнинг барчаси мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғирчоқлар воситасида тарбиялаш ишини педагогик асосда ташкил қилиш имконин беради.
Шундай қилиб мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини қўғричоқлар воситасида тарбиялашнинг ўзига ҳос методологик асослари мавжуд. Бу ишни ташкил қилишда уларга қатий асосланиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |