Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ВА ИНСОН ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА КОНСТИТУЦИЯНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ



Download 0,67 Mb.
bet3/15
Sana14.04.2022
Hajmi0,67 Mb.
#552761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Конс - 2017

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ВА ИНСОН ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА КОНСТИТУЦИЯНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
Фируза Муҳиддинова,
ТДЮУ доценти,
юридик фанлари доктори
Маълумки, аждодларимизнинг ғоявий мероси, уларнинг сиёсий–ҳуқуқий қарашларига Ўзбекистонда алоҳида эътибор берилди. Шунинг учун ҳам фуқаролар дунёқараши ва онгининг шаклланиши ва унга боғлиқ бўлган тарихий шарт-шароитларни ўрганиш хозирги даврда амалий аҳамиятга эга. Давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги дастлабки фикрлар билан бирга қонун ва қонунчилик ғоялари ҳам шакллана бошлаган. Жамият аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қонунлар алоҳида ўрин тутганки, қонунчилик ҳақидаги дастлабки ҳуқуқий қарашлар ва тасаввурлар Қадимги Юнонистон ва Қадимги Римга бориб тақалади. Қонунчилик ва инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласида Шарқнинг буюк алломалари, мутафаккирлари, олиму уламолари, ҳокимият сохиблари ҳам ўзлариннг буюк ҳиссаларини қўшганлар. Бурҳониддин Марғиноний, Форобий, Амир Темур, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Низомулмулк, Абдулла Авлоний ва бошқа кўплаб мўътабар ватандошларимиз адолатли қонунлар ҳақида салмоқли фикрларни илгари сурганлар ва уларнинг ҳаётдаги амалиётини таъминлашга ҳаракат қилганларки, уларнинг қарашлари инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақидаги фикрлар мажмуасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Мана шу қутлуғ заминимизда туғилиб вояга етган, муборак номларини бутун ислом дунёси чексиз эҳтиром билан тилга оладиган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Замаҳшарий каби пири комилларимизни назарда тутамиз. Чунки бу буюк инсонларнинг азиз номлари, ўлмас мероси муқаддас динимиз билан чамбарчас боғланиб кетган. Уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Биз динимизни бу улуғ номларсиз, бу улуғ номларни эса динимизсиз тасаввур қила олмаймиз. Биз бу мутафаккирларимизнинг қутлуғ меросидан бутун халқимиз, жумладан, ёшларимизнинг ҳам баҳраманд бўлишига, уларнинг мана шундай маънавий камол топишига, ислом динининг инсонпарварлик фалсафаси буюк ғоялари ёш авлод юрагидан ҳам жой олишига шароит яратмоқдамиз».
Ҳадис илмида катта муваффақиятларни қўлга киритган олти мухаддиснинг деярли ҳаммаси Марказий Осиёлик бўлиб, улар: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий, Имом Муслим ибн ал-Хажжож, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат - Термизий, Имом Абу Довуд Сулаймон Сижистоний, Имом Аҳмад Ан - Насоий, Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язиб ибн Можжа каби алломалардир. Шулар ичидан «Ҳадис илмида амир ал-муминийн» деган шарафли номга Имом ал - Бухорий сазовор бўлган.
Имом ал-Бухорий 810 йилда Бухоро шаҳрида таваллуд топган.
Имом ал–Бухорий томонидан «Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ», «Ал-адаб ал-муфрад», «Ал-таърих ас-сагий», «Китоб ал-илал» каби йигирмадан ортиқ асарлар ёзилган. Буюк алломанинг энг муҳим асари «Ал Жомеъ ас-саҳиҳ» бўлиб, унинг аҳамияти шундаки, Имом ал-Бухорийгача ҳеч ким Ҳадисларни тизимлаштиришга, тўплашга эриша олмаган эди. Имом ал - Бухорий эса Ислом оламида биринчи бўлиб, 600 мингдан ортиқ Ҳадисни ёд билиб, ундан 7275 тасини тўғри Ҳадислар тўпламига киритган.
Имом ал-Бухорий Ҳадисшунослик илмининг «саҳиҳ» аталмиш йўналишига асос солган бўлиб, бу йўналишда фақат тўғри ва ишонарли Ҳадислар киритилган. Ушбу асар 4-жилддан иборат бўлиб, ислом таълимотида қуръондан кейин иккинчи ўринда туради.
Бу асарнинг тўлиқ номи «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин хадийси Расулиллох саллалоху алайхи ва саллам ва сунанихи ва аййомихи», қисқача «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» ёки «Сахийх ал-Бухорий» номи билан машҳур китобдир. Олти юз минг ҳадисдан фақат (7275 та)си танлаб олиниб ушбу китобга 26 йил давомида тўпланган. Имом ал-Бухорийнинг исмлари Муҳаммад, кунялари Абу Абдуллох, лақаблари «Имом ал-мухаддисийн («Мухаддислар имоми, пешвоси») ёки «Амир ул-муминийн фил-хадийс» (Ҳадис илми бўйича мўминлар амири) ва насаблари Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн ал-Мугийра ибн Бардазбех ибн Базазбехдир. Абу Абуллох Муҳаммад ибн Исмоил Ал Бухорийнинг «Ал-жомиъ ас Саҳиҳ» тўпламининг тўртинчи жилдида мерос масалалари ёритилган.
Жумладан, Имом Бухорий ҳадисларда инсон ҳуқуқига оид масалалар ўз ифодасини топган, масалан:
-Омонат қўйган кишининг омонатини ўз вақтида адо этинг. Ҳаққингизга хиёнат қилган кишига сиз хиёнат қилманг.
-Иложи борича одамларни олий жазога тортмасликка ҳаракат қилинглар. Лекин олий жазолар ҳам бутунлай бекор қолмасин.
-Ёв томондан бирор киши ўз жонига омонлик сўраб келса, уни ўлдирманг.
-Қайси бирларингга қозилик лавозимини ўташлик тўғри келиб қолса, жахлу ғазаб келганда ҳукм чиқарилмасин, хусумат билан келганларга қарашда, уларни ўтказишда ва уларга имо-ишора қилишда баробар бўлинсин.
-Қачонки, тангри бирор подшоҳга яхшиликни хоҳласа, унга содиқ вазир бахш этади, у унутган пайтда эслатади, эслаган пайтда ёрдамлашади. Агар Тангри подшоҳга ёмонликни истаса, унга ёмон вазир ато қилади, у унутса эслатмайди, эсласа, ёрдамлашмайди.
-Савобли иш қилганингизда хурсанд бўлсангиз, гуноҳ иш қилганингизда хафа бўлсангиз, демак, сиз ҳақиқий мўминдирсиз.
-Меросларингизни тақсимлашда бир-бириларигизга хиёнат ва зулм қилманглар. Зулм қилувчилардан мазлумлар ҳақини ундириб беринглар. Одамларга ўзларингизча инсоф қилинглар.
- Мўминларнинг афзали ҳулқ-атвори яхшиларидир.
-Сизлар одамларни молу-дунёларингиз билан мамнун қила олмайсизлар, балки очиқ юз ва яхши ҳулқларингиз билан миннатдолар қилишларингиз мумкин.
-Фақат хайрли ва савобли ишлар буюрилганда, унга итоат қилиш керак.
-Сизлардан олдинги ўтган қавмлар нима учун ҳалок қилинганлар. Чунки улар ҳурматли одамлар ўғрилик қилса кечирганлар, аммо заиф ва бечора ҳол одамни эса жазолаганлар.
-Икки заиф тоифа, яъни етим ва аёл ҳаққини емоқлик сизларга ҳаром қиламан.
-Биродарларингизга – хоҳ у золим бўлсин, хоҳ мазлум, ёрдам беринг. Сўрадилар –“Мазлумга-ку ёрдам берамиз, золимга ёрдам беришлик қандай бўлади”. Жавоб бердиларки – “Уни зулм қилишдан тўхтатиб қолсангиз, шу унга қилган ёрдамингиз бўлади”.
-Ҳеч бир ота ўз фарзандига ҳулқу одобдан буюкроқ мерос беролмайди.
Маълумки, Ўзбекистонда миллий давлатчилик тўғрисидаги энг қадимги манба “Авесто”дир. У аждодларимиз томонидан яратилган илк давлатчилик тўғрисидаги ижтимоий қараш ҳисобланади. Агар "Авесто"да илгари сурилган ғояларга эътибор берадиган бўлсак, бугунги адолатпарвар — демократик жамият барпо этишга қаратилган ғояларимиз билан ҳамоханг эканлигининг гувоҳи бўламиз.1
Халқимизда азалдан инсон фарзандига, ўз она юртига ҳурмат ва инсониятга бўлган улуғ муҳаббат ғояси ҳар доим баланд бўлган. Инсон ҳуқуқларига оид таълимотнинг вужудга келиши ва унинг ривожланишида, нафақат Европа давлатларининг, шунингдек, Шарқ мутафаккирларининг ҳам ўз ўрни бор. Шарқнинг буюк шоирлари Алишер Навоий, Ҳофиз Шерозий, Шайх Саъдий ва бошқалар ўз асарларида инсонпарварлик ғояларини тараннум этиб, одамлар ўртасида меҳр, оқибат, адолат ва инсоф бўлишини таъкидлаганлар. Улуғ файласуф Абу Наср Форобий ўзининг «Фозил кишилар шаҳри» асарида инсон ҳуқуқлари ҳақида фикр билдириб, инсон бахтиёр ва тинч ҳаёт кечириши учун зарур бўлган жамият ҳақидаги ғояларни илгари сурган.
Жумладан, буюк қадриятларимиз бўлиб келган инсон ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилган қарашлар, яъни шахснинг инсон сифатида жамиятда тутган ўрни, инсонийлик фазилатлари хусусида кадимдан буюк мутафаккирлар, алломалар, донишмандлар ўз фикр ва мулохазаларини билдирганлар. Улар инсон дунёда хурмат ва эҳтиромга лойик эканлигини асарларида ёзиб кетганлар. Масалан, ушбу масалалар Шарқ мутафаккири Абу Наср Форобий сиёсий-ҳуқуқий таълимотларида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, жумладан Абу Наср Форобий фикрича, жамиятда яшовчи шахсларнинг ўзаро муносабати, уларнинг ижтимоий фаолиятлари, жамиятнинг ўзгариши, ривожланиши, бахт саодатга эришиши жамоа аъзоси бўлган инсонларга боғлиқдир. Кишилар ўртасидаги ўзаро хамкорлик, ўзаро ёрдам инсон жамоасини келтириб чикаради. ҳақикатдан хам бу дунёда кишилар бир-бирларига ёрдам берсалар, тинч-тотув яшасалар, ўзаро инсофли бўлсалар, бу жамиятда улар бахт саодатга эришадилар.
Абу Наср Форобий ўз асарида бу ҳақида қуйидаги фикрларини билдиради: «Инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмок учун кўп нарсаларга мухтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни кўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эхтиёж тугилади. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар... натижада инсон жамоаси вужудга келди»1.
Ҳозирги замонда хар бир мамлакатнинг қонунлари, айникса, унинг асосий қонунига унда канча инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг кадриятлари акс эттирилганига қараб бахо берилади. Айтиш мумкинки, қонунларга баҳо бериш учун ушбу меъёр энг асосий ва ҳақикатга мос келадиган ўлчовдир, чунки инсон ҳуқуқларини кафолатга олиш учун жаҳоннинг барча давлатлари томонидан тасдиқланган ушбу ҳалқаро декларациядан устун турадиган бошка ҳужжат йўқ.
Конституциямиз ҳамда сиёсий-ҳуқуқий меросимизда ўз ечими ва қарорини топган энг муҳим талаб-инсон ҳуқуқининг давлат ҳуқуқидан устуворлиги тамойилидир.2 Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон ҳуқуқларини кафолатловчи асосий ҳужжат бўлиб3, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 30 та моддасида киритилган барча қадриятларни қамраб олиб, энг дақиқ ва мукаммал суратда уларни акс эттириши билан жаҳоннинг йирик ва демократик давлатлари асосий қонунлари каторида ўзига муносиб ўрин тутмоқда. Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қобусномадир.1
Бу мазмун инсон манфаатининг энг аввало хамма нарсадан устун туриши, давлатнинг асосий диққат эътиборида эканлигини билдиради. Конституциянинг ҳар бир моддаси, хар бир боби ва бўлимларида инсон ҳуқуқлари баён этилган бўлиб, ушбу ғоялар давлатчилигимиз тарихида давлат бошлиқлари, олиму фузалоларнинг панд-насиҳатлари, асарларининг бош масаласи сифатида асосий ўрин эгаллаган.
Адолат, инсонпарварлик ғояларига Амир Темур салтанати даврида ҳам алоҳида эътибор берилганлигини таъкидлаш жоиз. Маълумки, Соҳибқирон Амир Темурнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини баён қилган асар “Темур тузуклари”дир. Дунёнинг турли тилларига таржима қилинган ушбу асар, давлатни идора қилиш усуллари, қўшинни ташкил этиш қоидалари, урушларда амалга оширилиши зарур бўлган турли ҳарбий услублар сингари қатор сиёсий, ҳуқуқий, ҳарбий ва ахлоқий ғоялар билан биргаликда инсонни ҳимоя қилиш, унинг қадр-қимматини эъзозлаш тўғрисидаги меъёрларни ўз ичига олган. Инсон ҳуқуқлари мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, одамнинг туғилиши ва инсон ҳуқуқларига оид ҳуқуқий нормаларнинг яратилиши билан боғлиқдир.
Маълумки, инсон ҳуқуқларига оид асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжат 1948 йилда Сан-Францискода қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидир. Ушбу Декларация муқаддима ва 30 та моддадан иборат бўлиб, унда инсоннинг асосий ҳуқуқлари, қадр-қиммати, шахснинг беназирлиги ва эркаклар билан аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги тўғрисидаги қоидалар ўз ифодасини топган. Унда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларни тўрт гуруҳга ажратиб таснифлаш мумкин.
Биринчи гуруҳга шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, иккинчи гуруҳга фуқаровий ҳуқуқлар, учинчи гуруҳга сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар, ниҳоят, тўртинчи гуруҳга иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳуқуқлар киради.
Демократик тараққиёт йўлини танлаган ва жаҳон ҳамжамиятига аъзо бўлган Ўзбекистон ҳам ўз фуқаролари учун юқорида санаб ўтилган ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашни ўз зиммасига олди ҳамда ҳуқуқий, демократик ва адолатли фуқаролик жамият қуриш йўлидан бориб инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ижобий ишларини амалга оширмоқда.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши халқимиз тарихида туб бурилиш ясади, янги демократик ҳуқуқий давлат қуриш асосини яратди. Бунда бажарилиши лозим бўлган вазифалардан бири – мамлакатда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла кафолатлаш билан бирга аждодларимизнинг бой сиёсий-ҳуқуқий меросидан фойдаланиб, халқимизнинг равнақи учун хизмат қилишни мақсад қилиб олди. Унда биринчи навбатда, шахс манфаати устун деб белгиланган, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият деб муҳрланган. Шунингдек, шахс ва жамият муносабатларининг барча қирралари акс эттирилган. Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини эътироф этиш, уларга риоя қилиш, таъминлаш, ҳимоялаш, ҳар қандай ноқонуний аралашув ёки чеклашдан муҳофаза қилиш вазифасини давлат ўз зиммасига олган.
Фуқароларнинг Конституцияда белгиланган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқлари жаҳондаги ривожланган давлатлар, умумэътироф этилган халқаро ҳужжатлар талабларига монанд равишда кафолатланган. Бош қомуснинг ҳар бир нормасида ўзбек менталитети, тарихи, кўп миллатли халқимизнинг иродаси, инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлиги, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда улуғ халқимиз тафаккури дурдоналари билан бойитилган юксак маънавият ва маърифат ғояларига асосланган.
Жамиятда шахснинг тутган ўрни ва мавқеи, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчлари конс­титуциявий ҳуқуқ нормаларида ўз ифодасини топган. Инсон ва жа­мият, шахс, давлат муносабатларидаги қатор муаммолар ечимини топишда, авваламбор, шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатига қанчалик эътибор берилаёт­ганлиги катта аҳамиятга эга. Шахс ҳуқуқий ҳолатининг асослари, унинг таркибий қисмлари ҳар бир тараққий этган мамлакатлар конституциялари ва конституциявий қонунларида мус­таҳкамлаб қўйилган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – Конституциянинг асосий принципи, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши ва пировард мақсади Юртбошимиз томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги беш стратегик йўналиш белгилаб берилган: 1)инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини вужудга келтириш; 2)инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган принциплари ва нормалари асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш; 3)қабул қилинган қонунларга оғишмай амал қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида қонун устунлигини таъминлаш; 4)одил судлов ислоҳотини амалга ошириш йўли билан бутун суд тизимини демократлаштириш; 5)аҳоли, айниқса, ёшлар ва мансабдор шахслар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида ҳуқуқий-тарбиявий ишларни тубдан яхшилаш, уларнинг онги ва маданиятини юксалтириш.
Инсон ҳуқуқлари масаласи ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидандир. Инсон ҳуқуқлари жамиятнинг энг олий қадриятидир. Инсон ҳуқуқлари муҳим конституциявий институтдир. “Инсон ҳуқуқлари” – бутун инсониятнинг интилишлари, орзу-умидларини ўзида жамлаган кенг қамровли тушунча. Инсон ҳуқуқлари ҳозирги замон тараққиётининг асоси ва давр талаби, демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиси, ҳар бир давлатнинг демократик тараққиёти даражасини кўрсатувчи мезондир. Шунинг учун ҳам инсон ҳуқуқлари хал­қаро ҳуқуқда ва миллий ҳуқуқий тизимда муҳим ўрин тутади.
Инсоният ўз тарихий ривожланиши жараёнида инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизимини яратган. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик – инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари ҳақидаги қонунлар мажмуи. Бу қонунлар қаторига инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунлар киради.
Ўзбекистон Республикаси ўз Конс­титуциясида инсон ҳуқуқларига оид қуйидаги муҳим халқаро-ҳуқуқий қоидаларни мустаҳкамлаган: биринчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилиш – давлатнинг мажбурияти; иккинчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тизими халқаро ҳуқуқий андозаларга мос келиши ва бу соҳада халқаро ҳуқуқнинг устунлиги; учинчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари унга туғилганидан бошлаб тааллуқли эканлиги, яъни табиий ҳуқуқ ғояси ва назариясининг эътироф этилиши; тўртинчидан, ҳаммага ва ҳар кимга инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларининг тенг ва баробар тааллуқлилиги; бешинчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат идоралари фаолиятининг мазмунини ташкил этиши; олтинчидан, фуқароларнинг кафолатланган суд ҳимояси билан таъминланиши; еттинчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахслар ҳуқуқларининг бузилмаслиги зарурлиги.
Демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти қурилиши барча фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасига дахлдор бўлган билимларни етарли даражада эгаллашини тақозо этади. Ҳозирги пайтда инсон ҳуқуқлари БМТнинг қарийб 80дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатларида мустаҳкамланган. Эндиликда дунёда инсон ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқий нормалар тизими ҳамда уларнинг кафолатлари механизмларини ялпи ҳолатда мус­таҳкамлашга йўналтирилган халқаро гуманитар ҳуқуқ шаклланмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича барча нормаларни бажариш давлат идоралари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг мажбурияти ҳисобланади. Унда жамият кенг қатламларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақидаги билимларга эга бўлиши катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликнинг ўзига хос хусусиятларига: инсон ҳуқуқларини тўла амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш; одил судловни ривожлантириш; инсон ҳуқуқларига оид халқаро ва миллий институтларни ривожлантириш; янги демократик институтларни, жумладан, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш киради.
Конституцияда мустаҳкамланган, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар ва миллий анъаналарнинг ҳаётга татбиқ этилиши жамиятимизнинг янгиланишига кўмаклашади, мамлакатимиз фуқароларида янгича турмуш тарзи ва тафаккурни шакллантиради.
Хулоса сифатида айтиш жоизки, Конституциямиз, шубҳасиз, фуқароларимиз онгида инсон, унинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, мустақиллик, эркинлик, масъулият, ўз манфаатларини юрт манфаатлари билан уйғун ҳолда кўриш каби эзгу ғояларни қарор топтиришга хизмат қилади.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish