Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларни


-мавзу. Ёрдамчи мактабда математика дарсига қўйиладиган талаблар



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/98
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#98466
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   98
Bog'liq
aqlij rivozhlanishida muammosi bolgan bolalar boshlangich talimi nazariyasi va metodikasi

5-мавзу. Ёрдамчи мактабда математика дарсига қўйиладиган талаблар. 
Ақли ривожланишида муаммолари бўлган болаларда математик 
билимларни шакллантириш 
Режа: 
1.Ёрдамчи мактабда математика дарсларига қўйиладиган талаблар 
2. Ақли ривожланишида муаммолари бўлган болаларда математик билимларни 
шакллантириш 
Ёрдамчи мактабда дарсларнинг хусусиятлари ўқув-чиларнинг математик 
материални ўзлаштирнш хусуси-ятларига боғлиқ: материалнинг абстракт 
характерда бўлиши кўрсатма воситаларини, ўқитишнинг фаол усулларини тўғри 
танланишини, дарс давомида ўқувчи фаолиятининг турли-туман бўлишини, 
ўқувчиларга. як-ка тартибда ва табақалаштириб ѐндашишни талаб қи-лади ва ҳ. к. 
Дарсни ўтказишга тайѐргарлик кўришда энг олдин дарснинг асосий 
мақсадларини пухта ойдинлаштириб олиш зарур. 
Дарс мақсадларини муваффақиятли амалга оши-ришнинг тўғри йўлларини 
топишда дарснинг таъли-мий, тарбиявий ва коррекцион вазифаларини, ақли заиф 
боланинг иродавий соҳа сферасини, ҳиссиѐтни, ўқувчиларнинг билишга оид 
қизиқишларини ва қоби-лиятларини ривожлантирувчи вазифаларни аниқлаш 
ѐрдам беради. 
Дарснинг мақсад ва вазифалари белгилаб олинга-нидан кейин ўқитувчи дарсда 
қилинадиган ишлар маз-мунини аниқлашга киришади. 
Дарс мазмунини аниқлаш учун ўқитувчи ҳозирги замон дарси мазмунига 
қўйиладиган ушбу талабларга риоя қилиши керак. 
1. Дарснинг мазмуни дастурга мувофиқ бўлиши лозим. 
2. Ҳар бир дарс аниқ мавзуни ва мақсадни кўзда тутиб тузилган бўлиши лозим. 
Шунга кўра математика дарси ҳам арифметик, ҳам геометрик материални ўз ичига 
олади ва дарснинг ичида бир неча материал ки-ритилади. Лекин ҳар бир 
математика дарсида битта бош дидактик мақсад бўлиши керак. Уқув мақсади 
қаторида математика дарсларида яна коррекцион-тар-биявий мақсад ҳам 
киритилади. 


96 
3. Уқув материали мазмуни ўтилаѐтган мавзуга, йкка тартибда табақалаштириб 
ѐндашиш талабларига жавоб бериши, дарснинг мақсадига мос келиши, ўқув-чига 
тушунарли бўлиши, илмий бўлиши, ҳаѐт ва меҳ-нат билан боғлиқ бўлиши керак. 
Дарсда арифметик материал ва геометрик материал, назарий ва амалий 
материал, ҳисоблаш машқлари ва масалалар ечиш бир-бнри билан боғлиқ 
бўлиши ке-рак. 
4. Математика 
дарсида иш услубияти ва усуллари ўқувчининг ѐш 
хусусиятларига жавоб бера олиши, уларнинг билиш фаолиятини тузатиши ва 
ривожланти-риши, ақлий ва амалий анализ ва синтез қилиши, умумлаштириш 
фаолиятларини шакллантиришга қара-тилган бўлиши керак. 
5. Математика дарсининг ҳа|р бир босқичида ўқув-чилар томонидан дарсларни, 
билим ва малакалари қандай ўзлаштирилаѐтгани текшириб борилиши лозим. 
6. Дарс зарур бўлган барча ўқув қуроллари, жум-ладан, дарслик, дафтар, 
кўргазмали қурол ва дидактик материаллар, ўлчов ва техник асбоблар билан таъ-
минланиши керак. 
7. Ҳар бир математика дарси ташкилий аниқлиги билан ажралиб туриши, яъни 
дарснинг ҳар бир қисми аниқ мақсадга эга бўлиши ва дарснинг асосий мақса-дига 
бўйсуниши, дарсни пухта режалаштириш ва ҳар бир қисмлари орасида вақтни 
тўғри тақсимлаш керак. 
Фронтал иш якка тартибда ва табақалаштириб ѐндашиш билан қўшиб олиб 
борилади. 
7. Математика дарсларида ўтилганларни такрорлаш ҳар бир дарсда олиб 
борилиши керак, яъни узлуксиз такрорлаш принципига амал қилиш керак. 
8. Ҳар бир дарсда ўқитувчи ўқувчининг нутқини ўстириши, сўз луғатини янги 
математик атамалар, ибо-ралар билан бойитиши, бола нутқининг аниқлигини, 
грамматик тўғри тузилишини кузатиши керак. 
9. Математика дарслари бошқа фанлар билан, меҳ-нат дарслари билан 
чамбарчарс боғланган бўлиши ке-рак. 
10. Математика дарслари амалий йўналган бўли-ши, ѐрдамчи мактаб 
ўқувчиларининг ижтимоий мосла-шиш ва реабилитация масалаларини ҳал қила 
олишп керак. 


97 
11. Математика ўқитувчиси ўқувчиларга намупл бўлиши керак. У ўқув 
материалини яхши билиши, ўқи-тиш услубиятини пухта эгаллаган бўлиши, нутқи
рл вон, болаларга тушунарли, ҳиссиѐтли бўлиши керак. 
12. Математика дарси ўқувчиларда фикр уйғотмо гина қолмай, балки уларда 
сезишни ҳам равонлаштм риши керак.
13. Уқитувчи дарснинг ҳиссий томонини эсдан чиқар-маслиги керак. У 
математик ҳолат ва фактларга қизи-қувчанликни тарбиялаши керак. 
14. Математика дарсларида ҳимояловчи режим та-лаблари амалга оширилиши 
керак. Дарсда иш фаолия-тининг бйр тури иккинчи тури билан алмашиниб тури-
лиши, жисмоний машқлар дақиқалари ўтказилиши, дарс материали ақли заиф 
ўқувчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатларини, ишлаш қобилиятларини ва тез 
чарчашларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши керак. 
Мактабда ва шу жумладан ѐрдамчи мактабларда расм бўлган одатга мувофиқ 
ўқитувчи ярим йиллик режа ва ҳар бир чоракка ажратилган тақвим режаси ва ҳар 
бир дарсга алоҳида кундалик дарс режаси ту-зади. 
Чорак режаси қуйидаги қисмлардан ташкил топади: 
1. Номерлар тартиби. 2. Мавзу бўлимларининг номи. 3. Соатлар миқдори. 4. 
Бажарилиш вақти. 5. Дарс-да фойдаланиладиган жиҳозлар. 6. Эслатма. 
Режани директор тасдиқлагач, у расмий ҳужжатга айланади ва ўқитувчи унга 
амал қилади; мактаб раҳ-барлари бу ҳужжат асосида унинг ишини назорат қи-либ 
борадилар. 
Уқитувчи чорак режасига амал қилган ҳолда ўтилиши керак бўлган ҳар бир 
мавзу юзасидан кундалик дарс режаси тузиши керак. Бу режага қуйидагилар 
мфпгилган бўлиши керак: 
1. Дарснинг ўтказилиш вақти ва унинг мавзу режа бўйича тартиб саноғи. 
2. Дарс мавзусининг номи. 
Чарснинг асосий дидактик мақсадлари, таълимий, тарбиявий ва коррекцион 
вазифалари. Дарсда фойдаланиладиган жиҳозлар. Дарснинг тузилиши, яъни 
дарснинг асосий қисми, босқичларини, уларнинг тартиби ва ўтказишга кетадиган 
вақтни тахминан аниқлаш. Янги материални ўрганиш, мустаҳкамлаш ва такимга 
оид ишларнинг мазмуни. Дарснинг ҳар бир қисмида бажариладиган ўқув - 
усуллари. 


98 
Дарснинг боришида сўралиши керак бўлган ўқув-фаолиятлари. 
9. Уй вазифаси. 
Доскада (дафтарда) бажарилиши керак бўлган ѐзуо-ларни алоҳида ажратиб ѐзиш 
мақсадга мувофиқдир. 
Дарснинг мазмуни пухта ўйлаб чиқилган ва ўқувчи-лар янги билим оладиган 
қилиб режалаштирилган бў-лиши керак. Ҳар бир дарсда ўқувчилар билан бирга-
ликда бугунги дарсда қилинган иш якунланиши лозим. 
Уқитувчи математика дарсига тайѐрланар экан, у чо:рак режасига албатта амал 
қилиши ва ундан четга чиқмаслиги лозим. 
Уқитувчининг маълум бир ўқувчилар гуруҳи билан ўқув ишига тайѐрланиши 
ўқув йили бошидан олдинроқ бошланади. Янги ўқув йилида қайси синф билан иш 
олиб боришлигини билган ҳолда, ўқитувчи олдиндан шу синф учун дастурлар 
билан танишиб чиқади, дарслик-ларни, қўшимча адабиѐтни, кўргазмаларни 
ўрганиб бо-ради. Методик адабиѐтларни ўқийди, дарсликларни таҳлил қилади ва 
тажрибали ўқитувчилар билан суҳ-батлашади. 
Уқитувчи болаларни биринчи йил ўқитадиган бўл-са, ўқув йили бошланмасдан 
келгуси ўқувчилари ҳақи-да бўлган маълумотлар билан, ўқувчиларнинг ота-она-
лари билан танишиб чиқади. Ўқучилар билан суҳбат олиб боради. Ўқучиларнинг 
математикадан тайѐргар-лигини олдиндан текшириб кўради. Ҳар бир ўқувчининг 
синфга математикадан қандай тайѐргарлик билан кел-ганини текшириб кўриш, 
ўқитишнинг дастлабки босқи-чида, синфда машғулотларни тўғри ташкил қилишда 
ўқитувчига ѐрдам беради. 
Уқитувчи ҳар бир дарсга пухта тайѐрланиши ва бунда ҳар бир боланинг 
билимларини назарга олиши керак. Дарсдан кейин ҳар бир ўқитувчи ўз дарсини 
таҳлил қилиши лозим. Дарс материалларини тушунти-ришда рўй берган 
қийинчиликлар дарсдан кейин таҳ-лил қилинмаса, бу албатта, ўқитувчининг 
бундан ке-йинги дарсларида юқори натижаларга эришувига тўс-қинлик қилади. 
Маълумки, математика фани асосий фанлардан би-ри бўлиб, ақли заиф болалар 
учун энг қийин фандир. Бунда улгурмовчилар фоизи анча баланд бўлади. 
Уқитувчи ўқувчиларнинг камчиликларини якка тар-тибда ҳисобга олган ҳолда 
математикадан дастурдп белгиланган ўқув материалини ўзлаштирмовчи
ўқувчилар учун шахсий режа тузади, улар билан қўшимча машғулотлар ўтказади. 


99 
Шу синфдаги кучли ўқувчи-ларни ѐки бошқа синф ўқувчиларини қолоқларга 
бириктириб қўйиши ҳам мумкин. Бу «бириктириш» баъ-зан «репетитор»нинг ўзи 
учун ҳам фойдали бўла-ди. Аммо бунга меъѐридан ортиқ қизиқиб кетиш яра-
майди, чунки бу тадбир ундан бошқа ўқув ишлари билан етарли даражада банд 
бўлган тиришқоқ, инсоф-ли ўқувчилар учун ортиқча юк бўлиб қолади. 
Ёрдамчи мактабларда ўқув ишларини ташкил этишнинг асосий шакли турли 
усуллар қўлланиб ўтка-зиладиган дарс бўлиши керак. 
Дарс ўқув-тарбиявий жараѐнни ташкил қилиш шакл-ларидан бири ҳисобланади. 
Ердамчи мактабда мате-матика дарсининг хусусияти ўқув фанининг ўзига хос-
лиги, уни мақсад ва вазифалари, ўқувчилар таркиби ва ѐрдамчи мактаб олдида 
турган умумий вазифалар билан белгиланади. 
Математика дарсида ўқувчиларни ҳар хил матема-ТИК билимлар билан 
қуроллантириш, уларнинг кўник-ма ва малакаларини шакллантириш, масала 
ечишга ўргатиш билан бирга, ѐрдамчи мактаб ўқувчиларининг Швхси, уларнинг 
билиш фаолиятидаги егишмовчиликлари тузатилади. 
Грдамчи мактаб математика дастурида кўзда тугатилади ўқув материали мазмуни 
математика дарслари мзмунида ва тузилишида акс эттирилади. Математика
дастурида, арифметик ва геометрик материални ўрганиш, ўқувчиларни
миқдорлар билан, | асбоблари билан таништириш ва уларни ўлчов бирликлари
(м, см, дм, мм) билан ўлчашлари кўзда тутилади. Шунинг учун кўпинча битта 
математика дарсга бир хил бўлим материаллари киритилади, бу эса дарсни
уюштиришга, тузилишига, усулларни танлашга таъсир қилади. Битта материал 
билан фақат ўқувчиларни таништириш ва уни бирламчи мустаҳкам-лашни 
режалаштирса, шу дарснинг ўзида бошқа мате-риални чуқурлаштириши, 
умумлаштириши; система-лаштириши керак, би|р хил билимлар эса мустаҳкам 
кўникма ва малакаларни ишлаб чиқишни ва мустаҳ-камлашни ҳамда уни янги 
вазиятда қўллашни талаб қилади. Дарсга кўпинча ўқувчиларни янги билимларни 
идрок қилишларига тайѐрлайдиган материал кирити- 
лади. 
Дарсда ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш да-ражалари ҳам ҳар хил 
бўлади. Бир хил ўқувчилар янги материални фақат бамаъни идрок қилишса, 
бошқалар бу билимларни ўхшаш вазиятларда қўллай ҳам олади-лар. Битта синф 


100 
ўқувчиларига сон ѐки шаклларни ҳисоблашнинг янги усулини, амалларнинг янги 
хусу-сиятини эслаб қолишлари учун ва уни масала ечишда фақат ўхшаш 
вазиятдагина эмас, балки янги вазиятда ҳам қўллай олишлари учун ҳа;р хил 
миқдорда дарслар талаб қилинади. 
Ўқучилар томонидан билимлар турли даражада ўзлаштирилишини ва 
материалнинг астасекин ўрганилишини ҳисобга олиш учун ўқитувчи материални 
тўғри режалаштириши шарт. Мавзу бўйича ҳамма дарслар системасини, 
ўқувчиларнинг билиш имкониятларини ҳамда уларнинг билимлари ҳолатини, 
кўникма ва ма-лакаларини аниқ тасаввур қилиши шарт. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish