Дарс ҳақида махсус фикрлар:
__________________________________________________________________ __________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
БАҲОЛОВЧИ: Имзо ________ Ф.И.Ш.____________________________ Сана:_______________________
Эслатма: Дарсга берилган баҳо қўйилган баҳоларнинг ўртачасидан иборат бўлади. Уни ҳисоблаш учун ҳар бир бандлар бўйича қўйилган балларнинг ҳаммаси қўшилиб, бандлар сони (27) га бўлинади:
Ўртача баҳоБарча бандлар бўйича қўйилган баллар =
Барча бандлар \
Баҳолаш диапазонлари: 2,5 гача -―қониқарсиз‖
2,5 дан 3 гача - ―қониқарли‖
дан 4 гача - ―яхши‖
дан 5 гача - ―аъло‖
КЎЧМА МАШҒУЛОТ
1-кўчма машғулот: Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиѐсати Машғулот мақсади: тингловчиларга иқтисодий билим асослари фанини ўқитишда бугунги кундаги иқтисодиѐт фани соҳасидаги илмий янгиликлар, тенденцияларни ўзгариши ва илмий-тадқиқот ишлари ҳақиданазарий ва методик маълумотларни бериш кўзда тутилади.
Машғулотни ўтказиш тартиби: Мазкур кўчма машғулот олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида дарслар ўтказиш ҳамда профессорўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш асосида ташкил этилади. Бу жараѐнга кўчма машғулот ташкил қилинган муассасанинг илмий салоҳиятли мутахассислари жалб этилади, уларнинг маърузаларини тинглаш, ўзаро давра суҳбатларни ташкил этиш орқали тингловчиларни қизиқтирган мавзулари бўйича назарий ва методик билимларни бериш, кўзда тутилади. Иқтисодий фанлар доирасида олиниб борилаѐтган илмий-тадқиқот ишлар билан таништирилади. Кузатилган дарс асосида тренинг-семинар ўтказиш. Ҳар бир тингловчи мутахассислиги бўйича 1 соатлик дарс ишланмаси ва шу дарснинг технологик харитаси илова қилади.
Режа: Бозор иқтисодиѐти шароитида тақсимот қонунининг амал қилиш хусусиятлари.
Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари.
4. Давлатнинг ижтимоий сиѐсати. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг асосий йўналишлари.
1. Бозор иқтисодиѐти шароитида тақсимот қонунининг амал қилиш хусусиятлари. Ҳар қандай иқтисодиѐтнинг бош масаласи инсон ва унинг эҳтиѐжларини қондиришдан иборат. Эҳтиѐжларни қондириш учун неъматлар ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади. Истеъмол қилиш учун эса аввало тақсимланади. Тақсимот турли тармоқлар, соҳалар , корхоналар, у ѐки бу ижтимоиий гуруҳлар, оилалар, алоҳида ходимларнинг улушини белгилайди. Бу албатта инсоннинг жамиятдаги ўрни, ишлаб чиқарилган моддий неъматларни тақсимлаш муносабатларига боғлиқ бўлади.
Тақсимот энг аввало микроиқтисодиѐт миқѐсида юз беради. Бирламчи тақсимот бирламчи асосий даромадлар шаклланади ва сўнгра бу даромадлар қайта тақсимланади. Тақсимот жараѐнида даромад яратишда қатнашмаганлар ҳам қўшилади. Тақсимот макромиқѐсида, яъни иккиламчи таризда юз беради.
Жамият аъзолари ўз хиссаларини қўшиб турли-туман товар ва хизматлар яратадилар ва мана шу яратилган неъматлар истеъмол қилиш учун тақсимланади. Хар бир жамият аъзоси ўз улушини пул шаклида олади. Манашу пул даромади унинг эҳтиѐжи учун керакли бошқа товар ва ҳизматларга сарфланади.
Хамма гап мана шу улушни қанча бўлиши ва қандай тақсимланишида.
Адолатли тақсимот тўғрисидаги қарашлар тўрт гуруҳга бўлинади:
Эгалитар тақсимот. У французча тенглик деган сўздан олинган бўлиб, бу тақсимот тарафдорларининг фикрича неъматлар барча жамият аъзоларининг ўртасида тенг тақсимланиши керак.
Роулсчасига тақсимот. Бу тақсимот америкали Жон улс номи билан боғлиқ. Унинг фикрича тақсимот шундай бўлиши керакки , бунда энг камбағалга нисбатан нормал ҳаѐт кечириш таъминланиши керак.