Ўзбекистон республикаси халқ таьлими вазирлиги


Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси



Download 1,75 Mb.
bet85/98
Sana18.07.2022
Hajmi1,75 Mb.
#821064
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98
Bog'liq
IQTISODIY BILIM ASOSLARI FANINI O‘QITISH METODIKASI

2. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси
Тақсимотни бу усулларига мос равишда қуйидагт шахсий даромад турлари мавжуд.

  1. Кишиларнинг мехнат ва меҳнат натижаларига мос бўлган шахсий даромадлари.

  2. Моддий ресурсларга эгалик натижасида бўдган шахсий даромадлари.

  3. Муҳтожликни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий фаровонликдан тушадиган шахсий даромадлари.

  4. Қайта тақсимлаш жараѐнида тушадиган шахсий даромадлари.

  5. Молия-кредит ташкилотлари ва бошқа мустақил таркибий бўлинмалардан тушадиган шахсий даромадлари.

  6. Меросга қолдирилган, бепул бериладиган, хадия қилинадиган ва омад келишидан ва бошқа турдаги шахсий даромадлар.

Бозор тизимида шахсий даромаднинг ўсиши жамиятда фаровонлик даражасининг юксалишига асос бўлади. Яратилга ЯММ тақсимланиши ва қайта тақсимланиши натижасида даромад шаклланди.
Даромад – бу форсча сўз бўлиб, кирим, кириш деган маънони билдиради. У бирор фаолият эвазига олинадиган пул, фойда, бойлик маъносини англатади.
Бунга биноан олинган даромадлар ишлаб чиқариш омиллари даромадлари ѐки бозор даромадлари ҳисобланади ва ҳар бир омил ўз эгасига алоҳида даромад келтиради. Ишчи кучи эгаси иш ҳақи, капитал эгаси фойда, кўчмас мулк эгаси рента, пул эгаси фоиз, акция эгаси дивидент шаклида даромад олади.
Тақсимот қонунига кўра, даромадлар эквивалент яъни баббаравар, тенгма-тенглик тамойилига асосланиши – ҳар бир субъект ўз қўлидаги ишлаб чиқариш омили ѐрдамида товар ва хизматлар яратишга қўшган ҳиссасига қараб даромад олиши керак. Бундай даромадлар иқтисодиѐтда бозор даромадлари деб аталади. Бу асосий даромад тури бўлсада у ягона даромад эмас, ундан ташқари бозор тамойиллари эмас, балки инсонпарварлик қоидаларига асосланган нобозор даромадлари ҳам бўлади.
Аҳоли шахсий даромади таркибий тузилиши

  1. Пул ва натурал шаклдаги иш ҳақи ва маош

  2. Қуролли кучлар хизматчиларининг пул ва натурал кўринишдаги таъминотлари

  3. Тадбиркорларнинг ажратмалари:

а) ижтимоий суғурта ва шу кабиларга
б) бошқа мақсадларга.

Ижтимоий бандликдан олинадиган даромадлар

  1. Эркин касблардаги шахслар

  2. Фермерлар

  3. Бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар ва савдогарлар

Ўзини-ўзи банд
қилишдан даромадлар

7) Рента, соф фоиз, дивидендлар

Мулкдан олинадиган даромадлар

  1. Жорий трансфертлар, компанияларнинг хайриялари

  2. Давлат нафақалари ва бошқа тўловлар

Трансферт даромадлари

Бозор даромадлари турли шаклларда намоѐн бўлиб, улардан бири меҳнат эвазига олинган даромаддир. Бу иш ҳақи, фойдадан бериладиган мукофотлар ва бошқалардан иборат бўлади. Иш ҳақи – иш кучининг бозор нархи бўлиб, у сотилгандан сўнг ўз эгасига меҳнат даромади шаклида тегади.


Бозор иқтисодиѐтида иш ҳақи даромаднинг асосий қисми, аммо ягона даромад эмас. Ривожланган бозор мамлакатларида у ахоли жами даромадларининг 2/3 қисмини ташкил этади. Иш ҳақи миқдорининг кўп ѐки оз бўлиши одатда, меҳнат бозоридаги иш кучига талаб ва иш кучи таклифининг нисбатига, меҳнатнинг унумдорлик кучига, бозор талабига мос равишда ишлай билишига боғлиқ бўлади.
Фойда, фоиз, дивидент, рента, мулкдан келадиган даромад уларнинг миқдори, унинг эгаси томонидан қанчалик самарали ишлатилишига қараб бўлади.
Давлат томонидан қарилик ва ногиронлик ѐки боқувчисиз қолганларга бериладиган пенсия, нафақалар, бир йўла ѐрдам пуллари, стипендиялар ва турли натурал тўловлар, нобозор даромадларини ташкил этади. Бу тўловларни давлат фирмалари ва айрим ҳомийлар ташкил этиб, шу ҳисобдан муҳтожларга бепул овқат, кийим-кечак, дори-дармон берилади, бепул хизматлар кўрсатилади.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ахоли даромадлари иш ҳақи тадбиркорлик фаолиятдан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия, турли хил ѐрдам шаклидаги пул тушумларидан, мулкдан фоиз, дивидент, рента шаклидаги даромадлардан, қимматли қоғозлар, кўчмас мулкдан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан, ҳунармандчилик, касаначилик, турли хил хизматлар кўрсатиш ва молия кредит, банклардан келадиган даромадлардан ташкил топади.
Ялпи даромадлар таркибида шу давр мобайнида мулк даромадлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадлар кўринишидаги янги даромад турлари пайдо бўлди. Табиийки, собиқ мустабид тузум давридаги марказлаштирилган режали иқтисодиѐт шароитида аҳолининг бундай даромад манбалари шаклланишига мутлақо йўл қўйилмас эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (уй хўжа-ликларини ўртача ой давомида таҳлил қилганда) Янги турдаги бундай даромадлар ҳиссасига 2010 йилда ялпи даромадларнинг 47 фоизи тўғри келди. Янги турдаги ушбу даромадларнинг афзаллиги шундаки, аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги фаоллашуви оила ялпи даромадларининг жадал равишда ошиб бориши учун рағ-батлантирувчи бозор омилларини яратади, марказлаштирилган иқтисодиѐт шароитида кенг тарқалган боқимандалик ва даромадларнинг бир хилда бўлиши даражасини пасайтиради. Ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг босқичма-босқич ошириб борилиши ялпи даромадлар таркибидаги, ўтиш даврининг дастлабки йилларида бўлгани каби, улуши янада пасайиб кетишининг олдини олди. Ҳозирги пайтда аҳолининг ялпи даромадларида ойлик иш ҳақининг улуши барқарор ҳолат, яъни 30 – 32,1 фоиз даражасида сақлаб қолинмоқда.
Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан аҳоли даромад-ларини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг қабул қилиниши, ҳаѐтимизда тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораѐтган ўрта синфни шакллантириш имконини берди. Эксперт хулосаларига кўра, ўртача даромадга эга бўлганлар, агар 1990 йилда аҳолининг 18 фоизини ташкил этган бўлса, 2000 йилда уй хўжаликларини тадқиқ этиш натижаларига кўра бу кўрсаткич 24 фоизга етгани аѐн бўлди. 2010 йилда эса 60 фоиз уй хўжаликлари ўртача даражадан кам бўлмаган барқарор даромадга эга бўлган.
Ахоли даромадлари даражасини аниқлашда номинал, ихтиѐрида бўлган ва реал даромад тушунчаларидан фойдаланилади.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish