Номинал даромад – ахоли томонидан маълум вақтда пул шаклида олган даромадларининг миқдори.
Ихтиѐридаги даромад – номинал даромаддан солиқлар ва турли мажбурий тўловлар чиқариб ташлангандан сўнг, ахоли ихтиѐрида шахсий истеъмол ва жамғариш учун қоладиган даромад.
Реал даромад – ахолининг ихтиѐрида қолган даромадга қанча товар ва хизматлар сотиб олиши билан аниқланади, даромаднинг харид қобилиятини англатади ѐки реал даромад – бу истеъмол этиладиган товар ва хизматларда ифода этилган даромад бўлиб, муайян нарх-наво шароитида пул даромадларига бозорда нима берилишини билдиради.
Реал даромад икки нарсага боғлиқ бўлади.
а) қўлда мавжуд бўлган пул даромадининг ѐки ахоли ихтиѐрида қолган
даромаднинг миқдорига тенг;
б) пул бирлигининг харид қобилияти. Бу бозорда нархга боғлиқ
бўлади, яъни нарх қимматлашса у камаяди, нарх арзонлашса ортади.
Масалан, ўқитувчининг бир ойлик қўлга теккан ѐки ўз ихтиѐрида қолган даромади 200 минг сўм. Шу пулга 100 минг сўмлик кийим-кечак, 60 минг сўмга озиқ-овқат товарлари, 40 минг сўмига рўзғор учун зарур товарлар, уй-жой анжомлари, болаларига мактаб товарлари харид қилиш мумкин. Нарх пасайса 90 минг сўмга кийим-кечак, 50 минг сўмга озиқ-овқат товарлари, 30 минг сўмга уй-рўзғор анжомлари, болалар учун турли хил ўқув қуроллари харид қилса (200-170-30) 30 минг сўм қолади. Шу пулга қўшимча равишда товарларни харид қилиш мумкин. Бу истеъмолни орттиради, нархлар ошса истеъмол қисқаради. Шунинг учун реал даромад аниқланганда нархларнинг ўзгариши ҳисобга олиниши зарур. Бунинг учун истеъмол товарлари нархининг индексидан фойдаланилади. Бу товарлар таркибига кўпчилик истеъмол қилинадиган товарлар тўплами кирадики, у истеъмол савати деб юритилади. Истеъмол савати ишлаб чиқаришни ривожланиши ва кенгайиши билан ўзгариб кенгайиб боради, янги товар ва хизматлар кириб келади. Масалан, бир вақтлар шахсий автомобилга эга бўлиш, телевизор, компьютерлардан, уяли телефон алоқасидан фойдаланиш харажатлари истеъмол саватига кирмаган. Бугун эса булар одатдаги истеъмол товарларига айланиб бормоқда ва истеъмол саватига киради.
Бозор иқтисодиѐти шароитида даромадларнинг табақаланиши ѐки тенгсизлиги ҳукм суради. Бозор шароитида ҳамма бир хил тенгликка асосланган даромад ололмайди. Чунки кимдир кўп пул топса, кимдир кам топади. Чунки пулни кўп, оз топиш энг аввало инсоннинг иш қобилиятига, ижтимоий-иқтисодий муҳитга боғлиқ. Бу муҳит ҳар бир шахснинг иш қобилиятини тўлароқ юзага чиқара олса ишлаб пул топиш кўпаяди, агар акси бўлса камаяди.
Бозор иқтисодиѐти пул топиш учун, қонуний равишда тенг имкониятлар беради, лекин бу имкониятдан фойдаланиш ҳар хил бўлади ва бу ўз навбатида турмуш даражасида фарқланади ва бу даромаднинг ҳар хиллигида юз беради. Кишилар турмушини фарқлантирувчи яна бир омил ижтимоий-демографик ҳолат бўлиб, оила таркибининг ҳар хиллиги билан юз беради. Оила таркибида меҳнат қилиб пул топарлар кўп бўлса, боқимандалар оз бўлса, албатта у жон бошига ҳисобланганда кўп бўлади. Шунинг учун кўп болали оилаларда ихтиѐридаги даромад ҳажми катта бўлсада, у жон бошига ҳисобланганда кам чиқади. Мисол учун икки оилани олиб кўрайлик. Биринчи оилада 5 киши бор 3 киши пул топади. Ҳар бирининг даромади ойига 100 минг сўм 2 киши боқиманда. Бу оиланинг жами даромади 300 минг сўм бўлиб, жон бошига 60 минг сўмдан тўғри келади. Иккинчи оилада 6 киши бор улардан фақат 2 киши ишлаб ойига 200 минг сўм даромад топади, лекин бу ерда боқиманда 4 киши, жон бошига даромад 33 минг сўмга тўғри келади. Даромадларнинг фарқланиши (60>33) пул топишга эмас балки, оила аъзолари сонига, боқимандалар сонига боғлиқ.
Даромаднинг фарқланиши унинг табақаланиши-дифференца-цияси, деб юритилиб даромадлардаги тенгсизликни кўрсатади.
Даромадлардаги тенгсизлик аниқланганда хонадонлар 5 та квинтелга (гуруҳга) бўлинади. Бунда хонадонлар қуйидан юқорига, яъни паст даромаддан юқори даромад сари жойлаштирилади (1 квинтель – ўта камбағаллар, 2 квинтель – камбағал, 3 квинтель – ўртаҳол, 4 квинтель - бой, 5 квинтель – ўта бойлардан иборат бўлади).
Турли квинтелдаги хонадонларнинг умумий хонадонлар сонидаги ҳиссаси (% ҳисобида) уларнинг жами даромаддаги ҳиссаси билан таққосланади. Бу билан хонадонларнинг қандай даромадларнинг қандай қисмини олинганлиги аниқланади. Одатда қуйи квинтеллардаги хонадонларнинг даромаддаги ҳиссаси кичик бўлади, яъни масалан 10 % хонадон 5-6 % даромадни олади. Ваҳоланки, юқо-ри квинтелларда хонадонлар сони кам бўлсада, улар даромаднинг катта қисмини оладилар. Айрим мамлакатларда оз миқдордаги 4-5 фоизни ташкил этган бой оилалар даромадларнинг катта қисмини оладилар.
Бугунги кунда ривожланаѐтган мамлакатларда ишлаб чиқаришни ўсиши, ахолининг турмуш даражаси кўтарилаѐтганлигига қарамай, энг бой ва энг камбағаллар ўртасидаги тафовут ошиб бормоқда. БМТ нинг маълумотига кўра, дунѐдаги энг бой 3 одамнинг бойлиги Африка, Осиѐ, Лотин Америкаси қитъасидаги 48 та кам ривожланган мамлакатларнинг йиллик ялпи ички маҳсулотидан ортиқ. Сайѐра-мизнинг 225 энг бой одамларининг умумий даромади 1 трлн дол-лардан ортиқ. Шундай бир вақтда ривожланаѐтган мамлакатларда яшаѐтган 4,4 млрд. ахолининг 3/5 қисми канализациядан фойдалан-май, 1/3 қисми тоза ичимлик сувидан истеъмол қилишдан, 1/3 қисми соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланишдан маҳрум этилган. Европаликлар бир йилда 11 млрд. долларлик истеъмол қилган музқаймоқнинг қиймати, дунѐда тоза ичимлик суви ва канализацияга муҳтож бўлганлар эҳтиѐжини тўла қондириш имконини беради.
Тенгсизликнинг ҳаддан ташқари ошиб кетишига йўл қўймаслик учун унинг меъѐри киритилган. Бунга биноан бойлар қўлида жами даромадларнинг 25-30% тўпланиши мумкин. бошқа бир меъѐрга кўра, 10 % бойлар ва 10 % камбағаллар даромади ўртасидаги фарқ 13-15 мартадан ошмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистонда бу фарқ турли йилларда 7,9-11,5 марта бўлиб у меъѐридан чиқиб кетмаган. У Республикада олиб борилаѐтган фаол ижтимоий сиѐсат билан боғлиқ.
Даромадлар тенгсизлиги даражасининг миқдорини аниқлаш учун
Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади.
Даромад, %
100 Е
80
60
40
20
F
0
20 40 60 80 100 Аҳоли, %
Do'stlaringiz bilan baham: |