4.2.Иқтисодий билим асослари фани дарсларини ўтишнинг ноанъанавий турлари.
Иқтисодий билим асослари фани дарсларини ўтишда қуйидаги ноанъанавий турларидан фойдаланиш мумкин.
―ТАНҚИДИЙ ТАФАККУР‖ методи
―Танқидий тафаккур‖ услуби ўқувчи қўйилган масала ѐки муаммо юзасидан ўз фикрини баѐн қилиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий қайта идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш ва сақлаб қолиш имкониятига эга бўлишига асослангандир.
Одатда, бундай зарурат мубоҳаса характерига эга масалаларни ҳал этаѐтганда юзага келади. Масалан: мактабларда ягона мактаб формаси керакми? Жамоат транспортида мактаб ўқувчилари учун бепул йўлкира жорий этиш керакми? Ва шунга ўхшаш масалалар.
Бу нарса ўқитувчига ўқувчиларнинг тинглаш ва мулоқот қилиш кўникмаларини, турли нуқтаи назарларни тушуниш малакасини ривожлантириш, баҳсли масалаларни ҳал қилиш, таҳлилий мушоҳада юритиш ва фикрлаш лаѐқатини ошириш, уларнинг ўз фикрини шакллантириш маҳоратини мустаҳкамлаш имконини беради.
“Танқидий тафаккур”ни ўтказиш услубияти.
Ўқувчиларга мубоҳаса характеридаги муаммо, топшириқ ѐки чалкаш масала қўйилади ва қуйидаги саволлар берилади:
-Нима деб ўйлайсиз?
-Фикрингиз қанақа?
Бу каби саволлар ўқувчи ўз нуқтаи назарини шакллантиришига йўналтирилган бўлади.
Ўқувчига ўз нуқтаи назари, фикрини ишлаб чиқиш учун имконият ва фурсат берилади.
Ўқувчи ўз фикрини асослайди, бунда унинг нуқтаи назарини аниқлаб олиш учун қуйидаги саволларни бериш мумкин:
Нега шундай деб ўйлайсиз?
Нималар асосида бундай хулосага келдингиз?
Ўқитувчи кўриб чиқилаѐтган масала юзасидан бошқа фикрда бўлган таълим олувчиларга сўзлаш имкониятини беради, бунда қуйидаги саволларни бериш мумкин:
Кимда бошқача фикр бор, нега?
Ким айтилган фикрни маҳқулламайди, нега?
Ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда ҳар хил нуқтаи назарларни муҳокама қилиш воситасида барча фикрларни таҳлил қилиб чиқади, бунда қуйидаги саволларни бериш мумкин:
Нега бошқа ўқувчининг нуқтаи назарини маъқулламайсиз?
Ўз нуқтаи назарингизни тасдиқловчи асослар келтира оласизми?
Муаммоли топшириқ, масала, чалкаш масала бўйича қабул қилинган қарорга ўқувчилар томонидан ўз нуқтаи назарларини қабул қилиниши ѐки қайта баҳоланиши билан эришилади, бунда қуйидаги саволларни бериш мумкин:
Сизнингча, кимнинг нуқтаи назари энг мақбули?
Юзага келган вазиятдан қайси йўл билан чиқиш маҳқулроқ?
“Танқидий тафаккур”методини ўтказиш қоидалари.
Аниқ-расо белгилаб қўйилган вақтда ўқувчилар кўрсатилган топшириқ ѐки чалкаш масаладаги ролларини ижро этишлари лозим.
Ролли ўйналиши натижаларига кўра ўйин муҳокамаси ва баҳоланиши амалга оширилади. Иштирокчилар ва кузатувчилар ўйин пайтида содир бўлганларни таҳлил қилиб чиқиш ва муҳокама қилиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Бунда қуйидаги саволларни бериш мумкин:
Ролли ўйин ўтказилаѐтганда қандай натижаларга эришилди?
Қайси муаммо тилга олинди, у ўз ечимини топдими?
Борди-ю ўйин шартлари ўзгартирилса, натижалар қандай бўларди?
―КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ‖ методи
Кичик гуруҳларда ишлаш асносида алоҳида масалалар юзасидан ўз фикрини ишлаб чиққан ҳолда уни гуруҳда муҳокама қилишга ва ҳар хил фикрлар асосида муштарак нуқтаи назарга келишга ўрганадилар.
Интерфаол таълим жараѐнида кичик гуруҳлар ишини ташкил этиш учун ўқитувчи қуйидагиларни яхши тушуниб олиши лозим:
Ўқувчининг индивидуал ҳаракатлари билан жамоа бўлиб ишлагандаги ҳаракатлари нимаси билан фарқланади?
Кичик гуруҳларнинг биргаликдаги ишидан қандай натижаларни кутиш мумкин?
Гуруҳнинг ҳамфикрлилар жамоасига айланиши учун нималар қилиш керак?
Кичик гуруҳ ва унинг таркибига кирувчи ўқувчининг ишини қандай баҳолаш керак? Кичик гуруҳларда ишлаш услубияти таҳлим бериш жараѐнида таҳлим олувчиларни максимал фаоллаштириш мақсадига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |