Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet43/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

БАРАТОВ МУБИНЖОН (1933-2002) – файласуфи, шарқшунос олим, фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси.
1951-1956 й.ларда Тошкент давлат университети шарқ факультетининг Шарқ мамлакатлари тарихи бўлимида таҳсил олди ва факультет илмий кенгашининг қарори билан аспирантурага тавсия қилинди.
Академик Иброҳим Мўминов раҳбарлигида Б.М. 1956-1959 йилларда Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институтида сабоқ олиб, 1961 йилда «Шарқ фалсафаси тарихи» мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ёқлади. 1970-1975 йилларда институт директори лавозимида ишлади.
Б.М. 1972 й.да «Ҳиндистонда ижтимоий-фалсафий фикр тарихидан» деган мавзуда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фалсафа фанлари доктори илмий даражасига эришди. Олим 1964 йилда доцент ва 1974 йилда профессор илмий унвонларига сазовор бўлди. Б.М. 1979 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси, сўнг 2000 йилдан академик.
1959-1966 йилларда Б.М. Ўзбекистон ФАнинг аспирантларига дарс бериш учун мўлжалланган фалсафа кафедрасида аввал ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири вазифаларида ишлади.
Б.М. 1975-1976 йилларда Ўзбек энциклопедиясининг бош муҳаррири, 1976–1980 йилларда эса, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, 1980 йилдан 1993 йилгача ТошДУ қошидаги Ижтимоий фанлар ўқитувчиларининг малакасини ошириш институтининг директори вазифасида ишлади. Шу билан бирга, 1982-1993 йилларда ТошДУнинг ижтимоий фанлар бўйича проректори вазифасида хизмат қилди.
Б.М. 1993 йилдан Ўзбекистон ФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтида маънавият ва шахс бўлимининг мудири бўлиб ишлаб келди. Фалсафий тафаккур тарихи бўйича давлат грантига раҳбарлик қилди.
Олим илмий даргоҳларда масъулиятли вазифаларда ишлаш билан бир қаторда Ўрта Осиё ва хорижий Шарқ халқлари фалсафаси тарихини, уларнинг ижтимоий-фалсафий тафаккурини ўрганиш борасида катта илмий тадқиқот ишлари олиб борди. У 1970 йилларда ТошДУнинг Шарқ ва фалсафа факультетларида ҳинд халқлари фалсафаси тарихи бўйича махсус курсларни ўқиди.
«Хорижий Шарқ халқлари илғор ижтимоий-фалсафий фикрлар очерклари» (монография. Т., 1971), «Ҳиндистонда ижтимоий фикрлар» (коллектив. Т., 1973), «Фалсафадан дарслик». (Т., 1970, 1975), «Из истории общественно-философских мыслей в Индии» (коллектив. Т., 1976), «Зарубежный Восток и современность» (Т., 1977), «К 1000летию Абу Али ибн Сины» (коллектив, рус ва ўзбек тилларида. Т., 1980) сингари 150 тадан ортиқ монографик руҳдаги асарлар, рисолалар, илмий ва оммабоп мақолалар, дарслик ва ўқув қўлланмалари заҳматкаш олимнинг кўп йиллик меҳнати самараси сифатида майдонга келган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish