Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet95/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЖАДИДЧИЛИК (араб. "жадид" - янги) – XIX асрда (Қрим, Кавказ, Булғория, Жанубий Ўрол ҳавзаси, Туркистон) шаклланиб келаётган миллий буржуазия муҳитида вужудга келган оқим. Туркистондаги миллий озодлик ҳаракати мафкураси вазифасини бажарган.
Ж.нинг асосий ғоя ва мақсадлари: Туркистонни ўрта асрчилик, феодал қолоқлигидан хурофотлардан озод қилиш, "усули қадим"ни инкор этган ҳолда ўлкани, халқни, миллатни замонавий тараққиёт йўлга олиб чиқиш, миллий давлат бунёд этиш, конституциявий парламент ва президент идораси усулидаги озод ва фаровон жамият қуриш, туркий тилларга давлат тили мақомини бериш, миллий пул бирлиги ва миллий қўшин тузишдан иборат бўлган. Бу ғоя ва мақсадлар 1917 – 1920 йилларда "Туркистон мухторияти", Бухоро ва Хоразм халқ республикалари даврида қисқа муддатда ва қисман бўлса-да, амалга оширилди.
Ж.нинг минтақавий, ҳудудий, тарихий шакллари: Қрим, Кавказ, Волгабўйи, Булғория ва Жанубий Ўролдаги жадидчиликка Исмоилбек, Жовид Ҳусайнзода, Мусо Жоруллоҳ Қозоний, Ризоуддин ибн Фахриддин раҳнамолик қилишган; Туркистонда Мунаввар Қори, Беҳбудий ва б. етакчилик қилишган; Бухорода "Ёш бухороликлар" ҳукумати, жумҳурраис Усмонхўжа, Фитрат ва б. йўлбошчилик қилишган; Хива жадидларига "Ёш хиваликлар" ҳукумати, жумҳурраис Хожа Паҳлавон Ниёз ҳожи етакчилик қилган.
Ж.нинг Туркистондаги тадрижоти: 1885–1895 йиллар Исмоилбекнинг "Таржуимон" газетаси таъсирида Қўқонда янги жадид усулидаги мактаблар очиш ҳаракатлари бошланиб, улар аста-секин рус тузем мактаблари билан рақобатлаша бошлаган.
Қримдаги Гаспра шаҳридан Г. Исмоилбейнинг Бухоро ва Самарқандга ташрифи, Бухоро амири билан учрашуви натижасида 1885 йилда жадид мактабларини ташкил этиш даври бошланди. Бухорода Жўрабой, Самарқандда А.Шакурий, С.Азизий, А.Мунзим, Мулла Қилич, Тошкентда Мунаввар Қори, А.Авлонийлар, Қўқонда Ҳамза, Наманганда И.Ибрат, М.Сўфизода ва бошқалар очган жадид мактабларида фаолиятларини олиб бордилар.
1905–1914 йиллар Ж.нинг маорифдан кенгроқ – газетачилик, яъни рўзномалар ва жаридалар чоп этиш, матбаа ишларини йўлга қўйиш, илм-фан, адабиёт, маданият, маорифни миллийлаштириш босқичи.
1914–1917 йиллар Ж.нинг ўта ижтимоий-сиёсий йўналиш касб этиши, ж. сиёсий фирқаларининг тузилиши ва уларнинг уч хил талаблар қўйиши:

  • Россиядан тўла ажралиб чиқиш;

  • Россия Федерацияси таркибида "миллий - ҳудудий мухторият" тузиш;

  • Россия унитаризми таркибида фақат маънавий-диний мухторият ҳуқуқлари кафолатига эга бўлиш.

1917 йил октябри – 1918 йил Қўқонда "Туркистон мухторияти"нинг тузилиши ва унинг қонга ботирилиб, маҳв этилиши даври.
1918–1924 йиллар – шўро системаи таркибида, маориф-матбаа ишларида "Чиғатой гурунги"ни тузиш билан ажралиб туради.
Туркистон парчаланиб (1924), Ж.нинг кейинги тараққиёти "миллий жумҳуриятлар" доирасида борди. Ж. асосан маданият, маориф, мактаб ва матбаа ишларида намоён бўлди. "Чиғатой гурунги" Ж. ғояларини зимдан амалга оширишга, миллий озодлик ҳаракатини жонлантиришга уринди.
1931 йилдан то 1937–38 йиллар, 50 йилларнинг биринчи ярмигача – қатағон даври.
Туркистон жадидчилигидаги асосий ғоявий-назарий йўналиш, Беҳбудий, Мунаввар Қори, Фитрат, Чўлпонлар томонидан илгари сурилган бўлиб, улар шўролар тузуми, «иштирокиюн»чилар ғоя ва мафкурасини, тўлалигича инкор этиб, ягона ва бир бутун Туркистон халқи ва давлатини кўриш, замонавий тараққиёт йўлидан боришни таклиф этганлар. Ж. авалло, Хондайлиқий, Ажзий ва бошқалар 1917 йил февраль буржуа демократик инқилоби берган конституциявий имкониятлардан фойдаланиб, миллий истиқлолга эришишни кўзлаганлар. А.Авлоний, С.Айний, Ҳамза, Боту, Олтой, Элбек, А.Икромов, Ф.Хўжаев ва б. миллий ва умуминсоний демократик қадриятларга муқобил, шўро ғоя ва қадриятларига урғу беришган.
Туркистон жадидчилиги ва маърифатчилиги анъанавий Шарқ маърифатчилигидан, шунингдек ўша даврдаги ислом дини ислоҳотчилигидан фарқланади. Анъанавий Шарқ маърифати (Турди, Дониш, Гулханий, Муқимий, Фурқат, Нодира, Завқий) жадидлар маърифатчилиги учун маънавий-руҳий замин бўлган. Исломда бошланган (Курсавий, Домла Икромча) ислоҳотчилик уринишлари, жадидлар ҳаракати учун ислом, шариат нуқтаи назаридан диний-қонуний йўл очиб берган. Бироқ, Ж. ҳаракати, ундаги маърифатчилик майллари ўзининг ҳаётга юз бурганлиги умуммиллий ижтимоий-сиёсий вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилганлиги билан анъанавий Шарқ маърифатчилиги ва диний ислоҳот жараёнларидан тубдан фарқ қилган.
Ж. – туркий халқлар, жумладан ўзбеклар тарихида янги саҳифани оча бошлаган ижтимоий ҳаракат бўлган. Истибдод тузуми унга қарши шафқатсиз кураш олиб борганлигининг сабабини тушуниш қийин эмас. Чунки, Ж. миллат уйғонишининг ва кўтарилишининг ижтимоий сатҳда намоён бўлиши эди. Ж.нинг тор-мор қилиниши туркий миллатларнинг жаҳон миқёсида танилишини, деярли бир асрга орқага сурди. Уларни ҳукмрон мафкурага ва истибдодга қарам этиб, коммунистларнинг миллатларни жадал суръатлар билан қўшиб юбориш стратегик режаси ва назариясига бўйсундирмоқчи бўлди. Ж. ҳаракати бир аср давомида коммунистик ғоянинг тазйиқида, кейинчалик исканжасида бўлиб, тўлақонли намоён бўла олмади. Унинг заминлари ва шаклланиш тарзини ўрганиш тақиқ остида бўлди. Бу масалалар ва муаммоларни ўрганиш бизнинг жиддий вазифамиздир. "Ривожланган социализм" (1960–1985) йилларидаги мисли кўрилмаган мафкуравий, маънавий, сиёсий ва иқтисодий тазйиққа қарамай, ўзбек халқи миллат сифатида ўзига хослигини сақлаб қола олди, зимдан жадидлар ўртага ташлаган ғояларни амалга ошириш вақти келишини умид билан кутди. Бу имконият мустақиллик боис, 1991 йил 1 сентябрдан эътибор яратилди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish