Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet86/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ДЕМОКРИТ Абдерлик (мил.ав. 460–370) – юнон файласуфи , атомизм таълимотининг асосчиси. Қомусий олим, Левкиппнинг шогирди. Ғарбда биринчилардан бўлиб, тарихий турга кирувчи фалсафий ва илмий атомизмга асос солган. Д.А. оламда рўй берадиган ҳар бир воқеа ва ҳодиса атом ҳаракати туфайли содир бўлади, фақат улар шакли ва миқдори, жойи ва ўрни, бирлашуви ёки ажралиши туфайли нарса ва дунё пайдо бўлади ҳамда ҳалокатга учрайди, деб кўрсатади. Энг олий яхшилик, бахт-саодат, бойлик, ҳузур-ҳаловат тинчлик ва хурсандчилик туфайли бўлади. Д.А. атом таълимотининг асосий қоидалари қуйидагилар: 1. Ҳеч нимадан ҳеч нима пайдо бўлмайди. 2. Ҳеч бир нарса тасодифан ҳосил бўлмайди, балки бир асос ва зарурият туфайли рўй беради. 3. Атом ва соф макондан бошқа ҳеч бир нарса мавжуд эмас. 4. Атом сонига қараб чексиз, шаклига қараб чексиз ва хилма-хилдир. 5. Атомлар сонига қараб жисмлар хилма–хил бўлишади. Атомларнинг сифат фарқи мавжуд бўлмайди. 6. Жон атоми олов атоми каби юпқа, силлиқ ва думалоқ атомлардан иборатдир.


ДЕСТРУКЦИЯ – фалсафий конструкциялар асосини равшанлаштириш (ойдинлаштириш), Хайдеггер фундаментал онтологиясида конструктив вазифани бажарувчи асосий тушунчаларидан бири. Ўтмишни ижобий ўзлаштириш сифатида Д. – олдинги, аввало, антик фикрни, борлиқнинг илк ва ҳозирги даврда ҳам аниқловчи концепцияларини ишлаб чиқишга имкон берган, дастлабки тажриба нуқтаи назаридан англашдир. Бу билан Д. бир тарафдан, анъана асосчилари томонидан кашф этилган ва кейинчалик хиралашиб кетган имкониятларни очади, бошқа тарафдан, борлиқни мустақил охиригача англаб етишга даъват этади. Бунда фалсафа тарихига доир изланиш ўз маъносини ўзи яшаётган даврда излаб топувчи инсоннинг фаол мавжудлиги кўринишларидан бири сифатида тушунилади. Шундай қилиб фалсафа тарихи инсоннинг оламда мавжуд бўлиши (иштироки) ҳодисаси ичига киради ва борлиқ билан боғлиқ “тушунишдан” ажралмасдир. Инсоннинг тарих билан ажралмас тарзда боғлиқлиги тарихийлик сабабли бузилади. Тарихийликнинг “тарих билан бирлашиш” шиори инсонни ўз ўтмишида моҳиятан илдиз отганлигини эътиборсиз қолдиради ва шу билан бир вақтда борлиғига оид тажрибаси ва анаъларидаги ўз илдизларидан узиб қўяди.
Д. нинг салбий жиҳати ўтмишга эмас, балки фақат тарихийликдаги тарихдан (доксографик, маънавий-тарихий ёки муаммовий-тарихий тарздаги) бегоналашувнинг ҳукм сурганлигига қарши йўналган. Улар конструктларининг Д.си йўли билан Хайдеггер антик фалсафага оид матнларда қайд этилмаган, лекин уларнинг тушунилишини аниқловчи кашфиёт ёки очиқлик (ноаниқлик, алетейя) сифатидаги ҳақиқатни очади. Хайдеггер деструкцияси билан кейинги ва қисман у билан боғлиқ неоницшеликдаги “генеалогия”, Фуконинг “билим археологияси”, Дерриданинг деконструкция, Ф.Везеннинг “дезобструкция” каби концепциялар билан таққосланиши мумкин.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish