Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet79/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ГУССЕРЛЬ Эдмунд (1859–1938) – немис файласуфи. Г.Э. Ф.Брентано ва К.Штумпфнинг шогирди, В.Гольцано ва неокантчилик таъсирида бўлган, фалсафада релятивизм ва скептицизмни қаттиқ танқид остига олган.
Г.Э. фикрича, бундай интилишга сабаб психологизм бўлиб, у ҳар қандай билиш акти, ўз мазмунига кўра, эмпирик онг таркиби билан белгиланади ва шунинг учун ҳақиқатни билиш субъектга боғлиқ эмаслиги ҳақида гапириш ноўрин, деган эътиқодга асосланади. Психологизмнинг соф кўринишини Г.Э. Локк ва Юмдан, Ж.Милл орқали, Вундга борувчи йўлда кўради. Г.Э. психологизмнинг ҳозирги турлича кўринишларини натурализм ва историцизмда кўради. Г.Э. фикрича, табиат ҳақидаги фанлар маълум бир асосга муҳтожки, буни фақат фалсафа жиддий фан сифатида тушунади, онгнинг феноменлари ҳақидаги фан – феноменология бўлиши мумкин.
Декарт рационализми йўлидан бориб Г.Э. ўз-ўзидан равшан мантиқий тамойилларни топишга ва шунинг билан онгни эмпирик мазмундан тозалашга уринади. Бу тозалаш редукция ёрдамида амалга оширилади. Г.Э. фикрича, фалсафа, аввало, догматик, яъни онгнинг дунёга бўлган муносабатидаги "табиий кўрсатмалардан" келиб чиқадиган тасдиқлардан (таъкидлардан) халос бўлмоғи лозим. Г.Э. ҳар қандай холислик актини оширишни талаб этади. Редукция натижасида охирги бўлинмас онг бирлиги – интенционаллик ҳамда предметга йўналтирилганлик қоладики, уни Г.Э. индивидуал белгилардан (психологик, ижтимоий ва ирқий) халос бўлган соф таркибдаги онг сифатида таърифлайди. Интенционаллик тушунчаси ёрдамида Г.Э. асосий назарий-гносеологик субъект ва объект алоқаси ҳақидаги – масалани ечишга уринади, интенционал борлиқнинг транцендент дунёси ва умуминсоний онг имманент дунёсига вакил сифатида бир вақтнинг ўзида улар ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилишга чақиради.
Г.Э. фикрича феноменология, бу – интенционал актлар кечинмаси сифатида соф онг ҳақидаги фан. Г.Э. бу кечинмаларни "моҳиятни кузатилиши (кўриниши), деб атайди.
"Руҳ" ва "материя"нинг бирламчилиги масаласида холисликка талабгор бўлиб, феноменологиядан борлиқ ҳақидаги X ўринли (ҳолатни) чиқариб ташлашни таклиф этади. "Моҳиятлар"ни қабул этишда, г. фалсафасида, дастлабки нуқтаи–назар Платон идеализмни билан яқинлашади. Онтологик моҳиятга эга бўлган Платон "ғоя"сида, мавжудлик, хусусияти билан эмас, балки, "аҳамиятли" (муҳим) томон сифатида кўринади.
Г.Э. мустаҳкам пойдевор (асос) яратиш, излаш учун ўз фалсафасида тўхтовсиз ўзгартиришларни амалга оширишга мажбур бўлади. Фаолиятининг охирги босқичларида у "ҳаётий дунё" ғоясига мурожат этиб, ҳаёт фалсафаси билан яқинлашади. Ўз даврида Европадаги маънавий вазиятни инқироз сифатида кўриб, уни сциентизм ҳукмронлиги ва умуман натуралистик позитивистик дунёқарашнинг ҳукумронлиги билан боғлайди. "Ҳаётий дунё" тушунчаси билан бирга, кейинчалик, Г.Э.нинг диққат марказида интерсубъективлик муаммоси турди.
Г.Э. дунёқараши Европа фалсафасига ўз таъсирини кўрсатди, М.Шелер, Н.Гартман, М.Хайдеггер ва б. унинг шогирдларидир.
Г.Э. феноменологияси экзистенциализм ва герменевтика фалсафасининг манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish