Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet77/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ГОЛЬБАХ Поль Анри (1723–1789) – француз файласуфи. Г.П. коинотнинг фалсафий манзарасини барча нарсалар ўзаро алоқадорликда мавжуд бўлган яхлит бир бутунлик сифатида ишлаб чиқди. Материя, табиат бирламчи бўлиб, яратилмаган ва йўқ бўлмайди, инсон онгидан мустақил ҳамда макон ва вақт мавжуд. Г.П. материя хоссалари ва тузилиши даражалари ҳақидаги табиий-илмий тасаввурларни уни таърифлашга қаратилган гносологик ёндашувлар билан бирлаштиришга ҳаракат қилган. Хусусан, Г. фикрича, сезги аъзоларимизга, қандай бўлса ҳам, таъсир этувчи барча нарсалар материядир ("Табиат системаси"). Ҳаракатни Г.П. материя моҳиятидан зарурий равишда келиб чиқадиган яшаш методидир, деб таърифлади. Г.П. томонидан ишлаб чиқилган чексиз Коинотдаги осмон жисмларининг ўзаро умумий сабабий алоқадорлиги ҳақидаги концепция, Лаплас детерминизми ҳамда унинг туманлик эволюцияси ва Қуёш системасининг келиб чиқиши тўғрисидаги космогоник гипотезасининг фалсафий асосларидан бири эди.
Г.П. инсон моҳиятини тушунишда эволюционизм нуқтаи назаридан туриб, инсон, ўз-ўзидан ривожланиб табиатнинг объектив қонунларига тўлалигича бўйсунади, деб ҳисоблаган. Инсон моҳияти, Г.П. фикрича, унинг ўз–ўзини ҳимоя қилишга, шахсий фаровонликка ва ўз ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган интилишларида намоён бўлади. Г.П. Гельвеций, каби сенсуализмни, материалистик тушуниш тамойилини ижтимоий ҳаётни ўрганишга татбиқ этишга ҳаракат қилади. У, ижтимоий ривожланишда, инсон эҳтиёжи ва манфаатларини етакчи аҳамиятга эга эканлиги, муҳит шахс ва унинг эҳтиёжларини шакллантирувчи муҳим омил эканлиги ғоясини ҳимоя қилди. Г.П. ижтимоий институтлар, шу жумладан, давлатнинг келишув асосида вужудга келиши ҳақидаги таълимот тарафдори эди. У жамият аъзоларининг эркинлик даражаси бутун жамиятдаги фаровонлик билан белгиланади, деб ҳисоблаган.
Г.П. феодал тузумни қаттиқ танқид остига олган. Г.П. билиш назариясида, материалистик сенсуализм нуқтаи назаридан туриб, агностицизм ва туғма ғоялар таълимотига кескин қарши чиқди. У аччиқ киноя билан дин ва черковни танқид қилган. Г.П. фалсафаси Гельвеций таълимоти билан бир қаторда XVIII асрдаги буюк француз инқилобини ғоявий жиҳатдан тайёрлашда муҳим ўрин тутган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish