Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet76/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ГОББС ТОМАС (1588 – 1679) XVII аср йирик инглиз файласуфи Г.Г. ўз даврининг машҳур мутафаккирлари – Мерсени, Гассенди, Декартлар билан шахсан таниш бўлган. Г.Г.нинг қарашлари XVII аср Англия буржуа инқилоби таъсирида ривожланди. Ўз қарашлари бўйича, у монархия тарафдори бўлган. 1640 – 1651 йилларда Францияда муҳожирликда бўлди. Лекин, Кромвел ҳокимияти ўрнатилгандан кейин Англияга қайтиб келади, қирол тарафдорлари билан алоқасини узди. У фалсафий трилогия ёзган: "Жисм ҳақида", "Одам ҳақида", "Гражданин ҳақида". Шунингдек, унинг ижтимоий масалаларга бағишланган машҳур асари "Левиафан" унга катта шухрат келтирган. Г. аниқ бир фалсафий оқимнинг изчил тарафдори бўлмаган. Бир томондан, у эмпирик, иккинчи томонидан метафизик методнинг тарафдори бўлган. Математик методни фақат математика соҳасида эмас, билимнинг бошқа соҳаларида ҳам шу жумладан "сиёсий фан"да ҳам қўллаган.
Г.Т. таълимотича, табиат инсонни ўраб олган дунё жисмларининг йиғиндисидир. Ҳамма нарсалар ва уларнинг ўзгариши моддий унсурларнинг ҳаракати туфайли юз беради. Бу жараённи Г.Т. оддий механик ўрин алмашиш, деб ҳисоблайди. Бу масалада Г.Т. механик материализм нуқтаи- назарида туради. Лекин, ноизчил Г.Г. ҳаракатнинг дастлабки манбаи деб, худони эътироф этади. Лекин, жисмларнинг кейинги ҳаракатлари мутлақо худога боғлиқ эмас, дейди. Бунда, Г.Т. таълимоти деизмга яқинлашиб келади. Г.Т.нинг механик материализми унинг инсон моҳиятини тушунтиришида ҳам намоён бўлади. У инсон ҳаётий фаолиятини соф механик жараён сифатида талқин этади. Иплар бу бутун машинани ҳаракатга келтирувчи ғилдиракдир.
Билиш назариясида Г.Т. таъкидлайдики, ҳеч қандай ғоя туғма бўлиши мумкин эмас. Ташқи сезгилар фақат ғояларнинг эмас, умуман бутун билимларимизнинг манбаидир. Ғояларнинг мазмуни эса инсон онгига боғлиқ эмас. Г.Т.нинг фалсафий таълимотида одам, жамият ва давлат ҳақидаги ижтимоий фалсафа катта ўрин эгаллайди. Бу масалалар унинг фалсафий трилогиясининг учинчи қисми – "Гражданин ҳақида" ва "Левиафан" асарларида ёритилган.
Г.Т. бутун инсоният тарихини икки даврга ажратади: табиий давр – инсониятнинг жамиятга уюшгунгача бўлган давр ва сунъий давр – инсониятнинг жамиятга уюшгандан кейинги давр. Унингча, табиий даврда хусусий мулк бўлмаган, одамлар ўз қобилиятлари жиҳатдан бир-бирлари билан ўзаро фарқ қилмаганлар. Ҳар бир шахс ўз ҳаётини сақлаш учун ўз табиий ҳуқуқини таъминлашга ҳаракат қилган. Лекин, худди шу даврда "Одам одамга нисбатан бўри", ҳамманинг ҳаммага қарши уруш ҳолати" бўлган. Чунки, Г.Т. фикрича, табиий ҳолатда одамлар ўз-ўзини сақлаш ҳисси билан суғорилган табиий қонунлар бўйича ҳаракат қилганлар. Бундай ҳолатда, ҳар бир одам куч билан эгаллаб олиши мумкин бўлган ҳамма нарсага ўзини ҳақли, деб ҳисоблаган.
Г.Т.нинг таъкидлашича, бундай ҳолатдан чиқишнинг бирдан-бир йўли давлатдир. Ўз-ўзини сақлаш, бундай ҳолатдан омон чиқиш учун ҳар бир одам давлат бошлиғи (суверен)га вакил юбориши керак. Давлат бошлиғи эса, тинчлик эвазига, ўзининг чекланмаган ҳокимиятини ўрнатади. Шундай қилиб ҳар бир одам ихтиёрий равишда ҳоким фойдасига ўз эркинлигидан воз кечади. Шундай қилиб, давлат одамларнинг "ижтимоий келишуви" натижасида вужудга келган. Бу ҳокимият сиёсий тартибни ва инсониятнинг тирик қолишини таъминлайди. Давлат ҳокимиятига черков ҳокимияти ҳам бўйсуниши керак. Давлат фуқароларга нисбатан чекланмаган ҳуқуққа эга. Давлат буюк бир механизм бўлса, фуқаролар унинг кичик бир мурватларидир.
Г.Т. давлатни, Библия (муқаддас китоб)даги афсонавий, даҳшатли маҳлуқ Левиафанга ўхшатади. Лекин, Г.Т. айрим ҳолларда давлатнинг чекланмаган ҳокимлигига қаршилик кўрсатиш мумкинлигини ҳам тан олади. Гарчи Г.Т. изчил подшолик тарафдори бўлса ҳам, ҳар хил шакллардаги, чекланмаган давлат ҳокимияти ҳам бўлиши мумкинлигини эътироф этади. Г.Т.нинг давлат ҳокимияти ҳақидаги таълимоти муҳим илғор ғояларни ўз ичига олади. Унинг таъкидлашича, давлат маданият ва ижтимоий ҳаётнинг зарурий шартидир. У шундай деб ёзади: "Давлатнинг йўқлиги бу –ҳирсларнинг ҳукмронлиги, ёлғизлик, варварлик, ёввойилик, жаҳолат. Давлатнинг мавжудлиги, бу – ақл ҳукмронлиги, тинчлик, хавфсизлик, бойлик покизалик, билим ва мурувватдир".



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish