ГРОЦИЙ Г. (1583-1645) – голландиялик файласуф, социолог ва ҳуқуқшунос. Г.Г. давлатнинг келиб чиқиши тўғрисида “ижтимоий шартнома” назариясини илгари суради. Бу назарияда XVIII-XIX асрларда буржуа революциялари учун зарурий ғоялар мужассам бўлганлиги сабабли ҳам “ижтимоий шартнома” назариясини ўзларининг амалий фаолиятларида дастур қилиб олишган. Ижтимоий шартнома назариясида давлатлар мазкур мамлакатда яшаётган аҳоли ўртасидаги шартнома асосида пайдо бўлган. Мазкур шартномада аҳолининг мулки ва хавфсизлигини сақлаши зарур бўлган давлат фойдасига айрим олинган индивидларнинг баъзи табиий ҳуқуқларидан воз кечишлари лозимлиги назарда тутилган. Г.Г. ғоялари Д.Дидро, Т.Гоббс, Ж.Ж.Руссо томонидан ривожлантирилган.
ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ - глобаллашувнинг салбий жараёнлари системаси. Глобаллашув жараёни ўзига хос хусусияти шундаки, дунёнинг қайси чеккасида қандай бир воқеа-ҳодиса юз берса, бу объекив жараён жаҳоннинг бошқа чеккасида ҳам тезда акс садо беради . Бу биринчидан. Иккинчидан глобаллашув ҳар бир давлатнинг равноқи, тараққиёти ёки инқирози нафақат яқин ва узоқ қўшни давлатлар ва айни пайтда бошқа минтақа ва худудлар билан боғлиқ тарзда кечадики, бу объектив жараёндан четда туриш (аслида мумкин бўлмаган жараён) мамлакатнинг ривожланишига сунъий тўсиқ яратиш билан баробардир. Бу аксиомани фалсафий таҳлили шундаки глобаллашув жараёнига қўшилиш ёки қўшилмасликни алоҳида олган миллат, халқ ёки бир давлат Президенти ёхуд Бош вазири мустақил ҳал қила олмайди. Шунинг учун ҳам глобаллашув ижобий ҳолда мамлакат ва давлатлар равноқининг муҳим омили. Айни пайтда кўпчилик мамлакатлардаги иқтисодий инқироз(бу маънавий қашшоқликни тезлаштиради) дунё мамлакатлари глобал инқирозига олиб келиши мумкин. Бу объектив жараён глобаллашувнинг салбий жиҳати бўлиб – ХХ1 асрнинг дастлабки йилларида пайдо бўла бошлади. Инқирознинг бир йили миллионлаб одамларни иш жойидан, юзлаб йирик компанияларнинг мавқе ва нуфузидан маҳрум қилди, ўнлаб компаниялар банкрот бўлди. 2008 йилда Америка Қўшма Штатлари молия муассасалари глобал иқтисодий инқироз туфайли 678 миллиард, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар 300 миллиард АҚШ доллар зарар кўрди. Ёки сўнги 71 йилда Япониянинг “Тойота” автомобилсозлик компанияси илк бор иқтисодий инқирозга келиб қолди ва 2008 йилда унинг зарари 150 миллиард иенни(1,7 миллиард АҚШ доллар) ташкил этди. Буларнинг барчаси ишсизлар армиясини ҳаддан ташқари ошиб кетишига олиб келади. Цивилизациянинг ўтган босқичларида малакаси кам , мутахассис бўлмаганлар ишдан бўшатилган бўлса, глобал инқироз даврида ишдан бўшатиш оммавий тус олади. Ишсизлик энг аввало жамиятда жиноятларнинг кўпайиши, наркобизнеснинг ўсиши, халқаро терроризм, одам савдосининг кучайиши ва диний ақидапарастликни урчиши учун заминдир.
ДАВЛАТ – ҳокимиятнинг вужудга келиши ва фаолият кўрсатиши натижасида шаклланган жамият ҳаётини сиёсий ташкил этишни билдиради. Қонун чиқарувчи, ижроия ва суд системаи идораларидан иборат олий ҳокимият бўлиб, жамият сиёсий системаининг асосий бўғинидир. Муайян ҳудудий яхлитликдаги жамият сиёсий системаининг асосини ташкил этувчи ижтимоий институт. Бу институтнинг ўзига хос белгиларига қуйидагилар киради: 1.Ҳудуд ва унинг чегаралари. 2. Аҳоли (фуқаролар). 3.Ўз вазифаларига эга бўлган ташкилот ва муассасалар (қуролли кучлар, ҳокимият ва б.рув идоралари системаси ва х.к.) 4. Ички ва ташқи суверенитет.
Ижтимоий фикр ривожланиши тарихида Д. ҳақида бир қатор назариялар пайдо бўлган:
а) либерал-демократик назариясига кўра, Д.нинг асосий вазифаси – жамиятдаги барча ижтимоий гуруҳ ва фуқаролар манфаатларини кузатиш;
б) анархия назариясига кўра, жамият фақат Д.сиз, Д. ҳокимиятсиз тўлақонли эркин яшайди ва ривожланади.
в) синфий Д. назарияси марказида синф ғояси ётади. Бу назариянинг моҳиятига кўра, ҳар бир Д. фақат бир синф, битта ижтимоий гуруҳ манфаатларини кўзлайди, холос. Демак, Д. синф қуролига айланади.
г) тоталитар Д. назариясининг моҳияти шундан иборатки, жамиятнинг ҳар бир гуруҳ ва фуқаронинг манфаатлари фақат давлат манфаатларига буйсундирилиши лозим. Демократия учун фуқаро – бирламчи бўлса, тоталитаризм учун Д. бирламчидир.
д) Д. ижтимоий ҳаётнинг мажбурий тартиб ва қоидаларини белгилайди ва уларга барча жамият аъзоларини бўйсундириш ҳуқуқига эга бўлади ва уларнинг бажарилмоғи учун қонуний тўғри бўлган барча мажбурий чораларни қўллайди.
Д.нинг бошқа сиёсий институтлардан фарқи шундаки, у қонун чиқарувчи олий ҳуқуққа эга. Д. ўзининг сиёсий эҳтиёжларига давлат сиёсий муассасаларини бўйсундиради ва улар орқали ўз сиёсатини ўтказади. Шуни таъкидлаш лозимки, Д. – бу жамият ривожининг муҳим шароитидир.
Фалсафий нуқтаи назардан қараганда, Д. – объектив реаллик. Д. жамият ривожига ҳар хил таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, кучсиз Д. жамиятнинг ҳуқуқийлик ва адолатлилик йўлидан тараққий этишининг кафолати бўла олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |