Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet44/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ (инг. – Sustainable development. Бу тушунчани БМТ Ташқи муҳит ва тараққиёт халқаро қўмитасининг раиси Г.Х.Брутланд 1987 йилда таклиф қилган) – давлат, халқ, миллатларнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланиши ва экологик муҳитнинг бир–бири билан узвий боғлиқлигини ифодаловчи атама. Б.р. тушунчаси остида, биринчи навбатда, иқтисодий, ижтимоий ривожланиш, бизни ўраб турган муҳит алоҳида соҳалар эмас, балки улар бир–бири билан узвий боғлиқ деган фикр ётади. Илм–фан, техниканинг ривожланиши, янги технологияларнинг турмушга кириб келиши, бир томондан, кишиларнинг турмуш тарзини оширса, иккинчи томондан, табиий муҳитга салбий таъсир ўтказмоқда. Шу билан бирга, кўпгина давлатлар иқтисодий ночорлик, ижтимоий қолоқлик, экологик танглик шароитида яшаб келмоқда. Шу маънода давлат, халқ, миллатлар, ўз тараққиёт фалсафасида, иқтисодий самарадорликни, ижтимоий адолатли ва экологик оқиллик билан ҳамоҳанг тарзда, кўзда тутмоқликлари даркор. Акс ҳолда, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш табиий муҳитга катта зиён етказиши мумкин. Натижада, биз келажак авлодга гуллаб– яшнаш имконига эга бўлган ижтимоий муҳитни эмас, аксинча сувсиз чўл ҳамда саҳроларни, қовжираб ётган ерларни мерос қолдирамиз.
Б.р. концепцияси ўз олдига бир–бири билан узвий боғлиқ бўлган кўпгина вазифаларни қўяди. Уларнинг асосийлари: 1) ночорликка қарши кураш, уни тугатиш масалалари; 2) янги иш ўринларини яратиш; 3) табиий муҳитни тиклаш ва сақлаб қолиш; 4) соғликни сақлаш, аёллар ва болаларнинг ҳаётий шароитларини яхшилаш; 5) кишиларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва ҳ.к. лардан иборатдир. Б.р. кенг тушунча бўлиб, у юқорида кўрсатилганларни қамраб олибгина қолмай, балки уларни ҳал қилинишининг ташкилий масалаларини ҳам ўз ичига олади.
Б.р. ғоясининг асоси 1972 йилда Стокгольмда бўлиб ўтган инсонни ўраб турган ташқи муҳит масалаларига бағишланган биринчи Халқаро анжуманда қўй.ди. 1983 йилда БМТнинг Ташқи муҳит ва тараққиёт халқаро қўмитасини тузди. Орадан тўрт йил ўтгач бу Қўмита ўзининг дастлабки, "Бизнинг умумий келажагимиз" деб номланган ҳисоботида инсоният ўз ишбилармонлик фаолиятини ва турмуш тарзининг кўп жиҳатларини ўзгартирмоғи керак деб огоҳлантирди. Акс ҳолда, инсоният олдида оғир синовлар ва ташқи муҳитнинг кескин ёмонлашуви кутилмоқда, деб таъкидланди.
Брутланд қўмитаси (ўз раиси номи билан аталган) фикрига кўра, иқтисодий соҳа кишиларнинг эҳтиёжларини ва қонуний талабларини қондириши керак, лекин иқтисоднинг ривожланиши Ер куррасининг экологик имкониятлари чегарасидан чиқиб кетмаслиги лозим. Қўмита барчани ташқи муҳит учун хавфсиз бўлган иқтисодий ривожланишнинг янги а.ига чақирди.
1992 йилнинг июнь ойида Рио де Жанейро шаҳрида БМТнинг ташқи муҳит ва тараққиётга бағишланган анжумани бўлиб ўтди. Бу анжуманда дунёнинг 179 давлати қатнашиб "ХХI асрнинг кун тартиби" деб номланган Декларацияни қабул қилдилар. 700 бетдан иборат бу дастурда Б.Р.нинг барча жиҳатлари ёритиб берилган. Декларация икки масалани, яъни ташқи муҳитнинг юқори сифатлилиги ва бутун дунё халқлари учун соғлом иқтисодни яратиш мақсадлари йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш лозимлигини ўз ичига олади. Б.Р. тушунчаси эса "XXI аср кун тартиби" дастурида қашшоқлик ва ташқи муҳитнинг емирилишига қарши кураш услубидир, деб таъриф берилган, унда Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу Декларацияга қўшилган.


БАШОРАТ – табиат ва жамият ҳодисаларининг келажакдаги ҳолати ёки ҳозирги кундаги номаълум моҳиятини аниқлаш қийин бўлган ҳодисаларга асосланган тахминлар.
Б.нинг қадимги дунёда мавжуд унсурлари XV–XVII асрларда фанлар ривожи билан маълум бир системага солинди. Бу жараён, айниқса, XIX аср ўрталарида янада кучайди.
Б. илмий ва ноилмий турларга бўлинади. Илмий б. – табиат ва жамият қонунлари ва далилларига асосланган, келажакда нимадир бўлиши ва қандай кашфиётлар қилиниши ҳақидаги билимлар бўлиб, у интуитив асосда, инсоннинг олдиндан сезиши, кундалик асосда – инсон ҳаётий тажрибасига ўхшаш белгилардан, диний – ғайритабиий кучларга ишонишдан келиб чиқади.
Б. умуман олганда, турли шаклларда намоён бўлади: мас. тирик организмларга хос бўлган, олдиндан сезиш; олдиндан пайқаш – яъни инсон интеллектуал фаолиятида, ўз тажрибаларига асосланган ҳолда, келажак ҳақида фикрлаш сифатида юзага келади.
Прогнозлаш: қандайдир, ҳодисалар келажаги ҳақидаги махсус илмий тадқиқот шаклида; табиат ва жамият тараққиёти қонунларидан келиб чиқан хулосалар – илмий башорат шаклида; вақтда чекланган муайян олдиндан кўриш орқали, олдиндан айтиб бериш шаклида ва ҳ.к.ларда намоён бўлади.
Ўтмиш ва бугуннинг номаълум ҳодисаларини башорат қилиш ҳам мавжудки, квазибашорат – келажак ҳодисаларига муносабатни ўрнатиш мақсадида; реконструктив – ўтмиш ҳодисаларидан, унинг баъзи сақланиб қолган бўлаклари асосида башорат қилиш; реверсив б. (ҳозирги тенденцияларни ўтмишга қараб мантиқий давом эттириш); презентив башорат (рақиб томонидан оширилган ёки айни пайтда амалга оширилаётган ҳаракатнинг башорати. Бу б. ҳаракат субъектига ҳали маълум бўлмаслиги мумкин); имитацион башоратлар (у ёки бу методнинг ишончлигининг аниқлаш максадида ҳодисанинг узоқ ўтмишдан яқин ўтмишга ривожланиши ҳақидаги башорат) ва ҳ.к. ҳам учрайди.
Илмий Б.нинг фалсафий масалаларига б. мантиғи ва гносеологияси ҳамда б. ва гипотезанинг ўзаро муносабати, воқеликни инсон онгида олдиндан акс эттириш ва ҳ.к. масалалар ҳам тегишлидир.
Ҳозирги давр, жамият ҳаётини барча жабҳаларининг кейинги ривожи илмий мулоҳазаларсиз ва унинг асосида келажакни илмий б. қилиш асосида олдиндан кўра билишсиз мумкин бўлмайди. Воқеалар давомийлигини олдиндан кўра билишлик, уларни мулоҳаза этиш, ҳодисалар ўзаро алоқадорлигини очиш фан мавжудлигининг зарурияти бўлиб, улар амалий фаолият учун хизмат қилади, зеро илмий билишнинг асосий вазифаси – табиий ва ижтимоий муҳит ўзгартиришида унинг инсоннинг асосий қуролига айланиши.
Ҳар қандай фан илмий Б.ларсиз ўз маъносини йўқотиши мумкин, ҳар қандай назариянинг қиммати унинг илмий Б. қилиш имкониятлари, унинг ҳодисалар ҳақиқатига мувофиқлиги ва ўз натижаларини қайта қуриш, уларни ўзгаришлар жараёнига татбиқ этиши билан белгиланади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish