АҲМАД ЯССАВИЙ (1041–1167) – «Пири Туркистон», «Туркистон мулкининг Шайх ул–машойихи», «Султон ул–орифон» номи билан машҳур яссавий таълимотининг асосчиси.
Шайх Иброҳим А.Я.нинг отаси бўлиб, унинг ёшлигида вафот этган. А.Я. ўша замоннинг машҳур шайхларидан бири –Арслонбободан таълим олган. Арслонбобо вафот этганидан кейин, А.Я. Бухорога келиб Хожа Юсуф Ҳамадонийдан таълим олган ва у киши вафотидан сўнг Бухорода учинчи халифа сифатида шайхлик қилган. Бухоро шайхлигини Абдулхолиқ Ғиждувонийга топшириб Яссига жўнаб, у ерда хонақоҳ очиб шайхлик қилган. А.Я. олтмиш уч ёшдан ошгач ерости чиллахонасига кирган ва фоний дунёдан алоқасини узиб шайхликни давом эттирган. Тасаввуфнинг битта йўналиши А.Я. номи билан боғлиқ.
А.Я. форс адабиёти вазн ва услубида эмас, балки турк миллий вазнида, халқ адабиёти услубида шеърлар ёзган. Хожа А.Я. шеърларининг ҳар парчасига "ҳикмат" унвони берилган ва улар китоб шаклига келтирилган. Яссавия тариқатининг барча ақидалари А.Я.нинг асосий асари бўлмиш "Ҳикмат" да муфассал баён этилган.
А.Я. йўлини баён этувчи "Фақрнома" рисоласи мавжуд. У 1992 йили нашр қилинган. Унда факр тасаввуфий тушунчаси таҳлил этилган. Яссавийнинг назм услубида ёзилган "Меърожнома" асари ҳам бор.
А.Я. Аллоҳ, коинот ва инсон муносабатларини омма тушунадиган тарзда ифодалади ва шеър услуби билан уни уйғунлаштиришга ҳам эришди.
А.Я. ахлоқ ҳақидаги қарашларида ҳаддан ошмаслик, Аллоҳ ва инсонни севиш, шафқат ва мурувват каби фазилатларга кенг ўрин берилган. Унингча, инсон нима иш қилган тақдирда ҳам чекланган бир қувватга сохиб. Бошқаларни хўрлаш, мағрурланиш ўринсиздир. Инсон мукаммал бўлмоқ учун доимий ҳаракатда бўлиши керак. Fypyp ва кибру хаво комилликка тўсиқ эрур. Бу эса Яратувчи билан қул орасида парда ҳосил қилади.
А.Я. инсон омилига, хусусан унинг жамиятни эзгуликка йўналтирадиган қудратига алоҳида аҳамият беради. Олимлар илмларига, ҳокимлар ҳақ ва адолатга қараб иш тутмасалар жамият парокандалашиб, давлат таназзулга юз тутади.
А.Я. таълимоти инсонни нафспарастликдан, маърифатсизлик ва йиртқичлашувдан сақлайди. Дарвешлик осон эгалланадиган маслак эмаслигини жуда яхши билган Яссавий дарвешсифат инсонларнинг етишишини замон, макон ва иршод унсурларига боғлаб бундай дейди: «Мубта–дийлар мурури, мутасаввифлар судури ва мунтахийлар зухури шу тўрт асосга боғлиқдир: 1) макон, 2) замон, 3) ихвон, 4) рабти султон».
Яссавий тушунчасида аҳли тасаввуфнинг албатта бир маслаги, касб–ҳунари бўлиши шартдир. Маърифатсиз кишининг кашфу каромати ёлғондир. Зеро, Яссавий ўз ақидасига содиқ қолиб, қошиқтарошлик билан умргузаронлик қилди. Унингча, инсон ким бўлишидан қатъий назар, бошқаларга юк бўлмаслиги, ўз пешона тери ила тирикчилик қилиши керак. Яссавийнинг "Ниятинг худода, қўлда ишинг" шиори маълум.
БАДЕН МАКТАБИ – неокантчилик йўналишидаги оқим бўлиб, Кантнинг трансцендентал–психологик таълимотига асосланган. Бу таълимотга кўра билиш психологик жараён бўлиб, тажрибанинг трансцендентал натижасининг "интенсивлиги" ва "экстенсивлиги" билан боғлиқдир, яъни умумий ва зарурий билимдир. Шундай деб, уни мақсад (ҳақиқат)га эришиш йўлидаги қадриятлар сифатида тан олиниши керак. Шунда фалсафа қадриятлар тўғрисидаги фан бўлиб қолади.
Б.М. нинг таълимотида метод муаммоси асосий ўринни эгаллайди. Бу мактабнинг асосчилари – Виндельбанд ва Риккерт фанларни табиат ва маданият тўғрисидаги фанларга бўлиш керак, деган фикрни илгари суришади. Шунга асосан, уларнинг фикрича фанлар табиатшунослик ва тарихий фанлардан иборат бўлиб қолади.
Б.М.нинг фаолиятига Гуссерлнинг таъсири катта бўлди. Б.М. ғояларини Вебер социологияда, Мюнстерберг психологияда қўллади. ХХ асрнинг 20–йилларига келиб, Б.М.нинг кўп вакиллари неогегелчилик тарафига ўтиб кетдилар (Й.Кон, Р.Кронер ва б.).
Do'stlaringiz bilan baham: |