Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet243/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЭТНОЦЕНТРИЗМ (грек. –гуруҳ, халқ ва лот. centrum - марказ)- ўз халқи хулқи, маданияти, урф-одатлари ва қадриятларини бошқа халқларга хос бўлган шундай хусусиятларни баҳолаш учун асос қилиб олинишини ифодаловчи тушунча.
Этноцентризм кундалик ҳаётда ва алоҳида олиган шахс даражасида “биз-улар” тарзида қарама-қарши қўйишда кўринади. У турли омиллар, шу жумладан, миллий тил ва анъаналар руҳида тарбияланиш, миллий адабиёт ва санъат таъсирида ҳам шаклланиши мумкин.
Ҳар бир миллат, элатнинг ўзи ноёб бўлганидек, уларнинг маданияти ва маънавияти ҳам ўзига хос ва бетакрор характерга эга бўлади. Шундай экан, бир қадриятлар системаи бошқа қадриятлар системаини баҳолаш учун эталон, мезон сифатида олиниши мумкин эмас. Умуман олганда, этноцентризм ўз моҳиятига кўра миллийлик, миллий қадриятлар атрофида бирлашишга хизмат қилса-да, бу бирлашув бошқа халқларга хос бўлган ўзига хосликларни инкор этиш асосига қурилгани учун ҳам уни қабул қилиш мумкин эмас.


ЭСХАТОЛОГИЯ (грек.- eginatos + логия, сўнгги, охирги ва таълимот)- инсон ва инсониятнинг охирги тақдири, оламнинг охири ва қиёмат куни ҳақидаги диний таълимот. Эсхатологиянинг асосида табиатда яширин ҳолда мавжуд бўлган яхши ва ёмон кучлар, нариги дунёда гуноҳкорларнинг жазоланиши, яхши амаллар қилганларнинг мукофотланиши тўғрисидаги қарашлар ётади.
Эсхатологик қарашлар жуда қадимий илдизларга эга бўлиб, мифологик дунёқараш бағрида шаклланган. Бугунги кунда ўзининг ривожланган шаклида у барча динларда мавжуд (мас., христианликдаги Апокалипсис, исломдаги қиёмат куни тўғрисидаги қарашлар).
Эсхатологик кайфиятлар одатда ижтимоий ва сиёсий кризислар авж олган даврда кенг тарқалади. Бугунги кунда эсхатологик қарашлар турли хил секталар томонидан фаол тарзда қўлланмоқда. Хусусан, глобаллашув жараёнлари тобора чуқурлашиб бораётган, турли хил ахборот оқимларининг интенсивлиги ва кишилар онгига таъсири шиддатли тарзда ўсаётган ҳ. даврда охират кунини белгилаш масаласи марказий ўринни эгаллайдиган секталар ҳам борлигини таъкидлаш зарур. Улар аҳолининг диний билим даражаси пастлигидан фойдаланиб, охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш, асосан ёшлар ва моддий аҳволи ночор бўлганлар орасидан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай секталарга асос солган «авлиё»лар ўз издошларини қўрқитиш, алдаш йўли билан уларнинг мол-мулкларига эгалик қилишга уринмоқдалар. Яширин фаолият олиб бориш, секта ичида бўлаётган воқеаларнинг кўпчиликка маълум бўлиб қолмаслиги учун қаттиқ назорат қилиниши туфайли жамоатчилик уларнинг фаолиятидан бехабар қолмоқда. Ана шундай ҳолларда кўпгина одамларнинг бевақт ўлими содир бўлмоқда.


ЭЪТИҚОД – одам онги, руҳияти билан боғланиб кетадиган, оламдаги нарса, ҳодиса, жараёнларга алоҳида муносабатни қарор топтирадиган маънавий-руҳий ҳолат. Эътиқод муайян ғоя, дунёқарашга ҳис–ҳаяжонли ёндашув маъносида иймонга яқин туради. Шунинг учун ҳам, баъзан у иймон тушунчасининг синоними ёки уни тўлғазадиган тушунча маъносида ҳам қўлланилади.
Э. муайян нарса, ҳодиса, жараёнга ихлос сифатида кенг қамровли тушунча ҳисобланади. Одам табиий ва ижтимоий муҳитда яшаб, улардаги баъзи нарсаларга ихлос қўяди. Шу жараёнда ўша нарсага ҳис-ҳаяжонли муносабатда бўлгани учун, эътиқод пайдо бўлади.
Нарса, ҳодиса, жараёнларга, ўз эътиқоди кўзгуси орқали қараб, одам унга баҳо беради ва муносабатини белгилайди. Мас., одам бирон касб-корга эътиқод қўйди дейлик. У ана шу эътиқоди нуқтаи назаридан туриб, ўша касбни ардоқлайди, қадрлайди ва, оқибатда, ҳаётини, тақдирини ўзи танлаган касб билан узвий боғлайди.
Бироқ, эътиқод тушунчасида фақат ижобий жиҳатларнигина кўриш тўғри эмас. Инсон табиати, феъл-атвори, фаолият йўналиши серқирра ҳодиса бўлгани учун, баъзи одамларда, моддий нарсалар, безаклар, урф-одатларга меъёридан ортиқ ихлос қўйиш улар маънавиятининг қашшоқлашишига, ҳар бир нарса, ҳодисага, моддий бойлик нуқтаи назаридан туриб, муносабат белгилашга одатланадилар. Бундай одамларнинг эътиқоди ғайриинсоний йўналиш олиб, пировардида улар халқ назаридан қолиб, мосуво бўладилар.
Ихлос маъносидаги эътиқод туйғуси ҳайвонларда ҳам мавжуддир. Шу туфайли, ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам ихлос қўйган ўз хўжасини хафа қилмасликка ҳаракат қиладилар, ўзларидаги ваҳшийлик инстинктларини жиловлай оладилар.


ЭҲТИЁЖ – яшаш ва фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган нарсаларга муносабат. Шўролар даврида чоп этилган фалсафий луғат, қомус ва қомусий луғатларда эҳтиёж инсон организми ва шахсиятининг яшаши учун керак бўлган нарсаларга зарурат, деб талқин қилинган. Э. фақат инсон организми учун эмас, балки ўсимликлар дунёси, корхоналар, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва б. ҳар қандай табиий ва ижтимоий системаларга ҳам хосдир. Бундан ташқари, организм ёки система ҳаёти учун зарур бўлган нарсани ҳам эҳтиёж, деб таърифлаб бўлмайди. Чунки, шу нарса билан система етарли таъминланганда, унга нисбатан зарурат йўқолади.
XX а.нинг 80-й.ларида ўзбекистонлик файласуфлар орасида э.лар моҳиятини изоҳлашга янгича ёндашув шаклланди. Унга кўра, э. организм ёки системанинг ҳолатидан келиб чиқадиган, борлиқдаги нарса–ҳодисаларга бўлган муносабатдир.
Э.ларнинг моҳияти ва мазмунини тўлароқ тушуниш учун уларнинг турли кўринишларини ҳисобга олиш лозим. Фанда э.лар бир неча мезонларга кўра, тасниф қилинади. Жумладан, системанинг қайси жиҳатлари билан боғлиқлигини ҳисобга олиб, эҳтиёжларнинг биологик, моддий-иқтисодий, руҳий-маънавий турлари фарқланади. Бу турлар ўзаро узвий боғлиқ ва бир-бирларига ўтиб туради. Биологик э.лар барча биологик тур ва индивидларнинг э.лари ҳисобланади. Бундай э.лар эса, одамларда ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг биологик тур ва индивид сифатида мавжудлиги билан боғлиқ бўлади. Биологик э.лар инсонларга ҳам хос бўлиб, уларнинг тур сифатида мавжудлиги билан боғлиқдир. Биологик э.лар, сув, ҳаво, ҳаракат каби, нарса-ҳодисаларга, шунингдек уйқу, наслни давом эттириш зарурати каби жиҳатларни қамраб олади. Моддий-иқтисодий э.лар инсон ва ижтимоий системалар учун хос бўлиб, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, транспорт, бутловчи қисмлар, хом ашё, ишлаб чиқариш воситалари, техника ва технологияга бўлган зарурат кабиларни ифодалайди.
Руҳий-маънавий э.лар сирасига санъат, адолат, қадрият, яхшилик, эътиқод, муҳаббат, дўстлик муносабатларини киритиш мумкин. Бундан ташқари, э.лар субъектига кўра, шахс, гуруҳ, система, жамият э.ларига бўлинади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish