Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet245/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЮСУПОВ ЭРКИН ЮСУПОВИЧ (1929-2003). 1952 й.да Ўрта Осиё давлат университетининг филология ф-т.ини «мантиқ ва психология» ихтисослиги бўйича тамомлаган.
1952-1954 й.ларда Москва давлат педагогика институти фалсафа кафедрасининг аспиранти, 1954-1972 й.ларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти фалсафа кафедрасининг мудири, 1972-1979 й.ларда Партия тарихи институти директори, 1979-1990 й.ларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти ва Президиум аъзоси, 1990-1992 й.ларда Тошкент давлат университети ректори, 1992-1994 й.ларда Ўзбекистон зиёлилари уюшмасининг президенти, 1994-1995 й.ларда республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг раҳбари, 1995-1997 й.ларда Тошкент давлат университети гуманитар ф-т.лар фалсафа кафедрасининг мудири, кейинчалик ТошДУ фалсафа кафедраси проф.и лавозимида ишлаб келди.
1954 й.и Москвада «Мантиқ қонунларининг фалсафий таҳлили» мавзуида номзодлик, 1965 й.и Тошкентда «Мустамлака ва қарам мамлакатларда шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги қарама-қаршиликлар масаласи» мавзуида д-р.лик диссертацияларини ёқлаган. Фалсафа фанлари д-р.и, ЎзР ФА академиги, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, проф.. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофати лауреати (1992 й.).
Ижтимоий фалсафа, мантиқ, тарих, педагогика, сиёсатшунослик йўналишларида илмий тадқиқот ишлари олиб боради. Мазкур соҳаларга оид 400дан зиёд матбуотда чоп этилган ишлар муаллифи.
АҚШ, Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Туркия, Жазоир, Покистон, Мўғулистон университетлари илмий марказларида фалсафа, миллий маданиятлар тарихига бағишланган Халқаро конгресслар, илмий анжуманлар иштирокчиси.
Олим ш. ва қишлоқ ўртасидаги муносабат, инсон, ахлоқий камолот, миллат ва мустақиллик, маънавият ва мафкура каби кўплаб муаммоларни янгича талқин этишга ҳаракат қилган.
6 та д-р.лик ва 64 та номзодлик диссертация ишларига илмий маслаҳатчи ва раҳбарлик қилган.
«Мантиқ фанининг фалсафий таҳлили» (М., 1954, рус тилида), «Мустамлака мамлакатларда ш. билан қишлоқ ўртасидаги қарама-қаршиликлар» (Т., 1964), «Ш. билан қишлоқ ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари» (Т., 1980) номли монографияларнинг муаллифи. Шунингдек, «Тарих фанининг фалсафий методологияси» (Т., 1982), «Инсон одоби билан» (Т., 1986), «Истиқлол йўналишида» (Т., 1996) каби жамоавий монографияларнинг ҳаммуаллифи.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish