Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet253/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

РЕГРЕСС (лот. regressus - орқага қайтиш) - ривожланишнинг бир томони-орқага кетиш, эски шаклларга қайтиш, тараққиётнинг қуйи даражасига тушиб қолишни англатувчи тушунча. Р. моҳият эътибори билан барча системаларга хосдир. Зеро, ҳар қандай ўсиш, тараққиёт у ёки бу даражада регрессдир. Мураккаб системаларнинг емирилиши, ташкиллашувининг пастлашуви регресснинг мазмунини ташкил этади. Сиёсий ҳаёт, маданият, маориф каби ижтимоий ҳодисалар жамиятда кечаётган жараёнларнинг прогрессив ёки регрессив характердалигини аниқлашда муҳим ўринни эгаллайди. Мас., жамиятнинг сиёсий омиллар таъсирида регрессга йўл тутишига фашистик режимлар ҳукмронлик қилган мамлакатларни киритиш мумкин. Жамият тараққиётида эскирган шаклларга қайтиш ҳам регрессга мисол бўлади.
Регрессив жараёнларни нафақат жамият ҳаётида, балки алоҳида олинган инсонлар, уларнинг ҳаёти, хулқи мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, психологияда регрессив хулқ деганда индивиднинг ўз ривожланишининг олдинги даврларига хос бўлган хулққа қайтиши назарда тутилиши ҳам бунинг исботидир.
Регрессив тенденциялар мавжуд бўлсада, бу умуман инсон, инсоният ривожида унинг устуворлигини билдирмайди. Зеро, у ёки бу регрессив жараёнлардан қатъи назар, инсон, инсоният ривожи умуман прогрессив характерга эгадир.


ҲАЁТ ТАРЗИ – фалсафий социологик категория сифатида жамият, миллат, синф, ижтимоий гуруҳлар, шахснинг яшаш услубини ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар билан бир бутунликда олиб қарайди. Бу маънода ҳаёт тарзи фалсафа, социология, культурология, иқтисодий ва б. ижтимоий фанларнинг алоҳида тадқиқот предмети ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда амалиётида «ҳаёт тарзи» категорияси кишиларнинг асосий ҳаёт соҳалари – меҳнат, оила ва турмуш, таълим ва маданият, ижтимоий ҳаётга бир бутун ёндашувига имкон яратади.
Ҳ.т. биринчидан, маълум бир цивилизацияга хос типик жиҳат ва нормаларни ифодалайди. Бу нуқтаи назардан ҳаёт тарзини фермачилик, деҳқончилик, саноат ва илмий-технологик цивилизацияси каби турлари фарқланади.
Иккинчидан, ҳ.т. маълум бир ривожланиш босқичида турган жамиятдаги миллат, синф, ижтимоий гуруҳ, шахснинг конкрет ҳаёт тарзини ифодалайди.
Ҳаёт даражаси ижтимоий-иқтисодий категория сифатида кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш меъёрини, истеъмол бойликлари (меҳнатга ҳақ тўлаш ҳажми, реал киримлар, истеъмол бойлик ва хизматлари ҳажми, озиқ-овқат ва б. товарларни истеъмол меъёри, бўш вақт ва иш вақтининг давомийлиги, яшаш шароитлари, таълим даражаси соғлиқни сақлаш, маданият ва ш.к.лар) билан таъминланганлигини ифодалайди. Бу категориянинг моҳияти, у яшаш шарт-шароитини муҳим томони ҳисобланган ишлаб чиқариш кучларини ривожланганлиги даражаси билан боғлиқ бўлган кишиларни фаровонлиги (уларни моддий ва маънавий бойликлар билан таъминланганлиги) тушунчасига бир бутун ёндашишга имкон яратади.
Яшаш сифати – социологик категория сифатида кишиларни моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш (озиқланиш сифати, кийимларни сифати ва уларни модага мувофиқ келиши, турар жойининг қулайлиги, соғлиқни сақлаш соҳасини сифатий хусусиятлари, таълим, аҳолига хизмат кўрсатиш, атроф-муҳит, бўш вақтнинг сифати, ахлоқий муҳит, кишиларнинг кайфияти, сермазмун мулоқотда эҳтиёжларни қондириш даражаси, билимлар, ижодий меҳнатда, турар жойларни структураси ва б.) сифатини ифодалайди.
Ҳ.т.ни изоҳлашда биринчи ўринда, шубҳасиз, сифатий аниқлик туради.
Яшаш услуби – кундалик ҳаётнинг ҳатти–ҳаракатлар жиҳатини, хусусан ритмика, интенсивлик, ҳаёт темпи, шунингдек, турмушнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ва кишилар ўртасидаги муносабатлари бўлиб, булар кўпинча ижтимоий муносабатларни миллий-этник ва ижтимоий-профессионал жиҳатларини ифодалайди.
Ижтимоий гуруҳларда турли хил ҳаёт услубини шакллантишининг асосий сабаби – уларнинг кундалик фаолияти кечадиган ҳаётий шарт-шароитлардаги фарқ, аниқроғи фаолиятининг асосий турларида зўриқиш, ритмиклик, кенг жамоатчилик билан мулоқотнинг давомийлиги ёки нодавомийлиги, шунингдек, аҳолининг турли қатлам ва гуруҳларига тааллуқли (ижтимоий-профессионал, ўрта ёшлилик, ҳудудий).



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish