Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЎЗБЕКИСТОНДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ



Download 2,81 Mb.
bet247/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ФАЛСАФИЙ ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ. Ўзбекистон фалсафаси шарқ фалсафасининг таркибий қисмига кирувчи ва ўзбек халқининг ўзига хос бўлган тафаккур тарзининг ифодасидир. Унинг тарихий илдизларига, қадимий Турон ва Туркистондаги халқ оғзаки ижодига оид ҳикматлар, достонлар, мақол ва ривоятлар, халқ бахшиларининг оғзаки ижодий мероси, мутафаккир файласуфларнинг фалсафий асарлари, муқаддас тангрига эътиқод ва «Авесто»даги эзгулик ғоялари, тарихимизда ўтган монихейлик, маздакчилик, буддавийлик, мусавийлик ҳамда исавийлик динларидан кириб келган ҳикматлари, Ислом фалсафаси ва ислом динининг муқаддас китоблари, тасаввуф фалсафаси - суфизм, каломнинг мотуридиййа таълимоти, суннизм мазхаби, кубравия, яссавия ва нақшбандия қадриятлари тамойиллари, бедилхонлик, машрабхонлик, жадидизм анъаналари, халқимизнинг истилочиларга қарши курашларда таянган ватанпарварлик ғоялари ва маънавий-ахлоқий қадриятлари киради. Бу фалсафа жаҳон фалсафий мероси дурдоналаридан озиқ олади.
Ўзбекистон фалсафаси - номи зикр этилаётган халқнинг тафаккур тарзи сифатида ХХ асрда шаклланди. Бу фалсафанинг шаклланишида Ўзбекистонда яшовчи турли хил миллат ва элат вакиллари иштирок этишган. Унинг намоёндалари жадидлардан Беҳбудий, Фитрат, Абдулла Авлоний, Мунаввар Қори, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Исҳоқхон Ибрат, Сўфизода ва б. шарқ фалсафаси анъаналарини советлар даврида ҳам сақлаб қолишга ва ривожлантиришга интилишди, аммо улар коммунистик тузумнинг қурбонига айланишди. Фитрат раҳбарлигида 1919 -1921 й.лари Тошкент шаҳрида “Чиғатой гурунги” деб номланган фалсафий, маданий-маърифий ва илмий-адабий тўгарак ташкил этилган. Унда Ашурали Зоҳирий, Элбек, Шорасул Зуннун, Шокиржон Раҳимий, Қаюм Рамазон, Ғози Олим Юнусов сингари таниқли зиёлилар фаол қатнашиб, юртимизда маориф ва маданиятнинг юксалишига ҳозиржавоб мақолалари билан ҳисса қўшишган, халқнинг тарихий хотирасини тиклашга интилишган. Аммо, уларнинг бундай ҳаракатлари мавжуд сиёсатга қарши ҳаракат деб баҳоланди, маърифатпарвар адибларнинг кўплари қатағон қилинди, улар ичида совет тузумини ёқлаган адибларгина жон сақлаб қолишди.
Халқимиз азалдан фалсафий тафаккур тараққиётига оид муаммоларга қизиқиб келишган. Шу сабабли, Алишер Навоийнинг фалсафий ғояларини таҳлил этувчи навоийхонлик, Машрабнинг суфийлик ғояларининг замирини чақувчи машрабхонлик, Мирзо Бедилнинг пантеистик ғояларини акс эттирувчи рубоийларининг мағзини чақиш билан қизиқувчи бедилхонлик анъаналари ХХ а.гача давом этган. Бу халқимизнинг фалсафий муаммоларга нақадар қизиққанлигини кўрсатади. С.Айний ва З.В.Тўғонлар-нинг фалсафа тарихига оид бир қанча мақолалари босилиб чиқди. 20-40 й.ларда фалсафа фани чуқур мафкуравий инқирозга учраган, у коммунистик тузумнинг хизматкорига айлантирилган эди. Бунинг устига, ўзбекча ёзувнинг арабча графикадан, лотин графикасига ва ундан кириллча графикага ўтказилиши миллий фан ва фалсафа тараққиётига салбий таъсир кўрсатди. Шунга қарамасдан Наим Саид, К.Ерзин, Ҳаким Неъмат, Р.Холмуродов (Маллин) сингари олимларнинг фалсафий мақолалари босилиб чиққан. 2-жаҳон урушидан кейин фалсафа тараққиёти яна изга туша бошлади.
Уруш даврида Ўзбекистон Фанлар академиясининг ташкил этилиши ижтимоий фанлар тараққиётига, хусусан, фалсафа фани тараққиётига туртки берди. Бу даврларда И. Мўминов, С.Азимов, А.Т.Аюпов, С.Валиев, Ҳ.Ғ. Расулов, Ж.М. Бобоев, Н.М. Мирошхина, В.Зоҳидовлар фалсафа фанига сезиларли ҳисса қўшищди. Ўзбекистонда фалсафа фани тараққиётига жиддий ҳисса қўшган олим академик И.М. Мўминовдир. Бу олим Ўзбекистонда фалсафа тарихи (В.Зоҳидов, М.М. Хайруллаев, М.Баратов, Ҳ.Ф.Воҳидов, Л.Е.Гарбер, Р.Носиров, А.Шарипов), табиатшунослик фалсафаси ва билиш назарияси. (О.Файзуллаев, Б.Исмоилов, Ж.Туленов, В.С.Никитченко, К.Иванова, М.Абдуллаева), маданият фалсафаси (С.Шермуҳаммедов, О.Умрзоқова, Н.Ғоибов, М.Аҳмедова, К.Содиқов,) диншунослик фалсафаси (С.Азимов, А.Ортиқов, М.А.Усмонов, Ж.Бозорбоев), ахлоқшунослик фалсафаси (Й.Жумабоев, Ҳ.Алиқулов, Х.Шайхова) ва ижтимоий ва сиёсат фалсафаси (Э.Юсупов, Р.Абдушукуров, А.Валиев, Х.Пўлатов, С.Турсунмухамедов, Қ. Хоназаров) йўналишлари бўйича фалсафий тадқиқотлар олиб борувчи фалсафий мактабнинг шаклланишига, Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг вужудга келишига ва мазкур институтда фалсафа жамиятининг ташкил этилишига сабабчи бўлган.
И.Мўминовнинг шогирдлари Ўзбекистонда фалсафа фанининг ривожланишида фалсафа да миллий анъаналарнинг тикланишида, фалсафа замонавий муаммоларини тадқиқ этишда, жамият тараққиётининг фалсафий масалаларини таҳлил этишда муҳим роль ўйнашди. 1970-80 й.ларда И.Мўминов ташаббуси билан Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институтида табиатшунослик фалсафаси муаммоларини таҳлил этувчи методологик семинар ташкил этилди. Мазкур семинар республикада фалсафий билимлар тарғиботи марказига айланди. И.Мўминов вафотидан сўнг бу семинарга уларнинг шогирди, таниқли методолог олим О.Файзуллаев раҳбарлик қилиб, семинар машғулотларини Фанлар Академиясининг табиатшунослик ва техника фанларига оид барча институтларида ташкил қилди. Семинар натижалари йирик илмий монографияларда чоп этилиб борди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда СССР фалсафа жамиятининг республика филиали ҳам фаолият кўрсатиб келди. Унинг биринчи раиси академик И.М.Мўминовдир, улардан сўнг академик Э.Ю.Юсупов, кейин (то бугунги кунгача) академик С.Шермуҳамедов жамият раиси бўлишган.
Ўзбекистон Республикаси миллий истиқлолни қўлга киритгач фалсафа фани қаршисида янги вазифалар пайдо бўлди. Бу вазифаларга фалсафа фанини коммунистик мафкура асоратларидан тозалаш, жамият тараққиётининг янги даврдаги қонуниятларини фалсафий таҳлил этиш, миллий истиқлол ғоясининг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш, Республикамизда шаклланаётган ҳуқуқий демократик фуқаровий жамиятнинг ривожланиш хусусиятларини очиб бериш ва б. киради. Бу вазифаларни бажаришда бугунги кунда Ўзбекистон файласуфлари ҳамжиҳатликда иш олиб боришмоқда. Республикамизда иқтидорли файласуф-олимларимиз бугунги кунда жаҳондаги долзарб фалсафий йўналишлар бўйича изланишларни амалга оширишмоқда.
Глобалистика ва экология йўналишида фалсафа фанлари д-р.лари Э.Хошимова, М.Исмоилов, С.Мамашакиров, С.Сангинов, илмий изланиш ва илмий прогностика бўйича Ў.Ҳайдаров, Р.Имомалиева, К.Туленова, диалектика назарияси ва фанлар методологияси бўйича проф. Б.Р.Каримов, О.А.Файзиев, А.К.Бердимуратова, Н.Эшметов, Н.А.Шермухамедова, Э.М.Иззетова, З.Д.Давронов, эвристика соҳасида В.Алимасов, аксиология соҳасида проф. Қ.Назаров, фалсафа тарихи ва тасаввуф фалсафаси йўналишида А.Зоҳидов, Г.Наврўзова, М.Жакбаров, ижтимоий фалсафа йўналишида А.М.Жалолов, С.Отамуродов, Ў.М.Абилов, Г.Ширматова, Б.Т.Тўйчиев, А.Ачилдиев, З.Қодирова, Г.Туленова, И.Саифназаров, А.Қодиров, сиёсат фалсафаси йўналишида И.Эргашев, Ф.Абдураҳмонов, Н.Назаров, ҳуқуқ фалсафаси йўналишида С.Абдухалиқов, Ш.О.Мамадалиев, К.В.Джавакова илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Мустақилликнинг дастлабки й.ларидан бошлаб, И.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институтида ҳар й.и “Мустақил Ўзбекистон: фалсафа ва ҳуқуқ фанларининг долзарб муаммолари” деган мавзуда илмий-назарий конференция ўтказиб борилди. Мазкур конференция мажлисларида фалсафа ва ҳуқуқ фанлари соҳасида олиб борилаётган долзарб илмий тадқиқотларнинг натижалари муҳокама этиб борилади.
Янги жамиятни бунёд қилишда миллий мафкура ва у таянадиган миллий фалсафанинг ролига катта баҳо берилиб, миллий истиқлол ғоясининг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш файласуфлар қаршисида турган муҳим вазифа эканлиги таъкидланди. Бунинг учун файласуфлар миллий жамиятини ташкил этиш лозим эди. 1999 й. 10 июнда Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти рўйхатдан ўтди. Бу жамиятнинг асосий вазифаси мамлакатимиз миқёсида халқимизнинг миллий ўзлигини англашининг, миллий истиқлол мафкурасининг илмий-назарий ва фалсафий асосларини яратишда, назарий ва амалий тадқиқотларни олиб боришда ҳамда мазкур тадқиқотларнинг натижаларини кенг оммалаштиришда, республикамизда шаклланаётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятида миллий истиқлол ғоясининг ҳаётий эҳтиёжга айланишида барча зиёлиларнинг бирдамлик руҳидаги иштирокини таъминлашдан иборатдир, деб белгиланган.
2000 й. 6 апрель куни И.Каримовнинг файласуф олимлар билан ўтказган учрашувида миллий истиқлол ғоясининг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш учун файласуфлар миллий жамияти олдига вазифа қўй.ди ва мазкур вазифа бажарилди. Файласуфлар миллий жамияти бугунги кунда кўплаб фалсафий китоб ва брошюраларни нашр этди, жаҳон файласуфларининг классик асарларини таржима қилишмоқда, бир қанча илмий анжуманлар ташкил қилди, “Фалсафа ва ҳуқуқ” журналини нашр этмоқда. Файласуфлар миллий жамиятининг раислари, республикамизда фалсафа фанлари соҳасидаги тадқиқотларни мувофиқлаштириш, жадаллаш-тириш, жамият манфаатлари йўналишига буриш борасида катта ташкилий ишларни амалга оширишди. Ҳ. пайтда бу жамият илгариги фалсафа жамияти билан рақобатда эмас, балки ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Бу файласуф-олимлар ўртасидаги ҳамжиҳатлиликка замин бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳеч бир халқнинг миллий фалсафаси бошқа мамлакатларнинг фалсафий ғояларидан ажралган ҳолда, улардан озиқланмасдан ривожлана олмайди. Шу сабабли мамлакатлар ўртасида фалсафий мавзулардаги халқаро симпозиумлар ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Қўшни мамлакатларнинг файласуфлари билан тез-тез мулоқатлар олиб бориш, ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш, фалсафий меросимизни биргаликда ўрганиш муҳимдир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish