Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet246/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЎЗАРО БОҒЛАНИШ – тушунчаси бирор-бир нарса, ҳодисанинг иккинчи нарса-ҳодиса билан боғлиқ бўлган ҳолда, мавжудлигини ифодалайди. Боғланиш бир ва икки ёқлама бўлиши мумкин. Иккиёқлама боғланиш – ўзаро боғланиш. Нарса, ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси (бир–бирига таъсири) ў.б. дей.ади. Ў.б. оламдаги нарса ва ҳодисалар умумий алоқадорлигининг ўзига хос кўриниши ҳисобланади. Борлиқдаги жамики нарса ва ҳодисалар, жараёнлар бир-бирлари билан ўзаро муайян алоқадорликда (боғланишда) бўлади. Ў.б. нарса ва ҳодисалар мавжудлигининг объектив шакли ҳисобланади.
Ў.б. икки маънода қўлланилади: 1) ҳеч бир нарса-ҳодиса ёки жараён, ўз-ўзича бошқаларсиз бошқа нарса ва ҳодисалардан ҳоли (мустақил) тарзда мавжуд бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир нарса бошқа нарсалар билан муайян боғланишда бўлади. Бунда ў.б. оламнинг намоён бўлишининг муайян шакли маъносида ишлатилади.
2) Ў.б. диалектика таълимотининг тамойили маъносини ифодалайди. Маълумки, ўзаро умумий, универсал боғланишлар диалектиканинг энг умумий тамойили сифатида борлиқнинг барча кўринишига хосдир (қ.: диалектика). Ў.б. (алоқадорлик) нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирларига кўрсатадиган таъсирида намоён бўлади. Бу жараён ўзаро таъсир ва акс таъсир, деб юритилади. И.Кант ў.б. нарса ва ҳодисалардаги умумийликни борлиқни ифодалайди, деб кўрсатган.
Окказионализм фалсафасида, Лейбниц, Лотце қарашларида ў.б. метафизик жиҳатдан талқин қилинган. Психологияда ў.б. (алоқадорлик) руҳ ва жисм, психик ва жисмоний омилларнинг таъсири мисолида акс этган. Психофизик параллелизм назарияси тарафдорлари томонидан илгари сурилган “икки сабаб – икки оқибат” фаразига кўра, ҳар қандай жисмоний ва руҳий жараён икки (руҳий ва жисмоний) сабаб ва икки (руҳий ва жисмоний) оқибатни келтириб чиқаради. Ў.б. ва алоқадорлик шакллари оддий зарраларнинг таъсири ва акс таъсири; сайёралар орасидаги боғланиш; тирик организмлардаги модда алмашинуви, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидаги алоқадорлик, табиат ва жамиятнинг боғланиши, ижтимоий алоқадорлик кабилардан ташкил топади. Ижтимоий объектларнинг ўзаро бир-бирларига муносабатлари ўзаро ижтимоий боғланиш (алоқадорлик) ҳисобланади. Ўзаро ижтимоий алоқадорлик жамият ҳаётидаги ишлаб чиқариш ва истеъмол, жамият ва шахс, моддийлик ва маънавийлик орасидаги муносабатлар бунга яққол мисол бўла олади. Ў.б.ларни аниқлаш ва тадқиқ этиш билиш жараёнининг муҳим томонини ташкил этади. Нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг бошқа нарса ва ҳодисалар билан алоқадорлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга, зотан нарса ва ҳодисаларни ҳар тарафлама, барча алоқа ва боғланишларини ўрганмай туриб, улар ҳақида тўғри ва тўлиқ билим ҳосил қилиш мумкин эмас.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish