Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet239/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЭЛЕЙ МАКТАБИ – юнон фалсафий мактаби (мил.ав. VI–V асрлар), Элей шаҳрида (жанубий Италия) пайдо бўлган бу мактаб ривожланиб борган сари э.м. фалсафасига хос тамойиллар ҳам кучая борган. Асосий намояндалари: Ксенофан, Парменид, элейлик Зенон ва Самос оролидаги Мелисс (милоддан олдинги 5–а.). Милет мактаби ва Гераклитнинг нарсаларни ўзгарувчан бош асоси ҳақидаги стихияли диалектикага оид қарашига қарши э.м. чин борлиқнинг ўзгармас моҳияти ва кўзга кўринувчи барча ўзгаришлар ҳамда тафовутларнинг хаёлий эканлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурган. Бу қоида билишнинг асослари бўлмиш ҳиссий тажрибани камситишга олиб келди ва кейинчалик Платон идеалистик таълимотининг манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган.
Э.м.нинг диалектикага қарши далиллари (айниқса, Зенон апориялари) уларнинг метафизик табиатда бўлишига қарамай, диалектиканинг кейинги ривожланишига ижобий таъсир этган. Улар ҳаракатнинг зиддиятли табиатини мантиқий тушунчаларда қандай ифодалаш керак, деган муаммони кескин ўртага қўйганлар. Хуллас, э.м. билишда тафаккурга асосий аҳамият бериб, уни ўткинчи ва беқарор ҳиссий идрокка қарама–қарши қўйган, фалсафа тарихида биринчи бўлиб ягона борлиқ ғоясини илгари сурган, уни узлуксиз, ўзгармас воқеликнинг ҳар қандай майда унсурида мавжуд бўладиган, нарсаларнинг кўплигини ва улар табиатини истисно қилувчи ҳол, деб тушунган.


ЭЛЕМЕНТ (лот. elementum – унсур, дастлабки модда) – материянинг бирламчи, энг оддий дастлабки зарраларини билдирувчи тушунча. Табиат турли-туман шу зарраларнинг муайян тартиб, алоқа ва усулда қўшилишидан таркиб топади, мавжуд бўлади ва ривожлана боради. Қадимги замонлардан бошлаб,файласуфлар ва табиатшуносларнинг бир томондан, материянинг энг оддий, майда, ягона Э.ларини топишга интилишлари билан, иккинчи томондан, материянинг битмас-туганмаслиги сабабли, табиатда бундай Э.лар йўқлиги тўғрисидаги фикрлари ўртасида зиддият бўлиб келган. Бу фикрлар ўртасидаги зиддиятларнинг аниқланиши ва ҳал қилина бориши туфайли материя тузилиши ҳақидаги инсон билимлари бойиб борди. Чунончи, қад.юнон файласуфлари материянинг ягона Э.и деб ё сувни (Фалес), ё ҳавони (Анаксимен), ёки оловни (Гераклит) эътироф этишган. Демокрит, Левкипп, кейинчалик Эпикур материянинг энг майда, бўлинмас зарралари сифатида атом ҳақидаги таълимотни илгари сурдилар. Қад. Миср, Ҳиндистон, Хитой, Эрон ва Ўрта Осиёда оламнинг асосида тупроқ, олов, сув ва ҳаводан иборат бўлган тўрт унсур, модда ётади, деган қарашлар мавжуд бўлган. Бу қарашларни, Шарқнинг буюк мутафаккирлари Абу На. Форобий, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий ва б. Ҳам ривожлантирганлар. XIX а. Охирларида қилинган буюк табиий-илмий кашфиётлар материя тўғрисидаги эски қарашларга, бинобарин унинг бирламчи ва структурасиз зарралари мавжудлиги ҳақидаги ҳукумрон тасаввурларга путур етказди. Ҳоз. замон физикаси электронлар, нейтронлар ва б. “элементлар” зарраларнинг мураккаблигини исбот қилиш орқали табиатнинг бениҳоялиги, чексизлиги тўғрисидаги илмий-фалсафаий ғояни яна бир бор исботлади. Мас., ҳоз. замон физикасида мавжуд бўлган “элементар зарралар” тушунчаси муайян жараёнларда бир бутун сифатида ўзаро таъсир қилувчи энг оддий микрообъектларни ифодалайдики, уларнинг 250 дан ортиқ хилма-хил кўринишлари бор. Уни яхлит система сифатида ташкил этувчи бутун таркибида ўзаро алоқада бўладиган нарса ва ҳодисаларнинг нисбатан бўлинмас қисми. Бу маънода Э. тушунчаси бутун ва қисм (бўлак) фал-ий категориялари ўртасидаги муносабатни ифодалайди. У фалсафадан ташқари математика, табиатшунослик, техника ва ижтимоий-гуманитар фанларда ҳам кенг қўлланилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish