ЭМЕРДЖ ХУСУСИЯТЛАРИ (лот. emergere – юз бермоқ, пайдо бўлмоқ) кишиларни гуруҳга ёки жамоага бирлашганида, тўсатдан юзага келадиган, уларга хос бўлган умумийликни эътироф этади ва мазкур гуруҳга кирувчи кишилар тавсифи бу хусусиятлар тавсифи билан айнан бўлиши шарт эмас, деб қарашни англатади.
ЭМПИРИЗМ (грек. еmpeiria - тажриба) ҳиссий тажриба билим манбааси ва барча билимлар тажрибага асосланган деб эътироф этувчи билиш назариясидаги йўналиш. Ақл инсон билиш қобилиятини бошқа томони эса эмпиризмда тажрибадан олинган далилларнинг уйғунлиги ва қайта тузиш бу қобилият билимимизнинг моҳиятига ҳеч нарса қўша олмайди. Э. сенсуализмга яқин.
Э. методологик жиҳатдан амалиёт, эътиқод ва шубҳасиз фанга мувофиқ тажрибага асосланиши керак.
Э. XVII-XVIII асрларда яхлит гносеологик таълимот сифатида шаклланган.
Фалсафа тарихида Э. идеалистик (Юм, Беркли, Мах, Авенариус, замонавий мантиқий э. ва х.) ёндашув сифатида намоён бўлиб, субъектив тажрибани (хиссиёт, тасаввур) ягона мавжудлик тан оларди ва материалистик Э. (Ф.Бэкон, Гоббс, Локн ва б.) талимоти ҳиссий тажрибани манбаси деб объектив мавжуд бўлган дунёни тан оларди. Э. қарши бўлган таълимот рационализм.
ЭНГЕЛЬС ФРИДРИХ (1820 й. 28 - ноябрда Бармен, ҳозирги ГФРнинг Вупперталь шаҳрида туғилган – 1895 й. 5 - август куни Лондонда вафот этган). У фабрикант оиласида таваллуд топган, 14 ёшигача шаҳар мактабида, сўнгра 1834–1837 й.ларда Эльберфельд гимназиясида ўқиган.
Э.Ф. 1839 й.да Гегель фалсафаси билан танишиб унинг диалектик методи тарафдорларидан бирига айланди. 1841 й.да ҳарбий хизматни ўташ учун Берлинга келди ва ёш гегелчилар билан танишди. Л.Фейербахнинг «Христианликнинг моҳияти» (1839) асарини мутолаа қилгандан сўнг, Фейербах таъсирига тушиб олди. 1842 й.да Англияга (отасининг Манчестердаги «Эрмен ва Энгельс» фабрикасига ишга юборилган эди) кета туриб Кёльн шаҳрида «Рейн газетаси» бош муҳаррири К.Маркс билан учрашди. Э.Ф. дунёқарашининг шаклланишида француз маърифатпарвар-ларининг асарлари катта аҳамиятга эга бўлди. У К.Марксдан бехабар 1844 й.да «Сиёсий иқтисод танқидига доир очерклари»да ўзининг дастлабки иқтисодий таҳлилини эълон қилди.
1844 й.да Германияга қайтаётиб, 10 кун Парижда К.Маркс ҳузурида бўлганида ўзаро дунёқарашнинг жуда яқин эканлиги боис улар ҳамкорликда «Муқаддас оила, танқидий танқидни танқид» асарини (1845й.) ёздилар, 1846 й.да эса «Немис идеологияси» асарини қўлёзма холида тугатдилар. Э.Ф. ХIХ а. 40-й.ларининг охирларига келиб мустақил «Германияда деҳқонлар уруши», (1850) «Коммунизм принциплари» каби ўша давр учун муҳим ҳисобланган асарларни ёзди. 1850 й.да (ноябрь) Э.Ф. яна Манчестерга бориб, «Эрмен ва Энгельс» фабрикасида ишлади ва моддий қийинчиликда яшаётган дўсти ва сафдоши К.Маркс оиласига мунтазам равишда ёрдам бериб турди. У К.Марксга «Капитал»ни ёзиб тугатиши кўмаклашиб турди.
1864 й.да Ишчиларнинг халқаро ўртоқлик ташкилоти (I–интернационал) тузилиши билан мазкур ташкилотнинг раҳбарларидан бири сифатида фаолият кўрсата бошлади. 1870 й.да Лондонга бутунлай кўчиб келди ва халқаро ишчилар харакатининг фаол ташкилотчиларидан бирига айланди. Ўша даврда Париж Коммунаси ғоялари ва тажрибаларини амалга ошириш, турли мамлакатларда коммунистик ишчилар партиясини тузиш бошланган эди.
1873 й.да табиатшуносликнинг фалсафий масалаларини кенг ёритиш мақсадида «Табиат диалектикаси» асари учун материал тўплашга киришди ва бу иш ўн йилга чўзилса-да, асарни тугата олмади. Лекин, тўпланган ашёларнинг бир қисмидан, кейинчалик «Анти-Дюринг» асарини ёзишда фойдаланди. Э.Ф. «Анти-Дюринг» асаридаги III–бобни қайта баён қилиб бериш мақсадида «Социализмнинг утопиядан фанга тараққийси» номли китобини (1880 й.) алоҳида нашрдан чиқарди.
Э.Ф. К.Маркс вафотидан кейин, «Капитал»ни нашрга тайёрлаш устида иш олиб бориш билан бирга, марксизмнинг асосий ғояларини ёйиш мақсадида «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши» (1884) ва «Людвиг Фейербах ва немис классик фалсафасининг охири» номли қатор асарларни ёзиб, чоп эттирди.
Э.Ф. ўзининг ХIX аср 90 - й.лардаги фаолияти давомида Маркс томонидан ёзилган, лекин унинг ҳаёт чоғида чоп этишга улгурмаган асарларни нашр қилишга эришди. «Гота программасини танқид» (1891 й.) ва «Капитал»нинг II ва III–жилдларини нашрга тайёрлади.
Э.Ф. II–интернационалнинг ташаббускори ва раҳнамосига айланди (1889). Унинг К.Маркс билан ҳамкорликда яратган таълимоти ишчилар синфининг манфаатларини ифода этувчи ғояларидан иборат тарихда, бу ғоя атрофида кўп курашлар олиб борилди. Лекин, халқаро майдонда кучлар нисбатининг ўзгариб бориши, пролетариат синфи сиёсий мавқеининг сусайиши, ижтимоий тараққиётда, синфий омиллардан ташқари, бошқа омиллар таъсирининг ортиб бориши оқибатида Маркс ва Энгельслар томонидан илгари сурилган сиёсий мақсадларнинг мазмунига ҳам муносабат тубдан ўзгарди.
Айниса, Маркс ва Энгельс томонидан яратилган таълимот муайян синф мафкурасига айлантирилиб, жамиятнинг барча аъзолари мазкур мафкура тазйиқига учраши қонунлаштирилган ижтимоий тузумда шахс эркинлиги, инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши, миллий зулмга кенг йўл очиб берилиши учун фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |