Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet236/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЭКЗИСТЕНЦИЯ (лот. Existentia – мавжудлик) – экзистенциализмнинг асосий тушунчаларидан бири. Бу тушунча инсон борлиғини, моҳиятини ва мавжудлигини билдиради. Бу атамани шу маънода биринчи марта Кьеркегор ишлатган.
Экзистенциалистларнинг фикрича, э. инсон "мен"ининг шундай марказий мағзини ташкил этадики, шу туфайли мазкур "мен" шунчаки айрим эмпирик индивид ва "фикрловчи ақл", яъни ялпи умумий (умуминсоний) бир нарса сифатида эмас, балки муайян, такрорланмас шахс сифатида майдонга чиқади. Э. – инсоннинг моҳияти эмас, чунки экзистенциалистларнинг (Сартр) назариясига кўра, моҳият қандайдир муайян, илгаридан маълум бўлган бир нарсани билдиради.
Э. эса, аксинча, "очиқ имкониятдир". Э.нинг энг муҳим таърифларидан бири уни объективлаштириб бўлмаслигидир. Инсон ўз қобилияти, билимлари, ҳунарларини амалий равишда ташқи предметлар шаклида объективлаштира олади. Сўнгра, у ўз психик фаолиятини, тафаккурини ва ҳ.к.ларни назарий жиҳатдан объективлаштириб, ўзи қараб чиқадиган объектга айлантириши мумкин. Унинг ҳам назарий, ҳам амалий объективлаштиришдан, шу билан унинг билишидан ҳам сирғаниб оладиган ва натижада, унинг ҳукмига бўйсунмайдиган бирдан–бир нарса унинг э. сидир. "Экзистенциализм"га қ..


ЭКЛЕКТИКА (юнон. eklektikos) – бир–бирига алоқаси бўлмаган нарсаларни бир–бирига қўшиш, танлаш деган маънони беради.
1) Э.ни кенг маънода тартибсиз, муайян асоси бўлмаган бирлик, бир–бирига алоқаси бўлмаган қарашлар, тамойиллар йиғиндиси, деб тушунтириш мумкин.
2) Тор ва тўғри маънода эса, турли хил фалсафий таълимотлардан "энг яхши"сини танлаб олишга интилишдир. Ушбу интилиш Эллин фалсафасининг кейинги фалсафий оқимлари таълимотида ўз ифодасини топди. Мас., ўрта стоицизмда платонизм ва аристотелизм унсурлари мавжуд. Рим э.сининг ёрқин намояндаси – Цицерон. У юнон фалсафасида мавжуд бўлган барча қимматли ғояларни йиғиб, Юнонистон файласуфларининг ўз ҳақиқат тушунчаларини римликларга етказиб бериш учун шароит яратиб берди.
XIX аср бошларида э. Францияда ривож топди. Бу давр вакилларининг (Руайе–Колар, Кузен, Жоффрау) фикрига кўра, ҳеч бир таълимот ўзида ҳақиқатни тўла–тўкис акс эттира олмайди, фақат унинг муайян бир қисмига эга бўла олади. Шунинг учун турли ғоя ва таълимотларни мужассамлаштириш даркор. Ушбу фикр ҳам фалсафага, ҳам сиёсатга тааллуқлидир. Кейинчалик, ушбу тушунча баъзи бир фалсафий оқимларда кенг қўлланила бошланди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish