Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet201/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ТАББИЁТ ТАЪЛИМИ – табиий фанлар (биология, геология, география, физика, астрономия, кимё, математика ва б.) соҳасида, мутахассислар тайёрлаш мақсадида рўёбга чиқариладиган амалиёт. Табиат ходисалари унинг асосий қонуниятларини тўғри тушунтириш инсон турмушини янада яхшилаш ва кишиларда тўғри дунёқараш шакллантиришга ёрдам беради. Т.т.ни 2 га – умумий ва махсус Т.т.га бўлиш мумкин. Умумий т.т.нинг илк асослари мактабларнинг қуйи синфлариданоқ бошланади. Бунда география, ботаника, зоология, физика, кимё, математика ва б. фанларнинг асослари ўргатилиб, табиат ҳақида дастлабки тасаввур берилади, дунёнинг ранг–баранг кўриниши ва ҳодисалари тушунтирилади. Лицей, коллеж, гимназия синфларида, шунингдек, ўқув юртларида табиий фанлар (хусусан, астрономия, геология, геодезия ва б.)дан, бироз кенгроқ маълумот берилади. Танланган мутахассислигидан қатъий назар, кўпгина ўқув юртлари студентлари ҳам умумий таббиёт маълумотини оладилар.
Халқ хўжалиги, фан ва маорифнинг бир қанча тармоқлари учун табиий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлашда махсус т.т. берилади. Бундай таълим университетлар, педагогика, қишлоқ хўжалиги, медицина, геология–қидирув, шунингдек, айрим техникавий олий ва ўрта ўқув юртларида олиб борилади. Университетлар т.т.нинг асосий илмий ўқув марказидир.
Бизнинг фан жамиятнинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланаётган замонимизда т.т.нинг аҳамияти тобора ортмоқда. Ўзбекистон ўқув юртларида таълим соҳасидаги қабул қилинган дастурлар т.т.ни юксалтириш вазифасини ўз таркибига олган.


ТАНҚИДИЙ РАЦИОНАЛИЗМ – фалсафий йўналиш. Унинг асосини К.Поппер ва унинг издошлари (Агасси, Уоткинс, Лакатос, Алберт, Э.Топич, Х.Шпинер ва б.) томонидан илгари сурилган методологик ва ижтимоий-сиёсий ғоялари ташкил этган. Бу йўналиш номланишида ишлатилган “рационализм” атамаси бир нечта фарқланувчи, бироқ бир-бири билан боғлиқ маъноларга эга. Унда рационализм доирасини, яъни фанни иррационализм таъсирига қарши курашувчи, “туғма иммунитетга” эга бўлмаган соҳта фан, метафизика ва мафкура каби соҳалардан ажратиш билан боғлиқ интилиш ифодаланган. Т.р. “демаркационизм”, яъни фанни ноилмий соҳалардан ажратиш, чеклаш анъанасини давом эттиради.
Т.р. ўз таълимотининг мафкурага қатъий равишда қаршилигини эълон қилгани билан демаркация масаласининг қўй.ишининг ўзи фақат методологик аҳамият касб этмайди: Поппер фикрига кўра, фан ва рационаллик 30-40-йилларда ижтимоий-тарихий ҳаётда амалга оширилиши натижасида инсониятга мислсиз фалокатлар олиб келган, тоталитаризм ва ижтимоий-сиёсий демагогияга қарши кураш таянчига айланиши мумкин. Шу билан бирга Поппер концепциясининг рационализми Шлик, Нейрат, Карнап, Рейхенбах каби неопозитивистлар эмпиризмига қарши чиқди. Улар ўртасидаги келишмовчиликлар илмий билимни асослаш тамойиллари, и.т. жараёнлари тарихини “рационал реконструкцияси” муаммоси илмий усул моҳиятини тушуниш каби масалаларни ҳал этиш давомида келиб чиққан. Ушбу йўналишнинг рационализми нафақат илмий билим ва илмий усулларни тавсифлаш услуби сифатида, балки тадқиқот олиб бориш вазиятида олимнинг хулқ-атвори меъёрлари сифатида ҳам намоён бўлади.
Поппернинг методологик концепцияси 1959 й.да Лондонда чоп этилган «Илмий кашфиёт мантиғи» китобида ўз аксини топди. Ушбу китобда илмий билим ривожланиши билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилган. «Билимнинг ортиши муаммоси билиш назариясининг марказий муаммоси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Билим ортишини ўрганишнинг энг яхши усули – илмий билимнинг ортишини ўрганишдир» (Поппер).
Илмий билиш ва фан фалсафаси иккита фундаментал ғояга таянади: фан бизга ҳақиқатни беришга қодир ва беради ва иккинчидан, фан бизни турли хил хатолик ва хурофотлардан халос қилади, қутқаради. Поппер биринчи ғоядан воз кечади, иккинчиси эса унинг методологиясининг объектив асоси бўлиб хизмат қилди.
Танқидий рационализмнинг асосий ғояси шаклланишига фан ва сохта фанларни ажратишда (фарқлашда) неопозитивизмнинг тажриба ва индукцияга мурожаат қилиши етарли эмаслигини тушуниб етиш ҳам катта таъсир кўрсатди. Поппер ҳаққоний равишда тажрибавий синовдан Маркс, Фрейд, Альфред Адлер ва Эйнштейн таълимотлари тугул, энг ҳақиқатга тўғри келмайдиган астрологик башоратлар ҳам ўтишини, мазкур назариялар катта тушунтириш (талқин этиш) кучига эга эканлигини англади.
Барча далил ва тажрибалар мос келмаслиги боис ҳақиқий фан баъзиларини албатта ман этиши керак. Маркс, Фрейд ва Адлернинг назариялари барча далилларга мос келиб, ҳеч нарсани ман қилмаган ва аксинча, Эйнштейн назарияси барча далилларга мувофиқ бўлмаган ва Поппернинг фикрига кўра, айнан у ҳақиқий илмий назария эди.
20–й.ларда англанган билимлар илмийлигининг асосий мезони – унинг фальсификацияланиши ва рад этилиши ҳақидаги ғоя, Поппер томонидан “Илмий тадқиқот матиғи” (1935) деб номланган асарида ўзига хос фальсификационизм методологияси доирасигача кенгайтирилди. Лекин 40-чи ва 50–й.ларда бу асар кенг тарқалмади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, немис тилидан инг. тилига таржима қилиниши оқибатида, ва айниқса, 1968 й.да XIV Жаҳон фалсафий конгрессида Т.С.Поппернинг танқидий рационализмга бағишланган маърузаси билан чиқишидан сўнг, бу ғоя тарқала бошлади. Танқидий рационализмнинг реал тарихи 20–й.ларда бошланган деб ҳисобланса, унинг формал тарихи ва ҳақиқатан кенг тарқалиши 70–й.ларга тўғри келади.
Поппер индукция ва верификацияни демаркация мезони сифатида рад этди. Ушбу мезонлар тарафдорларининг фикрича, фан ўзига хослик, асослилик ва аниқликда ифодаланади, сохта фанларни (фалсафа ёки астрологияни) – асоссизлик ва ноаниқлик ажратиб туради. Поппернинг фикрига кўра, исталган нарсани тасдиқлаш мумкин, лекин бу илмийликнинг далили эмас. Система тажриба асосида рад этилса, демак у воқеликнинг реал ҳолати билан тўқнашади ва дунё тўғрисида қандайдир ахборот беради. Шу мулоҳазаларга асосланиб Поппер демаркация мезони сифатида «фальсификация» тушунчасини фан фалсафасига киритади. Илмийлик тажрибада рад этилганликни тан олади. Мулоҳазалар системаи илмий ёки сохтами деган саволга жавоб бериш учун уни рад этиб кўриш керак, агарда у рад этилса, демак илмий бўлади.
Поппер метафизика ва фан орасида демаркацион чегара ўтказмайди ва метафизиканинг нафақат маънолилигини, балки уни фан учун катта аҳамиятга эгалигини таъкидлайди. Деярли барча фундаментал илмий назариялар метафизиканинг ғоя, мулоҳазаларига асосланган. Коперник геолиоцентрик системани яратганида неоплатоникларнинг Қуёшга топинишига асосланган, замонавий атомизм қадимги грекларнинг тасаввурига асосланади. Метафизик ғоялар фан ривожини барча даврларда рағбатлантирган, янги назария ва илмий таклифларнинг асосини ташкил қилган. Поппернинг фикрича, метафизик, яъни фалсафий ғоялар космология учун катта аҳамиятга эга. Фалесдан Эйнштейнгача, қадимги атомизмдан тортиб материя тўғрисидаги Декарт мулоҳазаларигача, Гильберт, Ньютон, Лейбниц ва Башкевичнинг спекулятив куч тўғрисидаги мушоҳадаларидан то Фарадей ва Эйнштейннинг майдон ва куч тўғрисидаги таълимотларигача –ҳаммаси метафизик мулоҳазаларга асосланган.
Поппернинг фикрига кўра, ҳақиқий фанни сохта фандан ажратувчи мезон унинг текширувдан ўтиши эмас, балки рад қилинишидир (нотўғрилигини исбот қилиш). Яъни, биринчидан, ҳақиқий фаннинг фальсификация қилиниши, иккинчидан ҳақиқий фаннинг ҳақиқатлиги эмас, балки ҳақиқатнамо эканлиги. Ҳақиқий фан барча тажриба ва далилларга мос келиши эмас, баъзиларини рад этиши лозим.
Т.р. нуқтаи назарига кўра, турли рад этишларга очиқ бўлган дадил назарий гипотезалар яратувчи олим рационал йўл тутади. Илмий методологияга (“фалсификация” тамойили) таянган ҳолда муросасиз танқид тамойилига риоя қилиш – рационаллик, деб тушунилади. Бу жиҳат т.р.нинг номланишида ҳам қайд этилган. Бунинг муҳим оқибати – билимнинг қатъиян таҳминийлигини тан олиш бўлиб чиқади, чунки билимнинг мутлақ ҳақиқатга даъвати танқидийлик тамойилига зид ва демак рационал эмас.
Ниҳоят 60-70-й.ларда т.р. ижтимоий-демократик ислоҳотчиликнинг назарий асосига айланиб, “ижтимоий инженерия” ва “ижтимоий терапия” анъаналари билан чатишиб кетди ва ишлаб чиқариш, маданий, сиёсий ривожланишга оид “рационал лойиҳаларни” амалга ошириш ҳисобига ижтимоий ҳаётнинг конкрет муаммоларини ҳал этишга йўналган концепциялар мажмуини ташкил қилади. Яшаш шароитларини яхшилаш ва ижтимоий нуқсонларни бартараф этиш - ижтимоий-техник вазифалар бўлиб, “рационал намуналар” ва “рационал йўл-йўриқлар” системаини яратишдан иборатдир.
Т.р.нинг бу соҳадаги кўрсатмалари прагматизм ва технократия тарафдорлари бўлган аксарият зиёлилар эътиборини жалб этди. Бу кўрсатмаларни зиёлилар ижтимоий ҳаракатнинг энг мақбул фалсафаси ҳамда ғарб маданиятидаги пессимизмга қарши турувчи ғоявий маслак (дастур) сифатида қабул қилди. Т.р.нинг ривожланиши тўрт босқичдан иборат: 20-30- й.лар – Поппер методологик доктринасининг шаклланиши; 40-50-й.лар – бу ғояларнинг ижтимоий фалсафа ва ижтимоий-тарихий билим доирасида тарқалиши; 60-70-й.лар – т.р.да “онтологик ислоҳот” ва унинг ислоҳотчи социал-демократик мафкура, сиёсий ва социологик концепциялар билан янада қўшилиб кетиши; 70-80-й.лар “ортодоксал” попперчиликнинг ревизияси ва т.р.нинг дастлабки тамойилларига зид бўлган, фан когнитив социологияси, илмий жамоалар ижтимоий психологияси, герменевтика ғоялари ёрдамида унинг замонавийлаштирилиши.
Т.р. методологик концепцияси дастлабки “содда фалсификационизмдан” (тажриба ёрдамида рад этилган гипотеза ва назариялардан воз кечилади, ўрнига янгиси яратилади) “такомиллаштирилган фалсификационизм” (назариялар “ҳақиқатнамолиги” даражаси ёрдамида таққосланиши мумкин, яхши исботланган назариялар уларга “қарши мисоллар” топилганда шу заҳоти чиқариб ташланмайди, балки далилларни талқин қилишда самаралироқ бўлган назарияларга ўрнини бўшатиб беради) томон ривожланади.
Лекин т.р. ўз тарихи давомида илмий билим ривожланишининг реал тарихий жараёнларини рационал қайта тиклашда қўлланилиши, уларни қўполлашиши ва ҳаттоки бузилишига олиб келувчи “норматив методология”га айланди. И.т. дастурлари методологиясининг яратилиши – т.р. концепциясини фаннинг ҳақиқий тарихига яқинлаштиришга уриниш бўлди. Фейерабенднинг «методологик анархизми» т.р.даги рационалликка бўлган талабларни сусайишига туртки бўлди.
Т.р.нинг тарих ва ижтимоий фанлар доирасида тарқалиши - бу соҳалар ўз фаолиятида табиатшунослик назарий конструкцияларини асос қилиб олиши демакдир. Лекин, т.р. тарафдорлари тан олганидек ижтимоий билим доирасида рационаллик тамойиллари мафкуравий, синфий, гуруҳларга оид, шахсий ва б. манфаатлар (ҳаваслар) сабабли кўпинча бузилади. Бу қийинчиликни енгиш йўлини улар танқидийлик тамойилини илмий жамоалар фаолиятининг методологик ва ахлоқий асосига айлантиришда кўрадилар.
Т.р. тарафдорлари “ҳақиқий фаннинг” идеал моделини, яъни холисона тадқиқотчилар “очиқ жамияти”ни - умуман жамиятнинг ҳақиқатан демократик тузилиши намунаси сифатида кўрадилар. Мазмуни ва амалиёти бу намунага тўғри келмаган барча ижтимоий таълимот ва назариялар ушбу нуқати назардан танқид остига олинди. Лекин, т.р. доирасида “ёпиқ жамият”дан “очиқ жамиятга” ўтиш, яъни узлуксиз такомиллашиш усуллари сифатидаги оқилона танқид ва ўзини-ўзи танқид қилиш идеалларига максимал даражада мувофиқ бўлган жамиятга ўтиш дастури ишлаб чиқилмади.
Т.р. назариётчилари демократик институтларга нисбатан ҳимоя вазифасини бажарувчи, бу институтлар ижтимоий воқеликдаги ўзгаришларга эгилувчан равишда жавоб бериши, уларга мослашиши ва уларни назорат қилишини таъминловчи “ижтимоий технология” тавсияларини ишлаб чиқишга уриндилар. Т.р. цивилизация ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатидаги илмий-техник тараққиётга (ИТТ), таълимнинг тарқалиши, маданий даражанинг ошиши, рационалликнинг устувор қадриятга айланиши бу жараёнда катта аҳамият касб этишини тан олади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish