Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet200/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ТАБИАТШУНОСЛИК – табиат ҳақидаги фанлар системаи, табиий фанлар мажмуи. Мавзуи – табиатдаги нарсалар, ундаги турли ҳаракат шакллари уларнинг ўзаро алоқалари, ички структураси ва генезисидан иборат, табиатнинг инсон онгидаги акси. Т. жамиятнинг ривожланиши билан камол топади ўзгаради. Т.нинг мақсади – табиат ҳодисаларининг моҳиятини аниқлаш, табиат қонунларини билиш ҳамда улардан амалда фойдаланиш йўлларини очиб бериш.
Т. асосан механика, физика, химя ва биологиядан ташкил топган. Астрономия, гидрология, био-геофизика, космофизика ва ш.к. кўплаб билим тармоқлари мазкур фанларнинг ҳосилаларидир. Т. техника, технология, қишлоқ хўжалиги, медицинани назарий негизи ҳамда табиат диалектикасининг илмий асосидир. Т. табиат, жамият ва тафаккур ҳақидаги илмий билимларнинг уч асосий соҳасидан бири. Ижтимоий ҳаёт ривожланиши билан т. ҳам мукамаллашади ҳамда ўзининг ички мантиқий қонуниятига биноан такомиллашади.
Т. тарихи умумжамият тарихи билан мустаҳкам боғлиқдир. Ишлаб чиқарувчи кучлар техниканинг ҳар бир тури даражасига т.нинг ўзига хос даври тўғри келади. Қадимги Юнонистон ва Шарқда таббиёт фалсафаси билан биргаликда натурфалсафани ташкил қилар эди. Т.нинг алоҳида фан сифатида ривож топиш тарихи Аристотелнинг «Физика» ва «Метафизика» асарларидан бошланган, дейиш мумкин.
Т.ни алоҳида фан сифатида ўрганиш ғоялари Форобий, Абу Али ибн Сино рисолаларидан маълум. Абу Райхон Беруний эса т.ни мустақил фан сифатида ривожлантиришга ҳисса қўшган. Математика т.нинг бир соҳаси сифатида келиб чиққан. Евклид, Герон, Ал–Хоразмий, Улуғбек, Коший каби олимлар математик қонунларни т. қонунлари асосида кашф этдилар. Аммо т. хануз эмпирик шаклдан нари ўта олмас эди. Фақат XVII асрдан бошлаб, назарий т. яратилди. Бунинг негизида Галилей–Ньютон классик механикасининг уч аксиомаси ётади.
Айниқса иккинчи аксиома F=mdr/dt, XVIII асрда т. соҳасида кашф этилган муҳим қонунларнинг математик равишда исботлашга имкон яратди. Бу даврда, Лагранж, Лаплас, Бернулли ва б. олимлар кашф этган қонунлар аслида бутун т.нинг эмас, балки унинг бир соҳаси бўлган механиканинг қонунлари эди. Бунинг фарқига бормаслик натижасида, механика қонунлари хато равишда табиий фанларнинг ҳаммасига ҳатто, ижтимоий ҳаётга нисбатан ҳам татбиқ қилина бошланди. Бу уринишлар кейинчалик механицизмнинг шаклланишига олиб келади. Аммо табиатга механистик метафизик қараш тобора кенг ёй.иб келаётган, диалектик қарашга бардош бера олмади. И.Кантнинг космогоник гипотезаси, Ч.Лаеленинг геологиядаги, Ж.Кювьенинг палеонт.даги, К.М.Бэрнинг эмбриологияга оид назариялари табиатга диалектик муносабатда бўлиш йўлида янги қадам бўлди. Айниса, XIX асрда т. соҳасида қўлга киритилган уч буюк кашфиёт (энергиянинг сақланиш ва бир турдан иккинчи турга ўтиш ҳақидаги таълимот, хужайралар назарияси, дарвинизм) табиий фанларда диалектика мавқеини мустаҳкамлади. Ноевклид геометрияси, дифференциал ҳисоби математикага диалектик методни киритди.
Амалиёт нуқтаи назаридан, табиат ҳақидаги фанлар ҳал қилувчи аҳамият касб этиб, ҳозирги замон Фан-техникасининг ривожланишига ёрдам бермоқда.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish