Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet203/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ТАФАККУР – объектив олам инъкосининг олий шакли, тушунчалар, назариялар ва ҳ.к.ларда нарса ва ҳодисаларнинг муҳим боғланиш ва алоқаларини акс эттириш, янги назария, ғоялар яратиш, бўлажак жараёнларни башарот қилиш кабиларда намоён бўладиган, фаол жараёндир.
Т. кишиларнинг ижтимоий-ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида пайдо бўлади. Т.нинг биологик асосини, физиологик механизмларини олий нерв фаолияти ташкил этади. Лекин, уни физиологик жараён билан тўла-тўкис изоҳлаб бўлмайди, чунки т. ижтимоий тараққиётнинг маҳсулидир. Барча ижтимоий ҳодисалар каби т. услуби ҳам ижтимоий шарт-шароитлар билан белгиланади. У ишлаб чиқариш усули, жамият ижтимоий таркиби, мафкуравий қарашлар ва б. ижтимоий муносабатларга бевосита боғлиқдир.
Т. меҳнат ва нутқ фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолдагина мавжуддир. Шу сабабли инсон тафаккури, нутқ билан жуда маҳкам боғланган холда амалга ошади ва унинг натижалари тилда қайд қилинади.
Т. жараёнида нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлиги, ривожланиш қонуниятлари, истиқболи ҳақида билимлар, ғоялар, гипотезалар ҳосил бўлади. Т. жараённинг натижаси, ҳамиша, бирон-бир фикрдан иборат бўлади.
Т. ўзининг умумийлиги ва мавҳумлиги билан ажралиб туради. Т. шаклларини тушунча, муҳокама, хулоса ташкил этади
Инсон т. физиология, мантик, психология, гносеология, кибернетика ва б. фанлар томонидан ва турли методлар билан ўрганилиб келинмоқда. Т. муаммолари хорижда ривожланган неопозитивизм фалсафасида ҳам катта ўрин эгаллаб келмоқда.


ТАҚДИР (араб. – олдиндан белгиланган ҳаёт йўли, қисмат) – ҳар бир инсон ҳаёти ва фаолиятини ҳамда оламдаги барча ҳодисаларни ягона яратувчи – Оллох амрига боғловчи, диний ақида. Т. ислом ва христианликда яратувчи худонинг ўзига хос қудрати сифатида тўла-тўкис намоён бўлади. Мас., Қуръони Каримнинг Зумра сурасида: "У якка-ю ягона ва олиб Оллохдир. У осмонлар ва ерни ҳақ (қонун) билан яратгандир. У кечани кундузнинг устига қурар, кундузни кечанинг устига қурар. У қуёшни ҳам, ойни ҳам (Ўз амрига) бўйсундириб қўйгандир. (Уларнинг ҳар бири маълум муддатгача жорий бўлур. Огоҳ бўлингизки. У қудратли ва бениҳоя мағфиратли зотдир", – дей.ган. Аксарият одамлар орасида "Тақдирий азалдан қочиб қутилиб бўлмайди", деган тасаввур кенг тарқалган. Исломга кўра, Оллоҳ таоло раҳматидан умидни узиш ва унинг азобларидан хотиржам бўлиш кайфияти куфрдан бошқа нарса эмас. Дунё ва охиратдаги ҳар бир нарса оллоҳнинг истак – хоҳиши, илми, азоси, адари билан бўлади. Лекин, шу билан бирга Оллоҳ бу дунёни бир синов сифатида яратганлиги эътироф қилинади. Шундай экан, унинг берган неъматларига шукур қилмаган ҳамда берганига шукур қилган ва йўғига қаноат қилган одамларга бўлган Оллоҳнинг жазоси ва ажри-мукофоти ҳам шунга яраша бўлади, деб таъкидланади.
Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш жоизки, т. исломий таълимотлар ривожи тарихида узлуксиз равишда кескин баҳс – мунозараларга бой бўлиб келди. Агар Умар Хайёмни оладиган бўлсак, у бу ақидага ўз муносабатини қуйидаги шаклда ифодалайди: «Ё раб, лойимни-ку қорган ўзингсан, уриш-ароимни ўрган ўзингсан. Ёмонманми, яхши, мен қандоқ қилай? Тақдир манглайини берган ўзингсан". Т.га қадарийлар, жабарийлар, мўътазилийлар ва мутакаллимларнинг муносабати ҳам ўзига хосдир. Исломдаги илк илоҳиёт оқимларидан бири – қадария мутлақ фатализм тарафдорлари бўлган жабарийларга қарши чиқиб, одилликни Оллоҳнинг асосий сифатларидан бири, деб талқин қиладилар. Шундай экан, гуноҳ ва савобни у олдиндан белгилаб қўйиши мумкин эмас, ундан фақатгина, адолатли ишни кутиш мумкин, гуноҳ эса одамларнинг эркин фаолияти билан боғлиқ, деган фикрда бўлганлар.
Бандалар ҳаракатларининг барчаси Оллоҳнинг иродаси, истак хоҳиши, хукми, азоси ва тақдири туфайлидир. Лекин, шу тақдир туфайли, уларга ихтиёрий ҳаракат эркинлиги ҳам берилган. Бундай ҳаракатлар натижаси, баъзан савобга, баъзан эса куфрга тўғри келади. Айнан шу натижага қараб, улар охиратда мукофотга ёки жазога лойиқ топиладилар. Оллоҳнинг бандалар қилган яхши ва гўзал ҳаракатларига ризоси бор, аммо уларнинг чиркинликларга олиб келган ҳаракатлари жазосиз қолмайди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish