Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet192/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

СИНЕРГЕТИКА (юнон. sunergeia – ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик) – ҳозирги замон ўз–ўзидан ташкил бўлиш назарияси, ўз–ўзини бошқариш, ночизиқли ҳодисаларни ўрганишга, дунёни янгича изоҳлашга, мураккабликни ўрганадиган, табиий ва ижтимоий–иқтисодий жараёнларниннг табиатини билишга қаратилган, илмий йўналиш, тафаккур услуби.
С. асосий илмий йўналиш сифатида ХХ асрнинг 60–70 й.ларида шаклланди. Бунда Г.Хакен, И.Пригожин, И.Стенгерс, Г.Николис, А. Климонтовичларнинг хизмати катта бўлди. У асосан, физикавий, кимёвий, биологик ҳодисалардаги ҳамда иқтисодий, техникавий, ижтимоий мураккаб жараёнлардаги ўз–ўзини ташкил бўлиши, ўз–ўзининг бошқарилиши, тартиблиликдан тартибсизликка (хаос) ўтиш, чизиқли ва чизиқсиз каби ҳолатларнинг йўналишини, қонуниятини топишга интилади. С.ни, XXI аср бўсағасида пайдо бўлиб, тараққиётнинг янги қирраларини тушунишга ёрдам бераётган янги тафаккур услуби, деб баҳоласа бўлади.
С.нинг ўзига хос жиҳати нимада? Маълумки, ХХ асрда, айниқса, унинг иккинчи ярмида табиий ва ижтимоий фанлардаги ютуқлар натижаси ўлароқ, объект ва субъект, маънавийлик ва моддийлик, тадқиқотчи ва тадқиқ объекти, кузатувчи ва асбоб, табиат ва жамият, инсон ва табиат, турли табақа ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатларга янгича ёндошув шакллана бошлади. Унинг моҳияти шундан иборат бўлдики, фан ва фалсафанинг ўзаро муносабати, фақат зиддият, қарама–қаршилик антагонизми орқали, ифодаланмайди, балки улар ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, бирлик асосидаги, фикр юритиши тақозо қилади. С. жамият, инсон ҳаётида, фан тараққиётида илгари учрамаган янги муносабатларни фалсафий таҳлил қилишга ҳаракат қилувчи илмий йўналиш сифатида пайдо бўлди. С.нинг энг муҳим томони шундаки, у ижтимоий ва ўз–ўзини бошқарувчи системаларда фаолият кўрсатаётган тадқиқотчи – олимлар ишларини маълум бир йўналишда бирлаштиришга хизмат қилади.
С. тараққиётнинг эволюциявий тамойилини ўз қарашларига асос қилиб олади. Диалектика эволюцияион таълимоти кўп ҳолларда инқилобсиз узлуксиз ривожланиш юз бермайди деб таъкидлар эди. С. эса эволюцияни борлиқнинг умумий қонуни сифатида нафақат инсонлар билан инсонлар ўртасидаги балки инсон билан табиат ўртасидаги бирлик ва муштараклик, ҳамкорлик ҳам деб қарайди. У жамият ҳаётида инсон ва замонга боғлиқ геополитик ўзига хосликни ҳисобга олишни талаб қилади.
С. тараққиёт жараёнида беқарор ҳолат билан барқарор ҳолат, мувозанатсизлик билан мувозанат ўртасидаги қонуниятга, тартиблилик билан тартибсизлик, чизиқлилик билан чизиқсизлик орасидаги алоқадорлик шаклининг мазмунига таянади. Кейинги вақтларда, айниқса, беқарорлик ва барқарорлик тушунчаларининг ўзаро муносабати тилга кўп олинмоқда. С. мактабининг асосчиларидан бири – И.Пригожин "Беқарорлик фалсафаси"да, ўзининг бунга оид қарашларини асослайди. Олимнинг фикрича, шу вақтга қадар беқарорлик тушунчасига етарли эътибор берилмаган. Бугунги замон фани беқарорликни борлиқнинг муҳим бир жиҳати, деб ҳисоблайди. Мас., маятник ҳаракатига эътибор берсак, унинг бир меъёрда тебранишини кузатиш мумкин. Агар маятникни тўхтатсак, у дастлабки барқарор ҳолатга қайтади, агар тўхтатиб қўйсак, у ё ўнг томонга, ё чап томонга оғиб туради. Бу беқарорлик ҳолатидир.
Шу чоққа қадар табиатшунослик кўпроқ детерминизмга мой.лик сезарди. Табиат, жамиятни бошқариш ва ўрганишда детерминизм тамойилига мой.лик сезилишини кўпчилик билади. Ҳозирги кунда инсон табиат ва жамиятни тўлиқ билиши ва б.ра олиши мумкинми – деган савол қайтадан кўтарилмоқда. Уни ҳал этиш учун фан ва дунёни инсон бошқариши мумкин бўлган соҳаси – беқарорликни ўрганишга киришди. Беқарорлик ҳодисаларнинг сабабий боғланишини билишнинг янги имкониятигина эмас, балки, илмий жараённинг инсонийлашишидан ҳам далолатдир. Унинг моҳияти шундан иборатки, илмий билиш жараёнига инсон фаолияти қўшилгани боис, у инсонийлашган жараёндир. Инсон ўз навбатида, шу илмий жараённинг бутун бир жиҳатидир. Шунинг учун эндиликда инсон субъектининг аҳамияти табора ортиб бормоқда. Бунга билиш жараёнининг инсонийлашиши, деб қарамоқ керак.
Беқарорлик ҳодисасини ўрганиш инсоннинг, шу даврга қадар билмаган кўп нарсани тушунишга, жумладан фан имкониятларининг чекланганлигини англашга имкон яратди. Чунки шу вақтгача фан кўпроқ барқарорлик ҳодисасига эътибор бериб келган. Бунинг сабаби – барқарорлик детерминлашган дунёни инсон тўлиқ назорат этиши ва б.риши учун имкон беради. Шу билан бирга, барқарорлик табиатдаги кўпгина ҳодисалар моҳиятига бир томонлама ёндашганини кузатиш қийин эмас. Бироқ бундан табиат ва жамиятда фақат беқарорлик ёки барқарорлик мавжуд экан, деган хулоса келиб чиқмайди. "Гап шундаки, – ёзади Нобель мукофотининг лауреати И.Пригожин, – барқарорлик ва беқарорлик айни бир пайтда пайдо бўлади ва яшайди".
С.да бекарорлик ва хаос – тартибсизлик категорияларини ўзаро муносабатини ҳам ўрганади. Мазкур илмий ижодкорларнинг фикрига кўра, ҳар қандай эски тузилма янги тузулма билан алмашинар экан, даставвал, беқарорлик, хаос юз беради, системадаги унсур барқарорлигига путур етади. Бу нуқтадаги ҳолатни ўзгаришида оддий тасодиф ҳам муҳим аҳамият касб этиши мумкин.
Ўзлигини шакллантириш – унсурларнинг ўзаро таъсири натижасида системада янги тартиб ёки тузилма вужудга келиш жараёнидир.
С. ўзлигини ташкиллаштириш назарияси XX асрнинг 70 й.ларидаги фанлараро илмий йўналиш сифатида шаклланади.
Фалсафа фанида материянинг ўз–ўзидан ривожланиш қобилияти мавжудлиги тўғрисидаги ғоя кўпдан бери мавжуд. Ушбу ғоянинг фундаментал фанлар (физика, химия) учун зарурлилиги, долзарблиги, ҳ. кунга келиб тушунилди ва ушбу фанларда олиб борилган илмий йўналишлар натижасида синергетика соҳаси ривожланиб бормода.
"С." сўзининг муаллифи немис физиги Г.Хакен, И.Пригожин, Стенгерснинг ушбу йўналишнинг шаклланишида хизмати катта бўлди.
С.нинг асосий мавзуси қуйидаги ғояларда ўз ифодасини топиши керак:
– емирилувчилик ва бунёдкорлик, деградация ва эволюция жараёнлари Коинотда тенг ҳуқуқлидирлар;

  • бунёдкорлик жараёнларида мураккаблик ва тартибликни ўсиши, ягона алгоритм асосида рўй бериб, системаларнинг моҳиятига боғлиқ эмас;

Ҳар қандай система, с.нинг объекти сифатида ўрганилиши мумкин эмас. Объект бўлиши учун система: очиқ, яъни ташқи муҳит билан модда ёки энергия алмашинуви бўлмай туриши керак; мувозанатсиз ёки термодинамик мувозанат ҳолатидан узоқда жойлашган бўлиши керак.
С.да ўз–ўзини ташкиллаштириш деб, мувозанатда бўлмаган очиқ системаларни оддий ташкиллаштиришда мураккаб ташкиллаштирилган ҳолатларга спонтан тарзда ўтиш жараёни тушунилади. Қайд этиладики, тараққиёт, тартибсизлик (хаослик) туфайли амалга ошади. Ҳозирги фанда маълум бўлишича, кўпгина системаларнинг ривожланиши ночизиқли моҳиятга эгадир, бу ҳолда ҳар бир системанинг эволюциявий жараёнида кўп вариантлик ривожланиш имкониятлари мавжуд ва улар қайтарилмаслик табиатига эга.


СИНТЕЗ – (юнон. synthesis – қўшилиш, бирикиш) фалсафа ва турли хил фанларда нарса ва ҳодисаларни яхлит, бутун ҳолда олиб ҳамда уларни амалиётда ёки билишда таркибий қисмларини ўзаро бир–бири билан боғлаб текшириш методи. С. илмий билиш жараёнида анализ билан боғлиқдир. С. анализ натижасида фикран бўлинган қисмларни қайтадан тиклаш, уларни бирлаштириш, илгариги яхлитлигини фикран вужудга келтириш методидир. Анализ тадқиқот жараёнида, билишнинг тайёргарлик кўриш босқичи ҳисобланса с. уни якунлайди. С. орқали умумий тушунча, муҳокамалар таркиб топади.
Энг умумий маънода с. ва у билан бирга анализ инсон фаолиятининг туб негизида бор нарса. Одамнинг бош мия фаолияти асосини анализ ва синтезлаш ташкил этади, чунки мантиқий фикрлаш анализ ва синтезсиз рўёбга чиқиши мумкин эмас.
Ҳозирги замон фанида, с. орқали фанлар орасида янги фанларни пайдо бўлиши намоён бўлмоқда. Шундай фанлар қаторига биохимия, биофизика, эконометрика, геофизика ва б. киради. С. методи натижасида, фақатгина табиий фанларни ичида эмас, балки техник ва ижтимоий фанларнинг интеграциялашуви натижасида кибернетика, бионика, семиотика системалар назарияси яратилди.
С. методини ишлатиш жараёнида химия фани катта ютуқларга эришди. Айниқса, органик кимёда синтезлаш катта аҳамиятга эга. Саноатда пластмасса, бўёқ, синтетик материаллар ишлаб чиқарилиши с. услуби негизида вужудга келди ва ривожланди.
С. бирликдан тафовутга ва хилма-хилликка қараб йўналтирилган бўлиб, умумийлик ва айримликни, бирлик ва хилма-хилликни муайян жонли бутунга бирлаштиради. Мас., табиатшунослик ўзининг турли бўлимларида сунъий, моддий нарсаларни яратади.(элементларнинг ядро-физикавий асосларининг с.и, кимёвий нарсаларнинг синтези, ген инженерияси ва б. ёрдамида биосистемаларни яратадиш). Айни пайтда улардан жамият манфаатини кўзлаб, табиатни ўзгартиришга қаратилган амалий мақсадда эмас, балки маънавий мақсадларини рўёбга чиқариш учун фойдаланиш мумкин. Постноклассик фан даврида илмий билимларни синтез қилиш методи устувор бўлади, яъни ўзида системалилик ва эволюцион ёндашувнинг ягона бир бутунлиги ғоясини мужассамлаштирган эволюционизм тамойили асосида дунёнинг умумий манзарасини яратишга ҳаракат қилинади. Шу маънода, И.Пригожин ва И.Стенгерс «Биз янги синтез табиатнинг янги концепцияси йўлида турибмиз” деган эди. Ҳозирда билимларнинг синтез қилиш усули, дунёнинг умумилмий манзарасини яратиш ғояси тоборо устувор аҳамият касб этмоқда.


СИСТЕМА (юнон. sustema – қисмлардан таркиб топган бутун) ўзаро муносабатда ва алоқадорлик натижасида бутунни (яхлитликни) ҳосил қилувчи унсурлар мажмуидан иборат. Мавжуд адабиётларда "система" тушунчасининг 40 дан кўпроқ таърифи бўлиб, юқорида берилгани таъриф илмий муомалада кўпроқ ишлатилади. С. тушунчасидан биринчи бўлиб стоиклар оламдаги мавжуд тартибни ифода қилиш учун фойдаланишган. Кейинчалик с. Шеллингнинг борлиқ ҳақидаги, Гегелнинг борлиқ билан айнан бир хил деб ҳисоблаган тафаккур ҳақидаги таълимотида муҳим ўрин эгаллаган.
XIX аср охири – XX аср бошларида биологияда ундан организм назариясини қуришда методологик восита сифатида фойдаланишга уринишлар бўлган. Худди шундай ҳолни психологияда ҳам кузатиш мумкин.
Фалсафада с. тушунчасидан фойдаланиш борлиқнинг асосини ташкил этувчи унсурларни қидиришга чек қўйди. XX асрнинг бошларида с. тушунчаси ва у билан боғлиқ бўлган системали ёндашиш, янги умумий методологик тамойил сифатида илмнинг турли соҳаларига тез суръатлар билан кириб келди. Хусусан, тилни система сифатида олиб қараш, тилшуносликда структурализмнинг пайдо бўлишига, математика объектларига системали ёндашиш турли хил формал системаларнинг яратилишига сабаб бўлди. XX аср ўрталаридан бошлаб кибернетиканинг шаклланиши билан бирга "система" унинг марказий тушунчасига айланди.
Фан ва техниканинг мураккаб объектларини ўрганишга ўта бориш, системали ёндашиш методининг кенг тарқалишига, уни турли соҳаларда қўлланилиши, уларни умумлаштирувчи система концепциясини яратишга ундади. XX аср бошларида А.А.Богданов яратган тектология (умумий ташкил этувчи фан), 50–й.ларда Л.Берталанфининг нашр этган "Системаларнинг умумий назарияси" бу сохадаги муҳим тадқиқотлар ҳисобланади.
С.ларнинг турли хил шаклларининг табиатини ўрганиш, с.га хос бўлган қатор умумий хусусиятларни аниқлашга имкон берди. Хусусан, ҳозирги пайтда с. умумий ҳолда ўзаро алоқада бўлган унсурларнинг яхлит мажмуаси сифатида тушунилади. Ҳар қандай моддий ёки идеал объект с. сифатида олиб қаралиши мумкин. Бунда билиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, бир объектни турли хил қисмларга, унсурларга ажратиш мумкинлигини ёддан чиқармаслик керак. Бу ҳолат ҳар қандай системанинг нисбий характерга эгалигидан далолат беради. С.нинг унсури шу с. доирасида бўлинмас, деб ҳисобланиши керак. Шунинг билан бир қаторда объектларнинг турли хилдаги тузилмавий даражаларда ташкиллашувига мувофиқ ҳолда бир с.нинг ўз ичига бошқа с.ни олишга ва ўзининг бошқа с. таркибига кириши мумкинлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Бу с.нинг иерархиявий тузилишга қуйи даражадаги с.ларнинг изчил ҳолда юқори даражадаги с.ларга кириши шаклига эга эканлигини кўрсатади.
С.ни таҳлил этиш унинг таркибидаги унсурларни ўзаро муносабатлари ва алоқалари орасидан с. ҳосил қилувчилари с.га яхлитликни бахш этади. Ҳар андай система уни ўраб олган муҳит билан бирга мавжуд. Бу эса с. унсурларининг тартибга солинган яхлит тўпламининг муҳит билан ўзаро таъсири табиатини намоён қилади.
Мураккаб тузилишга эга с.ларда бошқарув жараёнлари мавжуд бўлиб, у с.ни ўрганишга фақат ашёвий ёки энергетик нуқтаи назардангина эмас, балки унга информация нуқтаи назаридан ҳам ёндашиш заруриятини келтириб чиқаради. Бошқарув с. табиатининг нисбатан мустақил ҳолда мавжуд бўлишини таъминлайди. Шунингдек, у кўп даражали, кўп мақсадли ўз–ўзидан ташкиллашувига ва б. кўпгина шу каби с.лар турларини фарқлашга олиб келади.
С. тушунчаси ҳозирги пайтда бутун ва қисм, тузилма, информация каби категориялар билан биргаликда илмий ва фалсафий билишда кенг қўлланилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish