Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet184/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

РЕДУКЦИЯ (лот. reductio – аввалги ҳолатга қайтиш) методологик услуб сифатида мураккабликдан оддийликка ўтишни билдиради.
Р. оламнинг умумилмий манзарасини оддий тамойиллар асосида ёритишга харакат қилади. Р. атамаси фалсафада ва илмий билишда услубий ёндашувлардан бирини ифодалайди. Бу ёндашувнинг ўзига хослиги, ҳ. даврда билимда қўлланилаётган усуллар ўрнига аввалги усулларни тиклашга бўлган интилишда намоён бўлмоқда. Ҳозирги давр Ғарб фалсафасида, айниқса таниқли немис файласуфи Э.Гуссерлнинг феноменология таълимотида “редукция” атамаси катта аҳамият касб этди.
Феноменологияда редукция, “Соф ақл” соҳасига кирмайдиган, барча эмпирик, ташқи билимни назардан соқит қилиш услуби сифатида номоён бўлади. Феноменология ўзининг редукция ғоясини барча фанларга татбиқ этилиши кераклиги таъкидлайди. Бундай редукция оқибатида “соф ақл”нинг ўзигагина дахлдор бўлган, имманент (ички хусусиятларига тегишли)лик қолади холос. Феноменология предметини айни шу ишлар ташкил этиш керак, деб ҳисобланади. Гуссерль таълимотида марказий ўринни эгаллайдиган, “Соф ақл” тушунчаси диндаги худо тушунчасининг синоними сифатида ишлатилади. Шу маънода Гуссерлнинг “Арифметика фалсафаси” асари худонинг мавжудлигини онтологик исботига бағишланган эди. Гуссерль математика мисолида фан тушунчалари сунъийлашиб, ҳақиқий билимдан узоқлашиб, “техник”лашиб кетганини уқтиради ва “аслий тушунча”ларга қайтиш жараёнини амалга ошириш кераклиги ғоясини олдинга суради. Онгнинг бундай орқага қараб ҳаракатланиш жараёни феноменологик редукция номини олган.
Гуссерль ўз феноменологик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, замонавий илмий билимларнинг “метафизик” асосдан узоқлашиб кетишига фатво берган, позитивизмни танқид қилади. Шунингдек Гуссерль табиатшунослик фанлари вужудга келганидан сўнг, яхлит назарий билим ва ҳатто фалсафа ҳам ажралиб кетганлигини, фалсафанинг ўзи эса, файласуф бўлмаганлар ҳунарига айланиб қолгани, бу эса ўз навбатида Европа маънавиятини турли хилдаги файласуфлар жанггоҳига айлантириб юборганини кўрсатди. У бундай фалсафани ўлик фалсафа, деб атади.
Гуссерль фикрига кўра, “тирик” фалсафа бу – қайта тирилаётган метафизикадир, яъни “универсал фалсафадир”. Шу тариқа Гуссерлнинг феноменологик редукцияси дифференциаллашиб кетган (хусусий илм соҳаларига бўлиниб кетган) ҳозирги давр илмий билимларини ва фалсафани аввалги метафизикавий ҳолатга қайтариш ғоясига олиб келади. Ҳозирги даврда редукция усули нафақат фалсафада ё математикада, балки бошқа фанларда ҳам кенг қўлланмоқда. Мас., психология тарихида (бихевиоризм), лингвистикада, биологияда, физикада ва б. фанларда ҳам амал қилмоқда. Бу услуб кўп ҳолларда яхши амалий натижалар бериши кузатилган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish